Ходимларни иш вазифалари таксимоти

Чоп қилиш ҳолати

Қашқадарё вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси аппарати
ходимларини иш вазифалари

Т А Қ С И М О Т И

 

Бошқарма бошлиғи иш вазифалари:

Бошлиқ-Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги фаолиятида раҳбарлик қилади ҳамда унга юклатилган  вазифалар ва мажбуриятлар бажарилиши  учун шахсан жавоб беради.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят ҳокимлигига қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболли масалалари бўйича таклифлар киритади, уларга тақдим этилаётган маълумотнома, хат ҳамда бошқарманинг молиявий ва бошқа ҳужжатларини имзолайди.

Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирига ва вилоят ҳокимига мунтазам равишда ахборот бериб боради.

Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси аппарати, бошқарма йиғилиш қарорлари, буйруқлари лойиҳалари ва бошқа материаллар тайёрланишини ва ташкил этилишини таъминлайди, соҳага оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, кўрсатмалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари мажлис топшириқлари,  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буйруқлари ва топшириқлари ва вилоят ҳокимлиги фармойишлари, қарорлари бажарилишини  мунтазам равишда назорат қилиб боради ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан раҳбар ва масъул ходимларнинг жавобгарлигини ошириш чораларини кўради, белгиланган муддатларда бошқарма аппарат йиғилишини ўтказади.

Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўз фаолиятида  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги  вилоят ҳокимлиги олдида жавобгардир.

Бошлиқ -қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ҳамда бошқарма йиғилишига раислик қилишга, бошқарма ваколатига кирувчи масалалар юзасидан буйруқлар қабул қилишга, шунингдек туманлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари томонидан амалдаги қонунларга зид равишда қабул қилинган буйруқлар ва қарорларни бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Бошқарма томонидан қабул қилинган буйруқлар, ва баённомаларини тасдиқлайди.

Ходимларни моддий ва маъновий рағбатлантиради ёки уларга нисбатан тегишли интизомий  жазо чоралари қўллайди.

Бошлиқ  бошқарма аппаратининг Молия-иқтисодиёт ва бухгалтерия,Кадрлар бош мутахассиси фаолиятларига бевосита раҳбарлик қилади.

Бошқарма аппаратида, туманлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларида фаолият юритаётган ходимларнинг билими, ташкилотчилик қобилияти ва ташаббускорлиги, юклатилган вазифага ҳалоллик ва виждон билан ёндошишга асосланган масъулят каби хислатларни ҳисобга олиб, туманлар ҳокимларининг тавсиясига асосан кадрларни танлаш, тайинлаш ҳамда уларнинг малака, тажриба ва топширилган ишга жавобгарлигини ошириш чораларини кўради.

Бошкарма бошлигининг агротехнология масалалари буйича биринчи ўринбосари иш вазифалари:

-Вилоят Кишлок хужалиги экинларини жойлаштириш ва агротехник тадбирларни амалга ошириш буйича чора-тадбирларни ишлаб чикиш, кишлок хужалиги махсулотларини етиштирувчи ва тайёрловчи хамда хизмат курсатувчи корхона ва ташкилотлар билан   фермер хужаликлари уртасида  мониторинг юритиш,  илмий асосланган янги техника ва технологияларни жорий килиш буйича таклифлар киритиш, режа  тадбирлар ишлаб чикиш ва мониторинг юритиш, бошкарма мутахасислари хамда туман Қишлоқ ва сув хўжалиги булимлари мутасадди ходимлари билан биргаликда  кишлок хужалиги экинларини парвариш килишда утказиладиган агротехник тадбирларни уз вактида утказиш буйича маниторинг юритати ва назорат килади. Кишлок хужалиги экинларига агротехник тадбирларни амалга ошириш буйича тавсияномалар ишлаб чикади ва амалиётда куллашни ташкиллаштиради.

Бошкарма бошлиғининг иктисодий масалалар буйича ўринбосари иш вазифалари:

-Вилоят Кишлок ва сув хужалиги бошкармасида ва туман Қишлоқ ва сув хўжалиги булимларида иктисодий ахволни тахлил килиш, вилоят Кишлок хужалиги махсулотларини етиштирувчи фермер хужаликлари ва хизмат курсатувчи корхона ташкилотлар  билан банк муасасалари уртасида хамкорлик килиш, максадли йуналтрилган кредит мабалгларини йуналтириш буйича мониторинг юритишни ташкиллаштириш ва назорат килиш,  бошкарма ва туман булимларида дебитор ва кредитор карздорликларни кискартириш буйича  чора-тадбирлар ишлаб чикиб шу асосда  мониторинг юритади ва назорат килади.

