Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасининг ваколат ва фаолият йўналишлари қайта кўриб чиқилади

Чоп қилиш ҳолати
Чор, 02/12/2020

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан соҳа корхоналарига кўрсатма бериш, ресурсларни тақсимлаш, режа белгилаш каби эски иш усулларидан мутлақо воз кечиш мўлжалланмоқда

Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасининг ваколат ва фаолият йўналишлари қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.

2020 йил 1 майга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасининг ваколат ва фаолият йўналишларини халқаро функционал баҳолаш (Management Functional Assessment Model – MFAM) мезонлари асосида қайта кўриб чиқиш;

вазирликни сервис ташкилотига айлантириш, яъни унга ер ҳолатини аниқлаш, экин турлари ва уруғни тўғри танлаш, самарали суғориш, зараркунандаларга қарши кураш, молиявий кўмаклашиш ва маҳсулотлар бозорини топишгача бўлган кенг кўламли хизмат кўрсатиш вазифаларини юклаш;

давлат хизматларининг ролини босқичма-босқич камайтириш ва хусусий секторга бериш;

вертикал ва горизонтал бошқариш тизимини такомиллаштириш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар.