Бошқарма вазифалари ва функцияси

Чоп қилиш ҳолати

Қашқадарё вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси аппарати ходимларини иш вазифалари

Т А Қ С И М О Т И

 

Бошқарма бошлиғи иш вазифалари:

 

         Бошқарма бошлиғи вилоятда Аграр соҳа бўйича ягона сиёсатни олиб боради.

Бошлиқ - вилоят Қишлоқ хўжалиги фаолиятида раҳбарлик қилади ҳамда унга юклатилган  вазифалар ва мажбуриятлар бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят ҳокимлигига қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболли масалалари бўйича таклифлар киритади, уларга тақдим этилаётган маълумотнома, хат ҳамда бошқарманинг молиявий ва бошқа ҳужжатларини имзолайди.

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирига ва вилоят ҳокимига мунтазам равишда ахборот бериб боради.

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси аппарати, бошқарма йиғилиш қарорлари, буйруқлари лойиҳалари ва бошқа материаллар тайёрланишини ва ташкил этилишини таъминлайди, соҳага оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, кўрсатмалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари мажлис топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруқлари ва топшириқлари ва вилоят ҳокимлиги фармойишлари, қарорлари бажарилишини мунтазам равишда назорат қилиб боради ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан раҳбар ва масъул ходимларнинг жавобгарлигини ошириш чораларини кўради, белгиланган муддатларда бошқарма аппарат йиғилишини ўтказади.

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўз фаолиятида  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят ҳокимлиги олдида жавобгардир.

Бошлиқ - қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ҳамда бошқарма йиғилишига раислик қилишга, бошқарма ваколатига кирувчи масалалар юзасидан буйруқлар қабул қилишга, шунингдек туманлар Қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан амалдаги қонунларга зид равишда қабул қилинган буйруқлар ва қарорларни бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Бошқарма томонидан қабул қилинган буйруқлар, ва баённомаларини тасдиқлайди.

Ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантиради ёки уларга нисбатан тегишли интизомий  жазо чоралари қўллайди.

Бошлиқ бошқарма аппаратининг Молия-хўжалик, Кадрлар бўлими, Юридик хамда Махсус бўлим фаолиятларига бевосита раҳбарлик қилади.

Бошқарма аппаратида, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимларида фаолият юритаётган ходимларнинг билими, ташкилотчилик қобилияти ва ташаббускорлиги, юклатилган вазифага ҳалоллик ва виждон билан ёндашишга асосланган масъулят каби хислатларни ҳисобга олиб, туманлар ҳокимларининг тавсиясига асосан кадрларни танлаш, тайинлаш ҳамда уларнинг малака, тажриба ва топширилган ишга жавобгарлигини ошириш чораларини кўради.

 

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифалари

 

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосарини асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлар, Ҳукумат қарорлари, фармойишлари, кўрсатмалари, вазирлик буйруқлари ва қарорларини ўз вақтида ва натижали бажарилишини, шунингдек ваколатли органларга киритиладиган ҳужжатлар ва таклифларни ҳисоб-китобларга асосланганлиги ва эришиладиган прогноз натижаларининг аниқлигини назарда тутган ҳолда пухта ишлаб чиқишни таъминлайди;

вилоятда мавжуд ер, сув ва бошқа ресурслар манбаларини ҳисобга олган ҳолда туманларнинг тупроқ-иқлим шароити ва ҳудудларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб пахта ва техник экинлар ҳамда бошоқли, дуккакли ва мойли экинларни турлари ва навлари бўйича оқилона жойлаштирилишини таъминлайди;

қишлоқ хўжалиги экинларининг рўйхатга олинган истиқболли навларини ишлаб чиқаришга жорий этишда фаол қатнашади, шунингдек навларнинг уруғчилиги, селекцияси ва синовлари билан шуғулланувчи барча турдаги ташкилотлар, корхоналар ва фермер хўжаликлари фаолиятини ўрганиб боради;

пахта ва техник экинларни, бошоқли, дуккакли ва мойли экинларни етиштиришга доир агротехник тадбирларни мақбул муддатлар ва меъёрларда сифатли ўтказилишини ташкил ва назорат қилади. Бу борада хорижий ва маҳаллий илғор тажрибалар, илм-фан ютуқлари, инновацион ғоялар ва юксак самара берадиган агротехнологияларни ўрганади, тарғиб ва жорий этади;

бошқарма ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг сувдан фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорликда ишлашини таъминлайди, туманлар ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларининг ривожланиш фазаларида суғориш сувига бўлган талабини аниқлаб, сув тақсимоти ишлаб чиқилишини таъминлайди ҳамда шу асосда сув таъминоти амалга оширилиши устидан мониторинг юритади;

қишлоқ хўжалигини мехнизациялаш даражасини ошириш, техника паркини модернизациялаш, шунингдек, техникаларнинг мавсум олдидан тайёр ҳолга келтириш ҳамда улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ишларини назорат қилади;

қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш учун биологик маҳсулотлар ва кимёвий препаратлар захирасини яратиш ва қарши кураш ишларини тизимли олиб борилишини таъминлайди;

хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи корхоналар ва фермер хўжаликлари ўртасида контрактация шартномаларини тузилиши ва ижро қилиниши устидан мониторинг юритилишини ташкил этади.

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосарининг асосий функциялари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунлари, Президент қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш, мажлис баёнлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ҳудудда ягона агротехнологик сиёсат юритилишини ташкил таъмин қилади;

пахтачилик ва ғаллачиликда янги илғор агротехнологиялардан кенг фойдаланиш борасида жойларда кўргазмали амалий семинарлар ташкил қилади ва иштирок этади;

ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланган ҳолда фермер хўжаликларининг иқтисодий самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини оширишга йўналтирилган экин майдонлари таркибини оптималлаштириш ва экинлар парваришининг янги илғор агротехнологияларини жорий этиш ишларини мувофиқлаштиради;

бошқармага юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши, ходимларнинг иш юритиш ҳужжатлари ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш фаолияти бўйича жавобгарлик даражаларини назорат қилиб боради;

соҳага ахборот – коммуникация технологиялари ва дастурларини жорий қилинишини ташкил қилади;

йил якуни бўйича бошқармада бажарилган ишлар, мониторинг натижалари бўйича йиллик ҳисоботларни кўриб чиқади ва ҳисоботларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига киритиб борилишини ташкил қилади.

 

Бошкарма бошлигининг иктисодий ислоҳотлар масалалари буйича уринбосарининг иш вазифалари:

 

         Вилоят Кишлок хужалиги бошкармасида ва туман Кишлок хужалиги булимларида иктисодий ахволни тахлил килиш, вилоятда Кишлок хужалиги махсулотларини етиштирувчи фермер хужаликлари ва хизмат курсатувчи корхона ташкилотлар билан банк муасасалари уртасида хамкорлик килиш, максадли йуналтрилган кредит маблагларини йуналтириш буйича мониторинг юритишни ташкиллаштириш ва назорат килиш, бошкарма ва туман булимларида дебитор ва кредитор карздорликларни кискартириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чикиш, шу асосда мониторинг юритади ва назорат килади.

Бошкарма ва туман Кишлок хужалиги булимларида иктисодий сохада хисоботларни тахлил килишни ташкиллаштиради ва умумлаштиради, вазирлик ва бошка мутасадди ташкилотларга уз вактида такдим килиб мониторинг юритади.

 

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Кадрлар бўлимининг асосий вазифалари ва функциялари.

 

Кадрлар бўлими Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва бошқарма бошлиғи раҳбарлигида фаолият кўрсатиб, касаба уюшмаси билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Кадрлар бўлими Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруқлари, вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг буйруқлари ва белгиланган тартибда тасдиқланган Йўриқнома ва меъёрий ҳужжатларга амал қилган ҳолда иш юритади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилигига асосан бошқармада меҳнат интизоми-ички меҳнат тартиби қоидаларини ишлаб чиқиш ва бошқарма бошлиғи, касаба уюшмаси билан биргаликда тасдиқлаб, унинг юқори сифатини таъминлаш, иш вақтидан унумли фойдаланиш тартибини жорий этишни ташкил этади.