-Бошкарма ва туман Қишлоқ ва сув хўжалиги булимларида иктисодий сохада хисоботларни тахлил килади ,умумлаштиради, вазирлик ва бошка мутасадди ташкилотларга уз вактида такдим килиб мониторинг юритади.

Кадрлар бош мутахассисининг иш вазифалари:

-Кадрлар бош мутахассиси Бошкарма апарати ходимлари хамда туман булимлари ходимларини ишга кабул килиш ва эгаллаб турган ловозимидан уз аризасига асосан озод килиш, ходимларнинг ишга тааллукли барча хужжатларини туплаш ва уларни назорат килиш, мехнат интизомини ва бошқарма Низом талабларини бузган ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масаласини мухокама килиб расмийлаштириш, штат бирлиги буйича вакант уринларга мутахасисларни захирага олиш, ишчи ходимларни уз мутахасислиги буйича малакасини ошириш учун укув семинарларга юборишни ташкил килади, кадрлар буйича хисоботни юритилишини назорат килади ва вазирликга ўз вактида такдим килади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш иш вазифалари:

-Бошкарма апарати  хамда туман булимларига тааллукли бўлган юқори ташкилотлардан келган хатлар, аризалар, хабарномаларни  рўйхатга олиш, ойлик чораклик ва йиллик хисоботларни юритиш  хамда уз вактида жамлаб бориш, ишчи ходимларни ишга келиб кетиши буйича давоматни юритиш, хизмат сафарига юборишни расмийлаштириш  бошкарма ходимларини иш хаки табелини юритиш.

Пахтачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, полизчилик, боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш ва агрокимё ва механизация  бўлими бошлиғи  иш вазифалари:

- Пахтачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, полизчилик, боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш ва агрокимё ва механизация  бўлими бошкарувида умумий рахбарлик килиш хукумат карорларини бажарилишини таъминлаш, юкори ташкилотлардан келган карор,буйрук ва хатларни урганиб чикиш уларга жавоб бериш ва таклифлар  таёрлаш  ва  киритиш.

Пахтачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, полизчилик, боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш ва агрокимё ва механизация  буйича утказиладиган агротехник тадбирларни уз вактида сифатли бажарилиши буйича мониторинг юритиш ва назоратни олиб бориш, Пахтачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, полизчилик, боғдорчилик ва узумчилик бўйича  агротехник тавсиялар ишлаб чикиш хамда амалиётга тадбик этиш, Пахта, ғалла, сабзавот, полиз боғ ва узум бўйича фермер хужаликлари билан хизмат курсатувчи ташкилотлар корхоналар уртасида мониторинг олиб бориш, мавжуд долзарб масалалар юзасидан тавсиялар ишлаб чикиш, вилоят худудида  Пахта, ғалла, сабзавот, полиз боғ ва узум, картошка етиштириш буйича амалга оширилаётган  агротехник тадбирлари юзасидан тезкор маълумотларни туманлар кесимида жамлайди ва тегишли мутасадди ташкилотларга уз вактида кунлик маълумотларни етказишни ташкиллаштиради.

Илимй текшириш институтлари Олий укув юртлари олимлари билан биргаликда дон экинлари селекцияси, генетикаси ва агротехналогияси буйича жахон дохкончилигида эришилган илгор тажриба ва Фан ютукларини урганиб, вилоятимиз дехкончилигига тадбик этиш буйича уз вактида тавсия ва таклифлар киритиш.

