Пахта бўйича янги идоралараро комиссия ташкил этилади

Чоп қилиш ҳолати
Птн, 11/08/2019

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари лойиҳаларини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссия ташкил этилади. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари лойиҳаларини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссияни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин.

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари лойиҳаларини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссияси таркиби тасдиқланади.

Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

ҳудудларнинг салоҳиятини янада ривожланиш истиқболлари, инфратузилмаси, меҳнат ресурслари ва бозорларнинг мавжудлигидан келиб чиқиб пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

пахта хомашёси етиштиришнинг самарали усулларини кенг жорий этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардошли маҳсулотлар етиштириш ва ушбу мақсадларда тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этиш ишларини мувофиқлаштириш;

пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг фаолиятида юзага келадиган жорий ва тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқилишини таъминлаш.