Бошқарманинг жамоа шартномасига, ички меҳнат интизомига қаътий риоя қилган, виждонан ишлаган ходимларни рағбатлантириш, умумий тартибни бузган ходимларга нисбатан жазо чораларини қўллаш усуллари ёрдамида бир маромли ишлаш учун зарур ташкилий ва иқтисодий шароитлар яратиш тўғрисида бошқарма раҳбариятига таклифлар киритади.

Бўлимнинг асосий вазифалари:

Кадрлар бўлимининг асосий фаолияти қуйидаги вазифаларни ҳал этишга йўналтирилади:

- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Қонуни ҳужжатлари асосида иш юритиш;

- барча даражалардаги кадрлар малакасини изчил асосида оширишни ва уларни қайта тайёрлашни таъминлаш;

- Ўқув режасига асосан бошқарма ва туман бўлимлари ходимларини ўқув малакасини оширишни таъминлайди.

Бўлимнинг асосий функциялари:

Кадрлар бўлимининг ўз зиммасига юкланган вазифаларига мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

- кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш;

- кишлоқ хўжалиги принцпларига риоя этилишини;

- кадрлар соҳасидаги айрим маълумотларининг махфийлигини;

- кадрларга оид ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқишда белгиланган тартибда таклифлар тайёрлаш.

Бўлимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- янги ишга келаётган ходимларга соҳа бўйича иш юритиш тизимини тушунтириш;

- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Қонунига амал қилмаган ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш таклифларини киритиш.

Бўлим ўзига тегишли вазифаларини амалга оширишда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалдаги қонунчиликда белгиланган ягона сиёсатнинг самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.

Бўлим ходимлари Қонуни талабларини бузганлик учун, ёхуд қонун бузилишларига кўмаклашганлик учун қонунга мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилади.

Бўлим ўзига берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, меҳнат интизомининг ҳолати ҳамда ўзига бириктирилган бошқа вазифаларни бажарилиши устидан маъсулдир.

Бўлимнинг ташкилий ва функционал структураси:

Бўлим низоми ва лавозимлар йўриқномаси бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.

Бўлимни мазкур Низом асосида бўлим бошлиғи бошқаради.

Бўлим бошлиғи эгаллаб турган лавозимга бошқарма бошлиғи томонидан қўйилади ва бўшатилади.

Бўлимнинг иш режаси ва иш ҳисоботи, бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.

Бўлим штатлари сони ва иш ҳақи миқдори вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси штат жадвали асосида белгиланади.

Кадрлар бўлими ходимларнинг лавозим вазифалари:

Бўлим бошлиғи:

- бўлимнинг бутун фаолиятига раҳбарлик қилади ва берилган топшириқларнинг ўз вақтида бажарилишига шахсан жавоб беради;

- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунларида кўзда тутилган асосий вазифалар, органнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини бўлимда тадбиқ этиш ва соҳадаги барча ишларни мазкур Қонун доирасида ташкил этади;

- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруқлари ва меъёрий ҳужжатларни бўлим ходимларига, туман бўлимларига белгиланган тартибда етказади ва ижросини таъминлайди;

- бўлим Низоми ва лавозимлар йўриқномаси асосида ходимларнинг вазифаларини тақсимлайди;

- белгиланган тартибда бошқарма бошлиғи, бошлиқнинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган мажлисларда иштирок этади;

- бошқарма тармоқ бўлимлари билан биргаликда бўлимнинг ваколатига кирадиган масалалари бўйича керакли бўлган ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этади;

- белгиланган тартибда бошқарма, туман бўлимларига олий маълумотли ходимларни ишга жойлаштириш, иш билан таъминлаш, уларни мукофотлаш, ҳамда интизомий жазога тортиш тўғрисида таклифлар киритади;

- туман бўлимларига кадрлар бўлимидан берилаётган буйруқ ва ҳар қандай ҳужжатларни сақланишини тартибга солишни назорат қилиш, уларнинг иш фаолияти билан танишиш ва амалий ёрдам бериш ишларини таъминлайди;

- бошқарманинг бўлимга тегишли вазифалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг кадрлар бошқармаси билан бевосита боғланиб туради ва берилган топшириқларни ўз вақтида бошқарма, туман бўлимларига етказишни таъминлайди;

- бошқарма, туман бўлимларига меҳнат шартномаси асосида ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан озод этиш, ишга қабул қилинаётган ходимлардан қонунда белгиланган ҳужжатларни талаб қилиш ва керакли буйруқлар тайёрлаш ишларини олиб боради;

- бошқарма касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда меҳнат таътили жадвалини ва ички меҳнат тартиб қоидасини тузишни таъминлайди;

- бошқарма, туман бўлимлари бошлиқлари ва ўринбосарларига резерв ходимларни тайёрлаш, уларни ишдаги силжишини назоратга олишни таъминлайди;

- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Кадрларни қайта тайёрлаш Марказларига тасдиқланган режа асосида ходимларни малака ошириш ўқишларига боришини таъминлайди;

- бўлимнинг низоми ва лавозимлар йўриқномасига бошқарма бошлиғи билан келишган ҳолда ўзгартиришлар киритади;

- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруқлари, бошқарманинг буйруқлари, шунингдек бошқа белгиланган тартибда тасдиқланган Йўриқнома ва меъёрий ҳужжатларни чуқур ўрганиб ўзининг ва бошқарма, туман бўлими ходимларининг иқтисодий малакасини ошириш устида мунтазам ишлайди.

Қуйидаги ҳисоботларни юритилиши ва маълумотларнинг жамланишини таъминлайди:

- 1-Т шакли “Меҳнат, ходимлар сони ва таркиби” тўғрисидаги, 1-ОПС шакли “Корхоналарнинг олий маълумотли ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими мутахассислари билан таъминланганлигини ва уларга бўлган истиқболдаги эҳтиёжи” тўғрисидаги йиллик Давлат статистик ҳисоботларини тайёрлайди;

- ходимларни меҳнатга лаёқатсизлик даврларини уларни иш кунларини назорат қилади;

- буйруқлар тайёрлаш (ишга қабул қилиш, бошқа лавозимларга ўтказиш ва меҳнат шартномасини тугатиш, кадрларни рағбатлантириш ва интизомий жазога тортиш, комиссияларнинг тавсияларини тавсифномалари ва шахсий таркибини тасдиқлаш, устама ҳақлар белгилаш, таътиллар бериш тўғрисидаги ва бошқа бўйруқлар);

 - Меҳнат шартномалари (контрактлар)ни тузиш;

- Меҳнат дафтарчаларини юритиш;

 - Меҳнатга лаёқатсизлик варақасини қабул қилиш (берилган жойнинг штампи, муҳрини ва саналарини текшириб, Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ишлар бўлимига тақдим этиш);

 - Ходимларни пенсияга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш (туман, шаҳар ижтимоий таъминот бўлимига тақдимномалар тайёрлаш);

- Ойлик меҳнат ҳисоботини тайёрлаш (1-Т шакли).

Бўлим Бош ва етакчи мутахассиси:

- бўлим бошлиғи йўқлигида унинг вазифалари бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олади;

- Ходимларнинг шахсий йиғма жалдларини юритиш;

- Ходимларнинг шахсий карточкалари (Т-2 шакл)ни юритиш;

- Буйруқ чиққандан кейин ходимга гувоҳнома бериш;

- Кадрлар бўлими хужжатларини келгусида сақлаш ва улардан фойдаланиш

учун тайёрлаш (архив);

- Ходимларнинг сўровига асосан архив маълумотномасини тайёрлаб,

тақдим этиш;

- шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига ўз вақтида бўш иш ўринларини

кўрсатиш;

- Малака ошириш ўқиши жадвалини тайёрлаш;

- Меҳнат таътили графиги асосида ходимларни меҳнат таътилига чиқариш

юзасидан ҳужжатларни тайёрлаш;

- бошқармада навбатчиликни ташкил этиш учун навбатчилик жадвалини

тузиш ва бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқлаб ходимларни таништириш;

- бўлимдан чиқарилаётган хат-ҳужжатлар, ХФУ (хизматда фойдаланиш

учун) хатларини ва маълумотларни белгиланган тартибда расмийлаштиради ва бошқарма бўлимлари, туман (шаҳар) статистика бўлимларига етказилишини таъминлайди;

- бўлимга ажратилган хонанинг ва асосий воситаларнинг тозалигига жавоб беради;

- ўзига бириктирилган вазифаларнинг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилишига жавоб беради;

- бошқарма ходимларини ишга ўз вақтида келишларини назорат қилиш китобини текширади;

- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарор ва фармойишлари, Давлат статистика бошқармасининг буйруқлари, шунингдек бошқа белгиланган тартибда тасдиқланган Йўриқнома ва меъёрий хужжатларни чуқур ўрганиб ўзининг иқтисодий малакасини ошириш устида мунтазам ишлайди.