-Вилоят туманларидаги фермер хужаликлари буйича (хар йилги) экиладиган бошокли дон экинларининг мавжуд уруглигини ва уруглик талабини аниклаш ва мониторинг юритиш хамда маълумотларни туплаб бориш 

Пахтачилик бўйича бош мутахассиси  иш вазифалари:

-Пахтачилик буйича утказиладиган агротехник тадбирларни уз вактида сифатли бажарилиши буйича мониториг юритишда булим бошлигига кумаклашиш ва туман КСХБ мутасадди хоимлари билан биргаликда фермер хужаликларига пахта ривожини кузатиш ва агротехник тавсиялар ишлаб чикиш хамда амалиётга тадбик этишда амалий ёрдам бериш, пахта етиштирувчи фермер хужаликлари билан хизмат курсатувчи ташкилотлар корхоналар уртасида мониторинг олиб бориш,  пахта етиштириш буйича амалга оширилаётган  агротехник тадбирларни юзасидан тезкор маълумотларни туманлар кесимида жамлайди ва тегишли мутасадди ташкилотларга уз вактида кунлик малумотларни етказади.

Сабзовотчилик, полизчилик, боғдорчилик ва узумчилик бўйича бош мутахассисн  иш вазифалари:

- Вилоят буйича етиштириладиган мева-сабзовот,  полиз ва катошка махсулотларини етиштириш буйича  мониторинг юритиш,туманлар кесимида  /хафталик/ малумотларни   умумлаштириш Вазирлик ва вилоят хокимлигига маълумотларни такдим этиб бориш, булимга Вазирлик ва вашка ташкилотлардан  келган хат ва куланмаларни юритиш руйхатдан утказиш ва бажарилишини ташкиллаштириш,  мева-сабзовот  полиз ва катошка махсулотларини етиштириш буйича агротехник тадбирларни амалга оширишда фермер ва дехкон хужаликларига ишлаб чикилган тавсияларни етказиш ва  тадбир этишда амалий ёрдам курсатади хамда  мониторинг юрититади.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва агрокимё етакчи мутахассиси иш вазифалари:

Кимёлаштириш ва тупрок унимдорлигини ошириш  буйича таклиф ва тавсиялар киритади ва булим бошкарувида рахбарлик килади.Вилоятда механизациялашириш билан боглик булган хукумат карорларини ижросини таминлашни амалга оширади.      

- Кишлок хужалиги махсулотларини етиштирувчи фермер хужаликлари, корхона ташкилотларига хизмат курсатувчи  вилоят МТП ОАЖ бирлашмаси ва давлат техника назорати булими мутахасислари билан мавсумий техникалар таёргарлигини кабул килишни ташкил килади. Вазирликнинг курсатма ва топшириклари асосида тегишли тадбирларни ишлаб чикади ва амалиётда кулайди.    

- Вилоят кишлок хужалиги корхоналари томонидан давлат буюртмаси буйича белгиланган кора ва рангли металл чикиндиларини топшириш режаларини жойларга етказиб,бажарилишини таъминлайди

-Туманларда мавсумий ишлар бошланиши олдидан кургазмали намунавий амалий техник семинарлар утказилишини ташкиллаштиради кишлок хужалиги махсулотларини етиштиришда механизациялаштириш сохасидаги   илгор фан ютукларини жорий килиш буйича тавсиялар беради ва мониторинг юритади. 

Кимёлаштириш ва тупрок унимдорлигини ошириш  буйича киритилган таклиф ва тавсияларни таргибот килади. Вилоятда механизациялашириш билан боглик булган хукумат карорларини ижросини таминлашни амалга оширади.      

- Кишлок хужалиги махсулотларини етиштирувчи фермер хужаликлари, корхона ташкилотларига хизмат курсатиувчи  вилоят МТП ОАЖ бирлашмаси ва давлат техника назорати булими мутахасислари билан мавсумий техникалар таёргарлигини кабул килишда амалий ёрдам курсатади. Вазирликнинг курсатма ва топшириклари асосида тегишли тадбирларни утказишда ваколати доирасида ишларни амалга оширади. Булимга келиб тушган ариза ва шикоятларга уз вактида жавоб беради.

-Туманларда мавсумий ишлар бошланиши олдидан кургазмали намунавий амалий техник семинарлар утказилишини ташкиллаштиради кишлок хужалиги махсулотларини етиштиришда механизациялаштириш сохасидаги   илгор фан ютукларини жорий килиш буйича тавсиялар беради ва мониторинг юритади.Бошкарма автосаройидаги мавсумий ишларни ташкил килади, хизматдаги автомашиналарни таъмирлаш, ёкилги мойлаш ва эхтиёт кисмларни етказиб бериш, техника ва ёнгин хафсизлигини таъминлаш ишлари амалга оширади.

