Қашқадарё вилояти 500 минг тоннадан ортиқ ғалла хирмонини кўтариб, режани ортиғи билан бажарди

Чоп қилиш ҳолати
Thu, 07/04/2019

Вилоят туманларида 2019 йил ҳосили учун жами 204 800 гектар, шу жумладан, сувли майдонларга 141 800 гектар ҳамда 63 000 гектар лалми майдонларга кузги бошоқли дон экинларини экилиб, 2019 йил ҳосили учун ғалла ўрим-йиғими мавсумини қисқа муддатларда ўтказиш, ғалла ҳосилини сифатли йиғиштириб олиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди. 

                                                               

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида, шунингдек, жойлардаги ҳолатдан келиб чиқиб, 470 та “Ғалла ўриш отряд”и шакллантирилди, отряд таркибига отряд раҳбари, ички ишлар ходимлари, ер тузувчи, статистика ходимлари, механик, ҳисобчилардан иборат 3760 нафар масъул номма-ном бириктирилди.

Шунингдек, отрядларнинг ҳар бирига биттадан кўчма устахона, ёқилғи ташиш воситалари, дон ташиш учун 2847 дона дон ташиш техникаси, шундан 2054 дона юк автомобили бириктирилди.

Ғалла ўрим-йиғими мавсумида ҳисоб-китобларни юритиш бўйича вилоят ва барча туманларда “Ғалла ўрим-йиғими ҳисоб-китоб марказлари” ташкил этилган, ушбу марказларга ўртача 7 нафардан малакали, ҳисоб-китоб бўйича тажрибаси бор мутахассис жалб қилиниб, уларнинг кечаю-кундуз ишлаши учун барча шароитлар яратиб берилди.

Ғалла ўрими мавсуми олдидан жами 400 дона, шундан 168 дона “Кейс” ва “Нью-холланд”, 190 дона “Клаас” ва 42 дона “Вектор” комбайнлар тўлиқ таъмирланиб, мавсумга тайёрланди. График асосида комбайнларни техник кўрикдан ўтказиб, синаб кўриш мақсадида юргизиб (ишлатиб) кўрилди. Ҳукуматимиз ёрдами билан 2019 йилда ҳам ғалла ўрим-йиғим мавсуми учун янгидан 70 дона ғалла ўриш комбайни сотиб олинди. 

Жорий йилда бошоқли дон сотиш бўйича 3585 та фермер хўжалиги билан жами 408,8 минг тонна шундан 365,2 минг тонна товар дон ва 43,6 тонна уруғлик дон сотиш режалаштирилди.

Экилган муддатлари ва ғалла ҳосилининг пишиб етилишидан келиб чиқиб, ўрим-йиғим ишлари 2 июнь кунидан бошланди. Оммавий равишда 10 июндан ғалла ўрим-йиғимига киришилди.

Мавсум давомида комбайнларнинг иш унуми ўртача бир комбайнга 7-9 гектардан, янчилган дон эса 50-60 тоннадан тўғри келди.

Вилоятдаги 3585 нафар фермер хўжалигининг жами 204 800 гектар, шундан 141 800 гектар сувли ва 63 000 гектар лалми майдонларда етиштирилган ғалла ҳосили ўрилиб, шундан давлатга 500 минг тонна ғалла сотилди. 

Бугунги кунгача Косон, Миришкор, Нишон, Қарши, Касби, Ғузор ва Муборак туманлари давлатга ғалла топшириш режаларини бажариб, юқори кўрсаткичга эришди.

 Айни пайтда ғалла далаларида ўрим ишлари давом этмоқда.