 

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Ҳужжатлар ва мурожаатлари билан ишлаш секторининг асосий вазифалари ва функциялари.

 

         Бошкарма апарати хамда туман булимларига тааллукли бўлган юқори ташкилотлардан келган буйруқлар, ҳайъат қарорлари, йиғилиш баёнлари, хатлар, аризалар, хабарномаларни рўйхатга олиш, ойлик чораклик ва йиллик хисоботларни юритиш хамда уз вактида жамлаб бориш, хизмат сафарига юборишни расмийлаштириш, ҳужжатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг  мурожаатлари билан ишлаш бўйича ҳисоботларни вазирликка ўз вақтида тақдим қилади.

 

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Юридик бўлимнинг асосий вазифалари ва функциялари.

 

Юридик хизмат давлат органи ва ташкилоти фаолиятини ҳукукий таъминлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган меъёр ва мезонларга мувофиқ мажбурий тартибда ташкил этиладиган ёки жорий қилинадиган мустақил таркибий тузилма ёхуд лавозим. Юридик хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Коституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат тўғрисида Низомга ва бошка қонун ҳужжатларига амал қилади.

Қишлоқ ва Сув хужалиги бошкармасининг ҳукукни қўллаш фаолиятида қонун устуворлигини ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;

Бошқарма томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назорат олиб бориш;

Бошқарма қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;

Бошқарма ходимларининг ҳуқуқий маданиятини ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;

Шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, бошқарма мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилишини таъминлаш.

Бошқарма, шунингдек тегишли тузилмаларда қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади, ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;

Бошкарма раҳбариятига тақдим қилинадиган буруқлар фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтқазади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса виза қўяди.

Бошқарма млкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда хамда белгиланган тартибда  суд мажлисларида иштирок этади.

Қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчилик Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруқлари,  ҳайъат қарорлари ва баёномалари, вилоят ҳокимлигининг фармойишлари ва қарорлари юзасидан бошқарма бўлимлари томонидан тайёрланадиган буйруқлар, йиғилиш баёнллари ва кўрсатмаларни хамда хатлар лойиҳаларини, тайёрлашда  Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган меъёрий хужжатларни юритиш қоидалари ва қонун талабларига жавоб бериши юзасидан юридик хулоса ва маслаҳатлар беради.      

 

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Мева-сабзавотчилик, узумчилик ва картошкачилик бўлимининг асосий вазифалари ва функциялари.

Бўлим бошлиғи:

Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот, полиз, картошка
ва узумчилик соҳаларига оид қонунлари, Президент қарорлари, фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари, йиғилиш баёнлари, вазирлик буйруқлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарор, фармойиш ва йиғилиш баёнлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни ҳудудда амалга ошириш чораларини белгилайди, уларнинг бажарилишини ташкил ва назорат қилади.

ҳудудда сабзавот, картошка ва полиз экинлари ҳамда боғ-токзорларни парваришлаш бўйича замонавий илғор агротехнологияларни тарғиб ва жорий этишини ташкил ва таъмин этади;

аҳолини мева, сабзавот, узум, картошка ва полиз маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ҳамда қайта ишлаш, захира, экспорт ва ички бозор талабларини ўрганган ҳолда ер ва сув ресурслари имкониятларини ҳисобга олган ҳолда экинларни турлари ва навлари бўйича оқилона жойлаштирилиши, маҳсулотларни ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичларини белгилашда асосланган таклифлар тайёрлайди;

ҳар бир ҳудуддаги фермер хўжаликларининг ер майдони контурларидан ҳамда ерларнинг балл бонитетидан келиб чиқиб, ҳудудларни ихтисослаштириш чораларини кўради;

ҳудудларнинг тупроқ-иқлим ва сув билан таъминланганлик шароитларидан келиб чиқиб, ер майдонларидан фойдаланиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида экинларни турлари ва навлари бўйича фермер хўжаликлари кесимида оқилона жойлаштириш, шундан асосий майдонларга, боғ-ток қатор оралари ва такрорий экин майдонларга ҳамда тўқсонбости усулида жойлаштириш юзасидан асосланган таклифларни тайёрлайди;

маҳсулотларни етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, ички истеъмол бозорига чиқариш ва экспорт қилиш билан боғлиқ прогноз кўрсатгичлар асосида чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқади, уларнинг бажарилишини ташкил ва назорат қилишда иштирок этади;

белгиланган асосий, боғ-ток қатор оралари ва такрорий экин майдонларга ҳамда тўқсонбости усулда экинларни экилиши, парваришланиши ва йиғиб-териб олиниши бўйича мониторинг юритади;

боғ-токзор, сабзавот, полиз ва картошка экинларини касаллик ва зараркунандалардан ўз вақтида ҳимоя қилиш бўйича ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассислари билан ҳамкорликда ишлар олиб боради;

боғ-токзор, сабзавот, картошка ва полиз экинларидан юқори ҳосил олишда замонавий ресурстежамкор, интенсив ва инновацион технологияларни фермер хўжаликларига жорий этиб боради, фермер хўжаликлари иштирокида ҳар мавсумда жойларда кўргазмали ўқув ва амалий семинарлар ўтказишни ташкил этади;

сабзавот, полиз ва картошка уруғчилиги ҳамда мевали ва ток кўчатчилигига ихтисослашган фермер хўжаликларини ҳамда қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш, реализация билан шуғулланувчи хўжалик субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

ихтисослашган уруғчилик ва кўчатчилик фермер хўжаликлари томонидан юқори ҳосил берадиган уруғлик ва кўчат етиштиришни мониторинг қилади;

иқтисодий самара бермаётган яроқсиз боғ-токзорлар ҳолатини ўрганади, шундан келиб чиқиб, реконструкция қилиш ва янгилаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

сув таъминоти оғир, тоғ ва тоғ олди, лалми адирлик жойларда томчилатиб суғоришга асосланган интенсив технологиялар асосида янги боғлар, ёнғоқзорлар, бодомзорлар ва бошқа турдаги боғларни ташкил этиш ва юқори ҳосил олиш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда бажарилишини таъминлайди;

жаҳон андозаларига мос экспортбоп сабзавот ва цитрус экинлар майдонларини кенгайтиришда замонавий инновацион агротехнологиялар ва илм-фан ютуқларини соҳага жалб этади ҳамда фермер хўжаликларига мунтазам равишда жорий этиб боради;

бўлим фаолиятига раҳбарлик қилади ва бўлимга юклатилган вазифаларни тўлиқ бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

бўлимда идоравий иш юритиш, ҳужжатлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ўрнатилган тартибда амалга оширади, ижро интизомни таъминлаш юзасидан зарурий, амалий чора-тадбирларни белгилайди;

ўз фаолияти доирасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиб, маълумотларни умумлаштиради, раҳбариятга ҳисобот ва ахборотлар тақдим этади.

