Ўзбекистонда «ақлли тракторлар»: инновацион ёндошув, илғор технология ва юқори натижа!

Чоп қилиш ҳолати
Птн, 08/09/2019

Бугунги кунда АҚШ қишлоқ хўжалиги самарадорлиги кўрсаткичи бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Янги инновацион ечимларнинг татбиқ этилиши, соҳадаги илғор янгиликлар, махсус таълим имкониятлари, шунингдек, давлатнинг мақсадга йўналтирилган сиёсати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун қулай иқлим шароитини яратиш фермерларга камроқ харажат ва меҳнат орқали кўпроқ ҳосил олиш имконини беради. 1982 йилдан бошлаб АҚШдаги қишлоқ хўжалиги самарадорлиги қарийб 50 фоизга ортди.

Барча мезонларга кўра, қишлоқ хўжалиги ҳозирги кунда Американинг энг йирик бизнес тармоқларидан бири ҳисобланади. Айнан АҚШда мамлакат иқтисодиётининг улкан ишлаб чиқариш ҳажмини ифодалайдиган махсус ибора – «агробизнес» пайдо бўлди.

Хўш, Ўзбекистонда мазкур соҳани етакчи тармоқ сифатида кенг ривожлантириш учун нима керак?

Айни дамда Ўзбекистон ҳукумати ҳаётнинг энг муҳим тармоқларидан бири бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасида янги инновацион технологияларни жорий қилиш зарурлигини қайд этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5708-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш учун соҳада қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Айни дамда қишлоқ хўжалигида инновацион ресурстежамкор техника ва янги технологияларни қўллаш, ақлли қишлоқ хўжалиги (Smart agriculture) ва рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш устувор мақсадлардан биридир. Шу сабабли, турли халқаро компаниялар билан ҳамкорликда мамлакатга инновацион технологияларни олиб кириш бўйича шартномалар тузилмоқда.

Американинг гигант компанияси Ўзбекистонда!

Агро саноатни ривожлантиришда энг асосий омил – зарур ва сифатли техникадан фойдаланишдир. Эндиликда қишлоқ хўжаликлари техникасини ишлаб чиқаришда дунёда биринчилардан бўлган John Deere  маҳсулотлари Ўзбекистонда 2017 йилдан бери Landtech расмий дилерлик компанияси томонидан тақдим этилмоқда. Бироқ айнан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йилдан бошлаб олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлардан сўнг, инновацион технологияларга талаб сезиларли даражада ортди. Маҳаллий бозорга кириб келганига бор-йўғи икки йил бўлган бўлса ҳам компания маҳсулотларига бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда.

John Deere (Deere & Company) – қишлоқ хўжалиги, ўрмонсозлик, қурилиш, иригация, боғдорчилик техникаси, тракторлар, йирик комбайн машиналари, эксковаторлар, пахта териш машиналари ва бошқа кўплаб техникалар ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиси ҳисобланади. Компания шунингдек, катта хажмли автомобиллар учун двигателлар ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланади.  Бош офис АҚШнинг Иллинойс штати, Молин шаҳрида жойлашган. John Deere – бу техника яратишда мижозларнинг талаб ва эҳтиёжларига жавоб берадиган ускуналар ва ишончли хизмат белгисидир.

Янги хизмат кўрсатиш марказлари

Компания нафақат Тошкентда, балки Ўзбекистоннинг турли вилоятларида ҳам ўз сервис марказларини очишни мақсад қилган. Хусусан, 2020 йилдан бошлаб Жиззаҳ, Андижон, Қарши вилоятларида жаҳон стандартларига мос келадиган сервис марказлари очилади. 2021 йилга келиб эса Бухоро, Самарканд ва Сурхондарё вилоятларида сервис марказлари очилиши режалаштирилмокда. У ерда компания ходимлари ҳамда шу соҳада таҳсил олган талабалар, шунингдек, маҳаллий техникага қизиққан ёшларни ўқитиб, янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган. Landtech компанияси жорий йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти  ҳамда Тошкент Давлат Аграр университети билан ҳамкорлик бўйича битим имзолаган.

Агротехника бозоридаги устунлик сири

John Deere’нинг афзал жиҳати – техникага “AMS System” сунъий йўлдош алоқаларини ўрнатиш орқали аниқ деҳқончилик тизимига эгалигидир. Техника автоматик режимда майдонга ишлов бериши мумкин, ускуналарнинг ишлаш жараёнидаги барча ҳолатларни масофадан туриб кузатиб бориш имкони мавжуд.

