Ўзбекистондан Россияга қўл юкида мева-сабзавотлар олиб киришга рухсат берилди

Чоп қилиш ҳолати
Сеш, 03/05/2019

Россельхознадзор Ўзбекистондан қўл юки ва юкларда умумий оғирлиги 5 килограммдан кўп бўлмаган мева ва сабзавотларни олиб киришга рухсат берди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 5 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикасидан Россия Федерациясига келаётган йўловчиларга қўл юки ва юкларда умумий оғирлиги 5 килограммдан ортиқ бўлмаган миқдорда сархил мева-сабзавотлар, қуритилган мевалар ва ёнғоқлар олиб киришга рухсат берилган.

Қайд этилишича, мазкур рухсат Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекцияси кафолати остида берилган.