- Галла ва пахта масумида «Кашкдарётранс» бирлашмаси ва вилоят ИИБ ЙПХ ходимлари билан хамкорликда тадбирлар ишлаб чикади унинг бажарилишини назорат килиб мониторинг утказади.

Ғаллачилик бўйича бош мутахассиси иш вазифаси:

Булим бошлигининг курсатмаларига асосан хукумат карорларини бажарилишини таъминлаш, юкори ташкилотлардан келган карор, буйрук ва хатларни урганиб чикиш уларга жавоб бериш ва таклифлар  таёрлаш  ва  киритишга амалий ёрдам курсатиш, Республика Кишлок ва сув вазирлиги буйруклари, вилоят хокимлиги карорлари асосида вилоят ва туманлар кесимида бошокли дон экинларини жойлаштириш чора тадбирларини ишлаб чикиш.

-Илимй текшириш институтлари Олий укув юртлари олимлари билан биргаликда дон экинлари селекцияси,генетикаси, ва агротехналогияси буйича жахон дохкончилигида эришилган илгор тажриба ва Фан ютукларини урганиб, вилоятимиз дехкончилигига тадбик этиш буйича уз вактида тавсия ва таклифлар киритиш ва мониторинг юритиш,маълумотларни туплаб бориш.

-Вилоят туманларидаги фермер хужаликлари буйича (хар йилги) экиладиган бошокли дон экинларининг мавжуд уруглигини ва уруглик талабини аниклашда ва мониторинг юритишда амалий ёрдам бериш.

Чорвачилик, парандачилик, баликчиликни ва ипакчилик сектори бошлиғи иш вазифалари:

- Чорвачилик, парандачилик ва баликчиликни ривожлантириш булими бошкарувида рахбарлик килади, таклиф ва тавсиялар киритади. Вилоятда мулкчилик шаклидан катий назар чорва молларини сонини купайтириш, зотини яхшилаш, махсулот олиш хажмини ошириш, сифатли озука базасини яратиш, юкори хосил берадиган ем хашак уруг навларини етиштириш ва амалиётга тадбик килиш,етиштириш, чорвачиликдаги илгор фан ютукларини жорий килиш буйича тавсиялар беради ва мониторинг юритади.

Чорвачилик, парандачилик, баликчиликни ва ипакчилик сектори  етакчи  мутахассиси иш вазифалари:

-Чорвачиликни ривожлантириш буйича киритилган таклиф ва тавсияларни хамда вилоятда мулкчилик шаклидан катъий назар чорва молларини сонини купайтириш, зотини яхшилаш, махсулот олиш хажмини ошириш, сифатли озука базасини яратиш, юкори хосил берадиган ем хашак уруг навларини етиштириш ва амалиётга тадбик килиш,етиштириш, чорвачиликдаги илгор фан ютукларини жорий килиш буйича таргибот килади амалиётда куллашда туманлар кесимида мониторинг юритади. 

-Секторга келиб тушган ариза ва хатларга асосан мониторинг юритади ва уз вактида жавоб кайтаради, булим тьомонидан юкори ташкилотларга керакли малумот ва хисоботларни жамлаб боради ва уз вактида етказади.

Иқтисодий таҳлил, шартномавий муносабатлар, қишлоқ инфратузилмаси ва фермер хўжаликларини ривожлантириш булими  бошлиги иш вазифаси:

Иқтисодий таҳлил, шартномавий муносабатлар, қишлоқ инфратузилмаси ва фермер хўжаликларини ривожлантириш булими  ишларига рахбарлик килади. Юқори ташкилотларлардан келган карор, буйрук ва хатларни ўрганиб чикиш уларга жавоб бериш ва таклифлар  таёрлаш  ва  киритиш, Республика Қишлок ва сув хўжалиги вазирлиги буйруклари, вилоят хокимлиги карорлари асосида вилоят ва туманлар кесимида қишлоқ хўжалиги махсулоти етказувчи фермер хўжаликларига тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан шартномаларга асосан бажарилиши лозим бўлган шартларни бажарилишини хамда   инфратузилма объектларини иш жараёнлари юзасидан мониторинг юритиш, қишлоқ хўжалиги махсулоти етказувчи фермер, хўжаликларига тавсия ва таклифлар киритади назорат қилади ва мониторинг юритади.

Пахта, галла ва бошка кишлок хужалиги махсулотлари етиштирувчи корхоналаридан мавсум якунида кутиладиган даромад ва харажатларни хамда танланма усулда туманлар кесимида  етиштирилган махсулотлар таннархини мавсум якуни билан тахлил килган холда вазирлик, вилоят хокимлиги ва бошка юкори ташкилотларга такдим этади.

Кишлок хужалик корхоналарига тайёрлов,таъминот ва хизмат курсатувчи корхоналар томонидан етказиб берилган махсулот ва курсатилган  иш ва хизматларни хар ойнинг 10 санасига ташкилотлардан олиб жамлаган холда мониторинг натижаларини хамда дебиторлик ва кредиторлик карзларни белгиланган мудатларда вазирликга такдим этади.  

Иктисодий таҳлил бош мутахассиси иш вазифаси:

Иқтисодий таҳлил, шартномавий муносабатлар, қишлоқда инфратузилма ва фермер хўжаликларини ривожлантириш  булими  рахбари томонидан берилган топширикларни бажаради. Хукумат карорлари ижросини таъминлаш максадида Пахта, галла ва бошка кишлок хужалиги махсулотлари етиштирувчи корхоналаридан мавсум якунида кутиладиган даромад ва харажатларни хамда танланма усулда туманлар кесимида  етиштирилган махсулотлар таннархини мавсум якуни билан тахлил килиш буйича мониторин юритади.Булимга тегишли буйрук, йиғилиш баёни   ва хатларни уз вактида ижросини таъминлаш ишларини амала оширади, юкори ташкилотлардан келган тавсияларни ишлаб чикаришга тадбик этиш учун туманларга етказиб беради.

- Кишлок хужалик корхоналарига тайёрлов, таъминот ва хизмат курсатувчи корхоналар томонидан етказиб берилган махсулот ва курсатилган  иш ва хизматларнит хар ойнинг 10 санасига ташкилотлардан олиб жамлаган холда мониторинг натижаларини хамда дебиторлик ва кредиторлик карзларни белгиланган мудатларда вазирликга такдим этишда амалий ёрдам курсатади.

Шартнома муносабатлари бош ва етакчи мутахасислари вазифаси:

Булим бошлигининг курсатмаларига асосан хукумат карорларини бажарилишини таъминлаш, юкори ташкилтлардан келган карор,буйрук ва хатларни урганиб чикиш уларга жавоб бериш ва таклифлар  таёрлаш  ва  киритишга амалий ёрдам курсатиш, Республика Кишлок ва сув вазирлиги буйруклари, вилоят хокимлиги карорлари асосида вилоят ва туманлар кесимида Пахтачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, полизчилик, боғдорчилик ва узумчилик бўйича шартномалар тузишга амалий ёрдам курсатади ва мониторинг юритади.

Қишлоқ инфратузилмаси  бош мутахасиси вазифаси      

Бўлим бошлиғининг кўрсатмасига асосан  хукумат қарорларини бажарилишини таъминлаш, юқори ташкилотларлардан келган карор, буйрук ва хатларни ўрганиб чикиш уларга жавоб бериш ва таклифлар  таёрлаш  ва  киритиш, Республика Қишлок ва сув хўжалиги вазирлиги буйруклари, вилоят хокимлиги карорлари асосида вилоят ва туманлар кесимида қишлоқ хўжалиги махсулти етказувчи фермер, дехқон хўжаликларига тайёрлов, таъминот  ва хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан шартномаларга асосан бажарилиши лозим бўлган шартларни бажарилишини хамда   инфратузилма обектларини иш жараёнлари юзасидан мониторинг юритиш, қишлоқ хўжалиги махсулоти етказувчи фермер, дехқон хўжаликларига тавсия ва таклифлар киритади ва мониторинг юритади.

Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш сектори бошлиғи иш вазифаси

Бўлимга умумий рахбарлик қилади, юқори ташкилотларлардан келган карор, буйрук ва хатларни ўрганиб чикиш уларга жавоб бериш ва таклифлар  таёрлаш  ва  киритиш, бошқарма ва туманлар қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларини йиллик  сметаларини туздириш ва вазирликка тасдиқлатиш, 0.4 фоизлик шартнома асосида тушадиган пулларни туманлар бўйича мониторингини юритиш ва вазирликка пул тушими бўйича кунлик маълумотлар тақдим этиш, туманларнинг  бухгалтерия ҳисоботларини қабул қилади ва бошқарма бухгалтерия ҳисоботини юритади.

Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш бўлими етакчи мутахассиси иш вазифаси

Юқори ташкилотларлардан келган карор, буйрук ва хатларни ўрганиб чикиш уларга жавоб бериш ва таклифлар  таёрлаш  ва  киритиш, бошқарма ва туманлар қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларини йиллик  сметаларини туздириш бўйича таклифларини туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларидан олиш, 0.4 фоизлик шартнома асосида тушадиган пулларни туманлар бўйича мониторингини юритиш, пул тушими бўйича кунлик маълумотлар тақдим этишни назоратга олади.

 

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича бош мутахассисининг асосий вазифалари:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 21 сентябрдаги 2836-сонли Фармойиши асосида туманлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари томонидан ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича ахборот, маълумот ва ҳисоботларни олиш, умумлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ҳар чоракда ахборот, маълумот ва ҳисоботларни тақдим этиб бориш; Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасининг Интернетдаги qashagro.uz расмий веб-саҳифасини мунтазам равишда юритилишини ҳамда унинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш; Расмий веб-сайтда жойлаштирилган ахборотларнинг йўқ қилиниши, тўсиб қўйилиши, бузиб талқин қилиниши, қалбакилаштирилиши ҳамда бошқа шакллардаги рухсатсиз аралашувларнинг олдини олиш мақсадида керакли дастурлар билан таъминлаш; Бошқарма тизимдаги барча илмий-тадқиқот муассасалари, компания, уюшма, бирлашма, корхона ва ташкилотларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни янада такомиллаштириш мақсадида ушбу масалага мутасадди ташкилот ва идораларнинг масъул ходимлари билан биргаликда ўқув-семинарлар ўтказиш; Локал компьютер тармоғида ахборот алмашишни тартибга солиш, интернет вақтни тақсимлаш, ахборот ресурсларига кириш бўйича тегишли чекловлар ўрнатиш ва ходимларнинг интернетдан мақсадли фойдаланишини таъминлаш; бошқарма аппарати бўлим раҳбарлари талаблари асосида улар билан биргаликда бошқарма фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банкини ташкил этиш; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 майдаги “Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратида, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ягона ҳимояланган электрон почтани ва электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 126-сонли қарори асосида вазирлик марказий аппаратида “Е-ХАТ” ҳимояланган электрон почтадан фойдаланишни таъминлаш; Бошқарма аппарати таркибий бўлинмалари, тизимдаги ташкилот, корхона ва муассасаларда замонавий услублар ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда идоравий иш юритиш бўйича фаолиятини ўрганиш, уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш, ушбу масалага мутасадди бўлган ходимларнинг малака ва тажрибасини ошириш ишларини амалга ошириш; Интернет тармоғида бошқарманинг веб-ресурсларини ташкил этиш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш ҳамда уни замонавий даражада сақлаш; Бошқарманинг Интернетдаги www.qashagro.uz расмий веб-саҳифасини мунтазам равишда юритилишини ҳамда унинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш; Бошқарма раҳбарияти билан келишилган ҳолда бошқарма аппарати бўлим раҳбарлари томонидан тақдим этиладиган бошқарма фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни бошқарманинг Интернетдаги www. qashagro.uz расмий веб-саҳифасига жойлаштириш; Бошқарма фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бошқарманингнинг Интернетдаги www. qashagro.uz расмий веб-саҳифасига жойлаштириш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси pm.gov.uzга, Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz га, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг виртуал қабулхонасига ҳамда вазирликнинг Интернетдаги расмий электрон манзили info@agro.uz га жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган ариза, шикоят, таклиф ва мурожаатларни электрон кўрнишда қабул қилинишини ва жавоб хатларини электрон шаклда жўнатилишини ташкил этишга амалий ёрдам бериш; ijro.gov.uz тизими фаолиятини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш орқали вазирлик марказий аппаратида иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда ижро интизомига риоя этилишини таъминлаш натижадорлигини ошириш билан боғлиқ тадбирларни бажариш каби вазифалардан иборат.