Пахта хом ашёси учун кафолатланган давлат харидининг ўртача нархи ўзгаради

Чоп қилиш ҳолати
Душ, 08/05/2019

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида” 2018 йил 22 декабрдаги 1037-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида” 2018 йил 22 декабрдаги 1037-сон қарорининг 3-банди биринчи хатбошисидаги (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2019 йил ҳосилидан етиштириладиган ўрта толали ғўзанинг 2-саноат нави 1-класс пахта хом ашёсининг ҳар бир тоннаси учун кафолатланган давлат харидининг ўртача нархини 4 000 000 сўм миқдорида белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин) “4 000 000 сўм” сўзлари “қўшилган қиймат солиғи билан бирга 4 500 000 сўм” сўзлари билан алмаштирилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти билан биргаликда икки ҳафта муддатда 2019 йил ҳосили пахта хом ашёсининг харид нархномасига ўзгартириш киритади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига етказади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 2019 йил учун тушумлар ва харажатларининг тасдиқланган балансига ўзгартириш киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.