Шунингдек, компаниянинг бошқа қишлоқ хўжалиги технологияларини ишлаб чиқарадиган корпорациялардан фарқи, ҳар бир ускунани териш, ҳаттоки, кичик эҳтиёт қисмларигача компаниянинг ўзида ишлаб чиқарилади. Яъни бошқа компаниялардан қўшимча деталлар сотиб олинмайди.

Landtech компанияси John Deere маҳсулоти ҳарид қилинганда бутун комплекс монтаж, консультация ва таъмирлаш хизматларни тақдим этади. Сотиб олинган ҳар бир машиналар масофавий мониторинг орқали “JDLink” дастури орқали доимий назорат остида бўлади. Агарда техника ишида қандайдир носозликлар кузатилса, албатта, мижоз бу ҳақида огоҳлантирилади.

Саноатдаги ишончли ҳамкорлик

John Deere маҳсулотларига Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган қатор компаниялар орасида ҳам талаб катта. Хусусан, юртимиздаги картошка ишлаб чиқарувчи йирик компаниялардан бири – “Agrover” масъулияти чекланган жамияти ҳам сифатли картошка маҳсулотини етиштириб ва кайта ишлаб чикарувчи John Deere машиналаридан фойдаланиб келмоқда.

“Биз John Deere компанияси билан олти йилдан буён ҳамкорлик қиламиз. Аввалига биз улардан бешта техникани синов тариқасида ҳарид қилдик ва улар яхши натижани кўрсатди. Кейин 2018 йилда ўз паркимизни кенгайтиришга қарор қилдик ва 35 та John Deere тракторларини олиш бўйича шартнома имзоланди. Шунингдек, яна 5та ҳосил терувчи комбайн машиналари ҳарид қилинди. Ҳозирда бизнинг қарамоғимиздаги барча John Deere техника маҳсулотларидан самарали фойдаланиб келмоқдамиз. Ҳаттоки, кафолат муддати тугаганига қарамай, компаниянинг сервис хизмати биз билан доимий алоқада бўлиб, исталган муаммоларни, носозликларни ҳал этишда яқиндан кўмак бериб келмоқда. Биз компания билан узоқ муддатли ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз”, - дейди Тимур Холмуҳамедов, “Agrover urug‘chilik” компанияси бош муҳандиси.

Компания ҳақида қизиқарли фактлар

John Deere компанияси 1837 йилда АҚШда очилган ва айни дамда Американинг энг ёши улуғ компанияларидан бири ҳисобланади. Кичик хусусий корхона бўлиб иш бошлаган Deere & Company бугунги кунда бутун дунё бўйлаб иш олиб боради ва 63 000 ортиқ кишилик штатга эга.

Компания ўз фаолиятини бошлаган кундан бошлаб қуйидаги принцип орқали иш юритади: иш ва янгиликларга ҳаққонийлик, сифат, содиқлик.

John Deere техникаларни ишлаб чиқараётганда бутун дунё бўйлаб ўз буюртмачиларини эҳтиёжлари ва истакларини қатъий ўрганган ҳолда инновацион янгиликларни яратади. Бундай ёндошув катта рақобатга эга бозорда турли тоифадаги мижозларни сақлаб қолишга ёрдам беради.

Deere & Company корпорацияси «Fortune» журналининг рейтинги бўйича, дунёнинг 100 энг яхши енгил саноат компанияси қаторига киради. John Deere маҳсулотлари  жаҳоннинг 75 мамлакатларида ишлаб чиқарилади. Deere & Company йиллик айланмаси 39 миллиард доллардан ошади. Ҳар йили Deere & Company илмий тадқиқотлар ва ишланмалар учун 1,5 миллион евро сармоя киритади.

John Deere билан муваффақиятли бизнес томон

«Нарх-сифат» – деҳқонлар истаги аслида шу эмасми? Бироқ булардан бири учун маблағни тежаб қолишга уринадиган ишлаб чиқарувчилар оқибатда икки баробар ҳақ тулашга мажбур бўлишади. Донолар айтганидек, «ҳар ким ўз йўлини ўзи танлайди». Сиз эса жаҳон тан олган сифатдан узоқлашманг, ўз бизнесингизни ишончли техникалар, инновацион ёндошувлар орқали ривожлантиринг.