Бош мутахассиси:

Сабзавот, полиз ва картошкачилик соҳаси бўйича:

аҳолини сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ҳамда қайта ишлаш, захира, экспорт ва ички бозор талабларини ўрганган ҳолда ер ва сув ресурслари имкониятларини ҳисобга олган ҳолда экинларни турлари ва навлари бўйича оқилона жойлаштирилиши, маҳсулотларни ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичларини белгилашда асосланган таклифлар тайёрлайди;

ҳар бир ҳудуддаги фермер хўжаликларининг ер майдони контурларидан ҳамда ерларнинг балл бонитетидан келиб чиқиб, ҳудудларни ихтисослаштириш чораларини кўради;

ҳудудларнинг тупроқ-иқлим ва сув билан таъминланганлик шароитларидан келиб чиқиб, ер майдонларидан фойдаланиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида экинларни турлари ва навлари бўйича фермер хўжаликлари кесимида оқилона жойлаштириш, шундан асосий майдонларга, боғ-ток қатор оралари ва такрорий экин майдонларга ҳамда тўқсонбости усулида жойлаштириш юзасидан асосланган таклифларни тайёрлайди;

маҳсулотларни етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, ички истеъмол бозорига чиқариш ва экспорт қилиш билан боғлиқ прогноз кўрсатгичлар асосида чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқади, уларнинг бажарилишини ташкил ва назорат қилишда иштирок этади;

белгиланган асосий, боғ-ток қатор оралари ва такрорий экин майдонларга ҳамда тўқсонбости усулда экинларни экилиши, парваришланиши ва йиғиб-териб олиниши бўйича мониторинг юритади;

сабзавот, полиз ва картошка экинларини касаллик ва зараркунандалардан ўз вақтида ҳимоя қилиш бўйича ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассислари билан ҳамкорликда ишлар олиб боради;

сабзавот, картошка ва полиз экинларидан юқори ҳосил олишда замонавий ресурстежамкор, интенсив ва инновацион технологияларни фермер хўжаликларига жорий этиб боради, фермер хўжаликлари иштирокида ҳар мавсумда жойларда кўргазмали ўқув ва амалий семинарлар ўтказишни ташкил этади;

бўлимда идоравий иш юритиш, ҳужжатлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ўрнатилган тартибда амалга оширади, ижро интизомни таъминлаш юзасидан зарурий, амалий чора-тадбирларни белгилайди;

ўз фаолияти доирасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиб, маълумотларни умумлаштиради, бўлим бошлиғига ҳисобот ва ахборотлар тақдим этади;

Етакчи мутахассиси:

Боғдорчилик ва узумчилик соҳаси бўйича:

аҳолини мева ва узум маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ҳамда қайта ишлаш, захира, экспорт ва ички бозор талабларини ўрганган ҳолда ер ва сув ресурслари имкониятларини ҳисобга олган ҳолда экинларни турлари ва навлари бўйича оқилона жойлаштирилиши, маҳсулотларни турлари бўйича ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари бўйича асосланган таклифлар тайёрлайди;

ҳар бир ҳудуддаги фермер хўжаликларининг ер майдони контурларидан ҳамда ерларнинг балл бонитетидан келиб чиқиб, ҳудудларни ихтисослаштириш чораларини кўради;

ҳудудларнинг тупроқ-иқлим ва сув билан таъминланганлик шароитларидан келиб чиқиб, ер майдонларидан фойдаланиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида мевали дарахт ва ток кўчатларини турлари ва навлари бўйича фермер хўжаликлари кесимида оқилона жойлаштириш юзасидан асосланган таклифларни тайёрлайди;

боғ-токзорларни касаллик ва зараркунандалардан ўз вақтида ҳимоя қилиш бўйича ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассислари билан ҳамкорликда ишларни бажарилишини таъминлайди;

интенсив боғ ва токзорлардан юқори ҳосил олишда замонавий ресурстежамкор, интенсив ва инновацион технологияларни фермер хўжаликларига жорий этиб боради, фермер хўжаликлари иштирокида ҳар мавсумда жойларда кўргазмали ўқув ва амалий семинарлар ўтказишни ташкил этади;

иқтисодий самара бермаётган яроқсиз боғ-токзорларни ҳолатини ўрганади, шундан келиб чиқиб, реконструкция қилиш бўйича мониторинг юритади;

сув таъминоти оғир, тоғ ва тоғ олди, лалми адирлик жойларда томчилатиб суғоришга асосланган интенсив технологиялар асосида янги боғлар, ёнғоқзорлар, бодомзорлар ва бошқа турдаги боғларни ташкил этиш ва юқори ҳосил олиш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда бажарилишини таъминлайди;

интенсив мевали боғлар (пакана ва ярим пакана) ва токзорларга томчилатиб суғориш тизими ҳамда шпалерлар ўрнатилишини жорий этади;

бўлимда идоравий иш юритиш, ҳужжатлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ўрнатилган тартибда амалга оширади, ижро интизомни таъминлаш юзасидан зарурий, амалий чора-тадбирларни белгилайди;

ўз фаолияти доирасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиб, маълумотларни умумлаштиради, бўлим бошлиғига ҳисобот ва ахборотлар тақдим этади;

 

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик бўлимининг асосий вазифалари ва функциялари.

 

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг Чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик бўлими – бўлим бошлиғи, бўлим бош ва етакчи мутахассисларидан (кейинги ўринларда “бўлим ходимлари” деб юритилади) иборат бўлиб, бўлим ходимлари ўз хизмат фаолияти давомида вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг бошлиғи ўринбосарига бўйсунади.

Бўлим ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликнинг буйруқлари ва Ҳайъати қарорлари, бошқарма қарорлари ва буйруқлари ҳамда бошқарма фаолиятига оид бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни пухта ўзлаштириб боришади, уларга амал қилишади ва ўз фаолиятларини уларга асосан ташкил этишади.

Бўлим ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сонли “Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига ва 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда бошқа қонун ва қонун ости ҳужжатларга амал қилган ҳолда ўз ишларини ташкил этади ва олиб боради.

Бўлими бошлиғи:

Бўлим фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш;

бошқарма томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) меъёрий ва тавсиявий ҳужжатлар лойиҳаларининг соҳада мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш.

Чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик бўлими бошлиғи ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимларининг чорвачилик сектори  ҳудудий бўлимлари,  чорвачиликка  алоқадор уюшмалар, корхоналар ва ташкилотлар шунингдек, чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик сохаларига ихтисослашган субъектлар хамда  уларга  хизмат кўрсатувчи инфраструктуралар билан биргаликда қуйидаги асосий вазифаларни бажарилиши  бўйича умумий раҳбарликни амалга оширади;

2) вилоятда чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик соҳасига оид Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш, мажлиси баёнлари, вазирлик буйруқлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар асосида белгиланган тадбирларни ижросини  бажарилишини мувофиқлаштиради ва уларнинг ижроси устидан мониторинг юритади;

3)  ички ва ташқи бозорлар эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда соҳани узоқ муддатли илмий-технологик, иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

 чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик соҳаларини ривожлантириш бўйича, мажлис баёнлари ва дастурлари, харакат режалари, бошқарма буйруқлари, бошқарма йиғилишлари муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлаш ишларида иштирок этади, уларда баён этилган тадбирлар ва топшириқлар ижросини ташкил ва назорат қилади ҳамда уларнинг бажарилиши бўйича раҳбариятга ахборот беради;

4) Давлат ва хукумат қарорлари асосида вилоят ҳокимини қабул қилган  қарорларида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида тегишли чораларни кўриб боради шунингдек, белгиланган прогноз кўрсаткичларни бажарилиши юзасидан доимий мониторинг олиб борилишини таъминлайди;

5) чорва моллари ва паррандаларни парваришлашда субъектларнинг озуқа базасини ҳисобга олган ҳолда озуқа экинлари жойлаштирилиши бўйича туманларда амалга оширилаётган ишларни мониторинг қилади, ваколат доирасида тегишли чораларни кўради, амалга оширади ва даврий равишда раҳбариятга ахборот киритиб боради;

6) соҳага алоқадор илмий-тадқиқот институтлари ҳамда уларнинг филиалларини соҳани ривожлантиришдаги илғор илмий тажрибалари, инновацион ғоялар ва технологиялари, илмий-технологик ишланмаларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш ишларида ҳамкорлик қилади;

9) шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан чорва моллари бош сонларини кўпайтиришни рағбатлантириш учун уларга зооветеринария сервис хизматларини кўрсатилишини яхшилаш,наслдорлик ва махсулдорлик кўрсаткичларини ошириш  ишларини мувофиқлаштиради;

10) мустахкам озуқа баъзасини яратилишида  туманларда  асосий, такрорий ва оралиқ экинларни жойлаштириш уларни  озуқа экинлари уруғлари, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларга бўлган талабини таъминлаш  чораларини кўради  шунингдек, озуқа экинлари экилишини мониторинг  қилади;

11) чорвачилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш мухокимасига бағишланган анжуман ва  тадбирларда  қатнашади;

12) туман бўлим ходимларининг вазифаларини белгилаш, уларнинг ўзларига юклатилган вазифалари бажарилишини тўлақонли ва муддатларида бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулиятини кучайтириш ва жавобгарлигини ошириш чораларини кўради;

13)  сохани ривожлантиришда юқори кўрсаткичларга эришган  ходимларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш, шунингдек вазирлик томонидан маънавий ва моддий рағбатлантириш мақсадларида номзодларни  тавсия қилади;

Туманлар ва уларда фаолият кўрсатаётган субъектларини малакали мутахассислар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва уларни ўқув юртларида тайёрлаш  бўйича таклифлар киритади;

14) Даврий равшда ички бозорларни чорвачилик паррандачилик ва асаларичилик махсулотлари билан узлуксиз ва барқарор нархларда таъминланишини мониторингини юритади.Нархларни барқарорлигини таъминлаш мақсадида тасдикланган чора тадбир дастурларини  ижросини ташкиллаштиради ва рахбариятга хар хафта ахборат киритиб боради.

Бўлими бош мутахассиси:

Чорвачилик соҳалари (қорамолчилик, паррандачилик, асаларичилик, қўй ва эчкичилик, йилқи ва туячилик)ни ривожлантириш фаолиятида иштирок этиш;

Гўшт, сут ва бошқа чорвачилик маҳсулотлари етиштириш, наслчилик бўйича ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш масалаларида мутасадди ташкилотлар билан ишларни мувофиқлаштириш.

Чорвачилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш бўлими бош мутахассисининг ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Чорвачилик дастурларида белгиланган вазифалар ҳамда прогноз кўрсаткичларни амалга ошириш бўйича туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимларининг чорвачилик сектори ҳудудий бўлимлари, чорвачиликка алоқадор уюшмалар, корхоналар ва ташкилотлар шунингдек, чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик сохаларига ихтисослашган субъектлар хамда уларга хизмат кўрсатувчи инфраструктуралардан  олинган маълумотларни умумлаштириб, раҳбариятга тақдим этади;

Чорва моллари бош сони, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, озуқа экинлари ҳосилдорлигини ошириш мақсадида уларга ўз вақтида агротехник ишлов бериш бўйича жойлардан олинган маълумотларни таҳлил қилади ва таҳлилий маълумотларни раҳбариятга тақдим этиб боради;

Туманларда чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик соҳасида амалга оширилаётган тадбирлар ва уларнинг натижадорлигини таҳлил қилади, муаммоларини ва камчиликларни ўрганади, уларни ечими ҳамда бартараф қилиниши бўйича чора-тадбирлар Дастурини ишлаб чиқишда иштирок этади;

Чорвачиликда озуқа базасини мустаҳкамлаш, сифатли озуқа тайёрлаш, чорвачилик корхоналарининг молиявий-иқтисодий аҳволини таҳлил қилади, мониторинг юритади ва бажарилган ишлар тўғрисида маълумот тайёрлайди;

Илмий-тадқиқот муассасалари худудий филиаллари  билан биргаликда чорва моллари, парранда ва асалариларни парваришлаш, маҳсулотларни қайта ишлаш ва унга дастлабки ишлов бериш технологияси йўналишидаги янгиликлар, шунингдек тавсия ва қўлланмаларни тайёрлаш ҳамда фермер хўжаликларига тадбиқ қилиш, график асосида жойларда кўргазмали ўқув-семинарлари ўтказишда иштирок этиш;

          Наслчилик тоифасидаги фермер хўжаликларида районлаштирилган наслли молларни парваришлаш бўйича жойлардан олинган маълумотларга асосан ўрганиб, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш юзасидан услубий ва амалий ёрдамлар кўрсатади;

          Манфаатдор вазирлик ва идоралар худудий бўлимлари билан биргаликда чорвачилик маҳсулотларига Давлат стандартлари ишлаб чиқиш ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

Чорвачилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда фаол қатнашади;

Бўлимга тегишли ва ўз хизмат вазифалари доирасидаги барча ҳужжатларни тўғри юритилиши, қайд этилиши, жамланиши, сақланиши ва белгиланган муддатда ва тартибда идоравий архивга топширилишини таъминлайди;

Бўлим бошлиғи томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;

Ойлик, чорак ва йил якунлари натижаларини бошқарма йиғилишларида муҳокама қилиш учун амалга оширилаётган ишлар бўйича ахборот ва маълумотлар тайёрлайди

Блими етакчи мутахассиси:

Чорвачилик соҳалари (қорамолчилик, паррандачилик, асаларичилик, чўчқачилик, қуёнчилик, мўйнали ҳайвонлар)ни ривожлантириш фаолиятида иштирок этиш;

Гўшт, сут, тухум, мўйна ва бошқа маҳсулотларни етиштириш, наслчилик бўйича ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш масалаларида мутасадди ташкилотлар билан ишларни мувофиқлаштириш.

Чорвачилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш бўлими етакчи мутахассиси ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Бўлим бошлиғи томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;

Ойлик, чорак ва йил якунлари натижаларини бошқарма йиғилишларида муҳокама қилиш учун амалга оширилаётган ишлар бўйича ахборот ва маълумотлар тайёрлайди;

Дастурларда белгиланган вазифалар ҳамда прогноз кўрсаткичларни амалга ошириш бўйича туманлардан олинган маълумотларни умумлаштириб, раҳбариятга тақдим этади;

Чорва моллари ва мўйнали ҳайвонлар сони, маҳсулотлар ишлаб чиқариш, озуқа экинлари ҳосилдорлигини ошириш мақсадида уларга ўз вақтида агротехник ишлов бериш бўйича жойлардан олинган маълумотларни таҳлил қилади ва таҳлилий маълумотларни раҳбариятга тақдим этиб боради;

Туманларда чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган тадбирлар ва уларнинг натижадорлигини таҳлил қилади, муаммоларини, йўл қўйилган камчиликларни ўрганади, уларни ечими ҳамда бартараф қилиниши бўйича чора-тадбирлар Дастурини ишлаб чиқишда иштирок этади;

Чорвачиликда озуқа базасини мустаҳкамлаш, сифатли озуқа тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида маълумот тайёрлайди;

Илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда чорва моллари ва мўйнали ҳайвонларни парваришлаш  бўйича график асосида жойларда кўргазмали ўқув-семинарлари ўтказилишни ташкил этади;

Чорвачилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш бўйича   туман  чора тадбир дастурларини  ишлаб чиқишда фаол қатнашади ва вилоятда жамлайди;

Бўлим ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Бўлим ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Бошқармага келиб тушаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш, хизматда фойдаланиш ва уларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш учун олиш;

бошқарма, шунингдек тизим ташкилотларининг мансабдор шахсларидан бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;

раҳбарият томонидан чиқариладиган ҳуқуқий масалаларга тегишли йиғилишлар, кенгашлар ва мажлисларда иштирок этиш;

раҳбарият топшириғига кўра ёки ташкилот раҳбарининг розилиги билан уларнинг ходимларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш билан боғлиқ тадбирларга жалб қилиш;

тизим ташкилотларининг бошқарма томонидан белгилаб берилган топшириқларини ўз муддатида бажарилишини таъминламаётган ёхуд уларни бузаётган раҳбарлари ва ходимларини тегишли жавобгарликка тортиш юзасидан раҳбариятга таклифлар киритиш.

Бўлим ходимлари ўзларига мазкур вазифалар тақсимоти ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан юклатилган функцияларни зарур даражада ва самарали бажарилиши;

бошқармада, шунингдек тизим ташкилотларда қонун бузилиш ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида зудлик билан тўғридан-тўғри юқори турувчи органларга  ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш;

белгиланган тартибда ва муддатларда малака ошириши ва аттестациядан ўтиши шарт;

бўлим ходими ўз мажбуриятлари ва функциялари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

 

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Балиқчилик бўлимининг асосий вазифалари ва функциялари.

 

Вилоят  Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг Балиқчилик бўлими – бўлим бошлиғи, бўлим бош мутахассисидан (кейинги ўринларда “бўлим ходимлари” деб юритилади) иборат бўлиб, бўлим ходимлари ўз хизмат фаолияти давомида Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг ўринбосарига бўйсунади.

Бўлим ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирликнинг буйруқлари ва Ҳайъати қарорлари, бошқарма қарорлари ва буйруқлари ҳамда бошқарма фаолиятига оид бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни пухта ўзлаштириб боришади, уларга амал қилишади ва ўз фаолиятларини уларга асосан ташкил этишади.

Бўлим ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сонли “Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига ва 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда бошқа қонун ва қонун ости ҳужжатларга амал қилган ҳолда ўз ишларини ташкил этади ва олиб боради.

Бўлими бошлиғи:

Бўлим фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш;

Бошқарма томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) меъёрий ва тавсиявий ҳужжатлар лойиҳаларининг соҳада мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш.

Балиқчилик бўлими бошлиғи ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимларининг чорвачилик сектори, алоқадор уюшмаларнинг ҳудудий бўлинмалари ва корхоналари ҳамда балиқчиликка ихтисослашган субъектлар раҳбарлари билан биргаликда қуйидаги асосий вазифаларни бажариш бўйича умумий раҳбарликни амалга оширади;

2) балиқчилик соҳасига оид Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Олий Мажлис палаталари ва қўмиталари қарорлари, Президент қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш, мажлиси баёнлари, вазирлик буйруқлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларнинг  вилоятнинг балиқчилик корхоналари  соҳа тизимидаги ташкилот ва корхоналарда бажарилишини ташкил ва таъмин  этиш билан боғлик тадбирлар ижроси  устидан мониторинг юритади;

3) балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича хукумат дастурларига асосан вилоят ҳокимининг  қабул қилинган қарорлари, мажлис баёнлари ва дастурлари, ҳаракат режалари, бошқарма буйруқлари, бошқарма йиғилишлари муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлаш ишларида иштирок этади, уларда баён этилган тадбирлар ва топшириқлар ижросини ташкил ва назорат қилади ҳамда уларнинг бажарилиши бўйича раҳбариятга ахборот беради;

4 ) балиқчиликни ва унинг  наслчилигини  ривожлантириш ва унинг озуқа базасини мустаҳкамлаш бўйича дастурлар ва прогноз кўрсаткичлар юзасидан таклифлар таёрлайди  туманларда амалга оширилаётган ишларни мониторинг қилади, ваколат доирасида амалий услубий ёрдам кўрсатади,тегишли чораларни кўради;

6) соҳага алоқадор илмий-тадқиқот институтлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари  худудий филиаларининг  соҳани ривожлантиришдаги илғор илмий  ишланмалар ва тажрибалари, инновацион ғоялар ва технологияларини ўрганади , илмий-технологик ишланмаларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш ишларини мувофиқлаштиради;

7) балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасида илғор технологияларни жорий этиш, маҳаллий шароитга мослашган балиқ турларини парваришлашни йўлга қўйишда ва илғор инновацион лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашади;

8) балиқчилик бўйича ташкил этиладиган турли анжуман ва тадбирларда  қатнашади, балиқчилик хўжаликларни ишчи ва хизматчиларини касбий малакаларини доимий ошириб бориш чораларини кўради.

9) Ички истеъмол бозорида балиқ махсулотларини нархини мониторин қилиб боради, уларни нархини барқарор ушлаб туриш учун  ахоли эхтиёжига мос равшда бозорларни узликсиз ва барқарор нархларда балиқ етказиб берилишини назорат ва ташкил қилади.

11) балиқчилик субъектлари томонидан балиқ ва балиқ маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ишларини рағбатлантириш чораларини кўради;

юқори кўрсаткичларга эришган ва ишда ўрнак бўлган соҳа ходимларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш, шунингдек бошқарма томонидан маънавий ва моддий рағбатлантириш мақсадларида номзодларни ўрганиш ва тавсия қилиш ишларида иштирок этади;

12) бўлимга тегишли ва ўз хизмат вазифалари доирасидаги барча ҳужжатларни тўғри юритилиши, қайд этилиши, жамланиши, сақланиши ва белгиланган муддатда ва тартибда идоравий архивга топширилишини таъминлайди;

13) иш фаолияти давомида вазирлик ички тартиб-қоидалари, идоравий иш юритиш бўйича йўриқнома, бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этади, ҳужжатлар ва мурожаатлар бўйича кўрсатмаларнинг ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлайди, тайёрланган ва танишган барча ҳужжатлардаги маълумотлар конфиденциаллиги (ошкора этмаслик)ни таъминлайди.

14) бўлим ходимини ишга қабул қилиш, вазифасидан озод этиш ҳамда рағбатлантириш, ижро ва меҳнат интизомини, одоб-аҳлоқ қоидаларини бузган ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари кўриш тўғрисида бошқарма раҳбариятига белгиланган тартибда таклифлар киритади.

Бўлими бош мутахассиси:

балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича белгиланган тадбирларни бажарилишини  ташкил қилиш;

табиий ва сунъий сув ҳавзаларида балиқ ва балиқ маҳсулотлари етиштириш, соҳада наслчилик-селекция ишларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш масалаларида мутасадди ташкилотлар билан ишларни мувофиқлаштириш;

Балиқчиликни ривожлантири бўйича худудий дастурларни ишлаб чиқишда қатнашади, дастурларда белгиланган вазифалар ҳамда прогноз кўрсаткичларни амалга ошириш бўйича жойлардан олинган маълумотларни умумлаштириб, раҳбариятга тақдим этади;

Табиий ва сунъий сув ҳавзаларида балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сув ҳавзалари ҳосилдорлигини ошириш мақсадида уларга ўз вақтида агротехник ишлов бериш бўйича жойлардан олинган маълумотларни таҳлил қилади ва таҳлилий маълумотларни раҳбариятга тақдим этиб боради;

Ҳудудларда  балиқчилик соҳасида амалга оширилаётган тадбирлар ва уларнинг натижадорлигини таҳлил қилади, муаммоларини ва камчиликларни ўрганади, уларни ечими ҳамда бартараф қилиниши бўйича чора-тадбирлар Дастурини ишлаб чиқишда иштирок этади;

Табиий сув ҳавзаларидаги балиқчилик корхоналарининг молиявий-иқтисодий аҳволини таҳлил қилиш, мониторинг юритиш ва бажарилган ишлар тўғрисида маълумот тайёрлайди;

Илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда табиий сув ҳавзаларида балиқларни парваришлаш, маҳсулотларни қайта ишлаш ва унга дастлабки ишлов бериш технологияси йўналишидаги янгиликлар, шунингдек тавсия ва қўлланмаларни тайёрлаш ҳамда балиқчилик субъектларига тадбиқ қилиш, график асосида жойларда кўргазмали ўқув-семинарлари ўтказишда иштирок этади;

Наслчилик тоифасидаги фермер хўжаликларида юқори маҳсулдор балиқ турларини парваришлаш бўйича жойлардан олинган маълумотларни ўрганиб, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш юзасидан услубий ва амалий ёрдамлар кўрсатади;

Сохадаги хўжалик юрутувчи субъектларни малакали мутахассислар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида соҳани кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва уларни ўқув юртларида тайёрлаш бўйича таклифлар киритади;

Балиқчиликни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда фаол қатнашади;

Бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосари томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;

Бўлим бошлиғи хизмат сафарида, бетоб ёки меҳнат таътилида бўлганида бўлим фаолиятига раҳбарлик қилиш.

Ойлик, чораклик ва йил якунлари натижаларини бошқарма йиғилишларида муҳокама қилиш учун амалга оширилаётган ишлар бўйича ахборот ва маълумотлар тайёрлайди;

Бошқармага тегишли ва ўз хизмат вазифалари доирасидаги барча ҳужжатларни тўғри юритилиши, қайд этилиши, жамланиши, сақланиши ва белгиланган муддат ва тартибда идоравий архивга топширилишини таъминлайди;

иш фаолияти давомида вазирлик ички тартиб-қоидалари, идоравий иш юритиш бўйича йўриқнома, бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этади, ҳужжатлар ва мурожаатлар бўйича кўрсатмаларнинг ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлайди, тайёрланган ва танишган барча ҳужжатлардаги маълумотлар конфиденциаллиги (ошкора этмаслик)ни таъминлайди.

Бўлим ходимининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Бўлим ходими қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Бошқармага келиб тушаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш, хизматда фойдаланиш ва уларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш учун олиш;

Бошқарма, шунингдек тизим ташкилотларининг мансабдор шахсларидан бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;

Раҳбарият томонидан чақириладиган тегишли йиғилишлар, кенгашлар ва мажлисларда иштирок этиш;

Тизим ташкилотларининг бошқарма томонидан белгилаб берилган топшириқларини ўз муддатида бажарилишини таъминламаётган ёҳуд уларни бузаётган раҳбар ва ходимларни тегишли жавобгарликка тортиш юзасидан раҳбариятга таклифлар киритиш.

Бўлим ходимлари ўзларига мазкур вазифалар тақсимоти ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан юклатилган функцияларни зарур даражада ва самарали бажарилиши;

бошқармада, шунингдек тизим ташкилотларда қонун бузилиш ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида зудлик билан тўғридан-тўғри юқори турувчи органларга  ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш;

белгиланган тартибда ва муддатларда малака ошириши ва аттестациядан ўтиши шарт;

бўлим ходими ўз мажбуриятлари ва функциялари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

 

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Пиллачилик бўлимининг асосий вазифалари ва функциялари.

 

Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси  Пиллачилик бўлими бошлиғи,  бўлимнинг бош мутахассиси (кейинги ўринларда “бўлим ходимлари” деб юритилади) иборат бўлиб, бўлим ходимлари ўз хизмат фаолияти давомида вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва унинг ўринбосарларига бўйсунишади.

Бошқарма ходимлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирлик Ҳайъати қарорлари ва буйруқлари ҳамда вазирлик фаолиятига оид бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни пухта ўзлаштириб боришади, уларга амал қилишади ва ўз фаолиятларини уларга асосан ташкил этишади.

Бўлим ходимлари ўз меҳнат фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида” 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарори билан тасдиқданган “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисида Низом” талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда ташкил қилади.

 

Бўлими бошлиғи:

бўлим фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш;

вазирлик томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) меъёрий ва тавсиявий ҳужжатлар лойиҳаларининг соҳада мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;

Пиллачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) пиллачилик соҳасига оид Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Олий Мажлис палаталари ва қўмиталари қарорлари, Президент фармонлари,  қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, мажлиси баёнлари, вазирлик буйруқлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ва меъёрий хужжатлар асосида соҳа тизимидаги барча бирлашмалар ва корхоналарда соҳага оид белгиланган тадбирлар бажарилиши бўйича  мониторинг юритади;

2) пиллачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича қонунлар, Ҳукумат қарорлари, мажлис баёнлари ва дастурлари, Ҳаракат режалари, вазирлик буйруқлари, ҳайъати ва соҳа бўйича кенгашлар қарорлари лойиҳалари, вазирлик марказий аппарати ва мажмуа йиғилишлари муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлаш ишларида иштирок этади, уларда баён этилган тадбирлар ва топшириқлар ижросини ташкил ва назорат қилади ҳамда уларнинг бажарилиши бўйича раҳбариятга ахборот беради;

3) ипак қуртининг яратилган янги зотлар ва дурагайларининг  ҳамда тут навларининг касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги, об-ҳаводаги кескин ўзгаришларга, мамлакатимиз турли минтақалари турли тупроқ-иқлим шароитларга  мослигини ҳамда ҳосилдорлиги ва сифат кўсткичларининг  синов-тажриба ишларини таҳлил қилади, Давлат реестрига киритилган зот ва навларни тарғиб ва жорий қилиш ишларини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради; 

4) тизимдаги  мутасадди илмий-тадқиқот муассасалари  билан биргаликда  соҳага оид фаолият йўналишлари бўйича  фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар мавзуларини шакллантиришда, уларнинг натижаларини баҳолашда, эришилган натижаларни амалиётга жорий қилишда ваколатлари доирасида иштирок этади;

5) янги яратилган тут навларини тутчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида кўпайтириш, ипак қуртининг маҳсулдор зот ва дурагай уруғларини, шунингдек тут ипак қурти боқиш  агротехникаси ва янги технологияларни  ишлаб чиқаришга жорий этишни ташкил қилиш бўйича Ипакчилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда агротехнологик тавсияларни ишлаб чиқади;

6) ҳукумат қарорида белгиланган миқдорда ипак қурти парваришлашни ташкил қилиш учун фермер хўжаликларининг озуқа базасини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилиши бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни мониторинг қилади ваколат доирасида тегишли чораларни кўради ва даврий равишда раҳбариятга ахборот киритиб боради;

7) далалар атрофи, ариқлар бўйлари ва йўл четларига, шунингдек мавжуд тутзорлар ва тут қаторлари хатоларига тут кўчатлари экиш, махсус ажратилган ер майдонларида янги  тутзорлар барпо қилиш ҳамда яроқсизларини реконструкция қилиш юзасидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни ташкил  қилади ва бажарилишини назорат қилади;

8) пилла етиштирувчи фермер хўжаликларини уларнинг талабидан келиб чиқиб, шартнома асосида тут кўчатлари билан таъминлашни, мавжуд тут қаторлари ҳамда тутзорларга ўз вақтида ва тўлиқ ишлов бериш (тагини юмшатиш, ораларини ҳайдаш, тут қаторлари ва тутзорлар учун талаб этиладиган миқдорларда минерал ўғитлар билан таъминлаш, ўғитлаш ва суғориш, “тут парвонаси” зараркунандаси мавжуд бўлган вилоятларда уларга қарши кимёвий ишлов бериш учун етарли миқдорда кимёвий препаратлар ажратилишини ва уларга қарши кураш) тадбирларини ташкил қилади ва бажарилишини назоратга олади;

9) пилла тайёрлаш корхоналари билан фермер хўжаликлари ўртасида пилла етиштириш юзасидан контрактация-шартномалари ҳамда фермер хўжаликлари ва қурт боқувчилар ўртасида ички меҳнат шартномаларини тузиш ва контрактация-шартномаларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ишларини  ташкил қилади;

10)  пилла етиштирувчи фермер хўжаликларини сифатли тут ипак қурти уруғи ва пилла етиштириш мавсуми учун зарур бўладиган бошқа моддий-техника ресурслари ҳамда  аванс маблағлари билан таъминлашни амалга оширишда иштирок этади;

11) ипакчилик маҳсулотларига ички ва ташқи бозорларда бўлган талаблардан келиб чиқиб, тармоқнинг узоқ муддатга мўлжалланган илмий-техникавий, иқтисодий ва ижтимоий дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

12) пилла етиштирувчи фермер хўжаликларида тут ипак қурти парваришлашга ихтисослашган намунавий қуртхоналар қуриш ишларини ташкил этишда иштирок этади;

13) давлат ва маҳаллий ҳокимият идоралари олдида тармоқ корхоналарининг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;

14) пиллачилик бўйича ҳалқаро конференциялар ва симпозиумларда қатнашади;

15) идоравий иш юритишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, ижро интизоми мониторингини юритиш, бўлим ходимларининг функционал вазифаларини белгилаш, уларнинг ўзларига юклатилган вазифалари бажарилишини тўлақонли ва муддатларида бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулиятини кучайтириш ва жавобгарлигини ошириш чораларини кўради;

16) бўлим ходимларини ишга қабул қилиш, вазифасидан озод этиш ҳамда ходимларни рағбатлантириш, ижро ва меҳнат интизомини, давлат хизматчиси одоб-аҳлоқ қоидаларини бузган ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўриш тўғрисида бошқарма раҳбариятига белгиланган тартибда таклифлар киритади;

Бош мутахассис:

пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш тадбирларида фаол  иштирок этади;

пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, пилла етиштириш бўйича ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди.

Пиллачиликни ривожлантириш бошқарма бош мутахассислари ўзларига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

  1. Бўлим бошлиғи томонидан берил ган топшириқларни ўз вақтида бажаришни таъминлайди;

  2. ой, чорак ва йил якунлари натижаларини бошқарманинг Ҳайъат ва аппарат, мажмуа йиғилишларида муҳокама қилиш учун тармоқ корхоналари фаолияти бўйича ахборот ва маълумотлар тайёрлайди;

  3. белгиланган миқдорда тут кўчатлари экиш ҳамда  мавжуд тут қаторлари  ва тутзорларни инвентаризация (саноқ)дан ўтказиш натижалари бўйича  жойлардан олинган маълумотларни умумлаштириб, раҳбариятга тақдим этади;

  4. тут дарахтларининг барг ҳосилдорлигини ошириш мақсадида уларга ўз вақтида агротехник ишлов бериш (ўғитлаш, тагини юмшатиш, қатор ораларини ҳайдаш ва  суғориш), мавжуд тутзорлар ва тут қаторларининг хатоларига тут кўчатлари экиш бўйича жойлардан олинган  маълумотларни таҳлил қилади ва таҳлилий маълумотларни раҳбариятга тақдим этиб боради;

  5. Вилоятда пиллачилик соҳасида амалга оширилаётган тадбирлар ва уларнинг натижадорлигини таҳлил қилади, муаммоларини, йўл қўйилган хато ва камчиликларни  ўрганади, уларни ечими ҳамда бартараф қилиниши бўйича чора-тадбирирлар Дастурини ишлаб чиқишда иштирок этади;

  6. янги тутзорлар барпо қилиш, пиллачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш, тут ипак қурти қурти боқишда агротехника қоидаларига риоя этиш, корхоналарнинг пиллачилик бўйича молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилади, сифатли пилла етиштириш бўйича мониторинг юритади ва бажарилган ишлар тўғрисида маълумот тайёрлайди;

  7. Бўлимга тегишли ва ўз схизмат вазифалари доирасидаги барча ҳужжатларни тўғри юритилиши, қайдэтилиши, жамланиши, сақланиши ва белгиланганмуддатда ва тартибда идоравий архивга топширилишини таъминлайди;

  8. иш фаолиятидавомидаички тартиб-қоидалар, идоравий иш юритиш бўйича йўриқнома, бошқа меъёрий хужжатларга риоя этади, хужжатлар ва мурожаатлар бўйича кўрсатмаларнинг ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлайди, тайёрланган ва танишган барча хужжатлардаги маълумотлар конфиденциаллиги (ошкораэтмаслик)нитаъминлайди;

  9. Ипакчилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда ипак қурти парваришлаш агротехникаси ва тутчилик йўналишидаги янгиликлар, шунингдек ипак қуртини такрорий боқиш бўйича тавсия ва қўлланмаларни тайёрлаш ҳамда улардан пилла етиштирувчи фермер хўжаликларда фойдаланиш,  график асосида жойларда кўргазмали ўқув-семинарлари ўтказишда иштирок этади;

  10. пилла тайёрлаш корхоналари билан фермер хўжаликлари ўртасида  пилла етиштириш юзасидан контрактация-шартномалари ҳамда фермер хўжаликлари ва қурт боқувчилар ўртасида ички меҳнат шартномаларини тузиш, ипак қурти уруғларини жонлантириш ва пилла етиштирувчи фермер хўжаликларига тарқатиш ишларини  ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади;

  11. пилла етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳамда ипак қурти парваришлашга ихтисослашган қуртхоналарни сифатли тут ипак қурти уруғи, мавсум учун зарур бўладиган моддий-техника ресурслари, шунингдек  аванс маблағлари билан таъминлашга амалий ёрдам кўрсатади;

  12. ихтисослашган тутчилик фермер хўжаликларида районлаштирилган ва давлат реестридан ўтган тут уруғи, ниҳоли ва кўчатларини давлат стандартларига мос етиштириш, туманлардаги мавжуд тут қаторлари ва тутзорларнинг аҳволини жойлардан ва давлат “Ўзергеодезкадастр” қўмитасидан олинган маълумотларга асосан ўрганиб, уларнинг хатосини тўлдириш ва уларнинг барг ҳосилдорлигини ошириш юзасидан амалий-услубий ёрдамлар кўрсатади;

  13. тармоқ корхоналарини малакали мутахассислар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида кадрларга  бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва уларни ўқув юртларида тайёрлаш  бўйича таклифлар киритади;

  14. пиллачиликни ривожлантиришнинг минтақавий дастурларини ишлаб чиқишда фаол қатнашади;

  15. Бўлимга тегишли ва ўз схизмат вазифалар идоирасидаги барча ҳужжатларни тўғри юритилиши, қайдэтилиши, жамланиши, сақланиши ва белгиланган муддатда ва тартибда идоравий архивга топширилишини таъминлайди;

  16. иш фаолиятидавомидаички тартиб-қоидалар, идоравий иш юритиш бўйича йўриқнома, бошқа меъёрий хужжатларга риоя этади, хужжатлар ва мурожаатлар бўйича кўрсатмаларнинг ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлайди, тайёрланган ва танишган барча хужжатлардаги маълумотлар конфиденциаллиги (ошкораэтмаслик) нитаъминлайди.

Бўлим ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Бошқармага келиб тушаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш, хизматда фойдаланиш ва уларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш учун олиш;

Бошқарма, шунингдек тизим ташкилотларининг мансабдор шахсларидан бўлимага юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;

бошқарманинг соҳага тегишли масалалар бўйича Кенгаш мажлислари ва йиғилишларида иштирок этиш;

раҳбарият топшириғига кўра ёки ташкилот раҳбарининг розилиги билан уларнинг ходимларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш билан боғлиқ тадбирларга жалб қилиш;

тизим ташкилотларининг вазирлик томонидан белгилаб берилган топшириқларини ўз муддатида бажарилишини таъминламаётган ёхуд уларни бузаётган раҳбарлари ва ходимларини тегишли жавобгарликка тортиш юзасидан раҳбариятга таклифлар киритиш;

Бўлим ходимларининг мажбуриятлари:

ўзларига мазкур вазифалар тақсимоти ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан юклатилган функцияларни зарур даражада ва самарали бажарилишини таъминлаш;

бошқармада, шунингдек тизим ташкилотларда қонун бузилиш ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида зудлик билан тўғридан-тўғри юқори турувчи органларга  ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш;

белгиланган тартибда ва муддатларда малака ошириши ва аттестациядан ўтиши шарт;

бўлим ходими ўз мажбурятлари  ва функциялари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

 

 

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш, агрокимёва техник модернизациялаш бўлимининг асосий вазифалари ва функциялари.

 

         Кимёлаштириш ва тупрок унимдорлигини ошириш  буйича таклиф ва тавсиялар киритади ва булим бошкарувида рахбарлик килади. Ҳукумат карорларини бажарилишини таъминлаш, юкори ташкилотлардан келган карор, буйрук ва хатларни урганиб чикиш уларга жавоб бериш, вилоятда механизациялашириш билан боглик булган хукумат карорларини ижросини таминлашни амалга оширади.     

         Кишлок хужалиги махсулотларини етиштирувчи фермер хужаликлари, корхона ташкилотларига хизмат курсатиувчи  вилоят МТП ОАЖ бирлашмаси ва давлат техника назорати булими мутахасислари билан мавсумий техникалар таёргарлигини кабул килишни ташкил килади. Вазирликнинг курсатма ва топшириклари асосида тегишли тадбирларни ишлаб чикади ва амалиётда куллайди. 

         Вилоят кишлок хужалиги корхоналари томонидан давлат буюртмаси буйича белгиланган кора ва рангли метал чикиндиларини топшириш режаларини жойларга етказиб,бажарилишини таъминлайди.

         Туманларда мавсумий ишлар бошланиши олдидан кургазмали намунавий амалий техник семинарлар утказилишини ташкиллаштиради кишлок хужалиги махсулотларини етиштиришда механизациялаштириш сохасидаги   илгор фан ютукларини жорий килиш буйича тавсиялар беради ва мониторинг юритади.

          Бош мутахасиси:

Юкори ташкилотлардан келган карор, буйрук ва хатларни урганиб чикиш уларга жавоб бериш, кимёлаштириш ва тупрок унимдорлигини ошириш  буйича киритилган таклиф ва тавсияларни таргибот килади. Вилоятда механизациялашириш билан боглик булган хукумат карорларини ижросини таъминлашни амалга оширади.    

Кишлок хужалиги махсулотларини етиштирувчи фермер хужаликлари, корхона ташкилотларнига хизмат курсатиувчи  вилоят МТП ОАЖ бирлашмаси ва давлат техника назорати булими мутахасислари билан мавсумий техникалар таёргарлигини кабул килишда амалий ёрдам курсатади. Вазирликнинг курсатма ва топшириклари асосида тегишли тадбирларни утказишда ваколати доирасида ишларни амалга оширади. Булимга келиб тушган ариза ва шикоятларга уз вактида жавоб беради.

Туманларда мавсумий ишлар бошланиши олдидан кургазмали намунавий амалий техник семинарлар утказилишини ташкиллаштиради кишлок хужалиги махсулотларини етиштиришда механизациялаштириш сохасидаги   илгор фан ютукларини жорий килиш буйича тавсиялар беради ва мониторинг юритади.Бошкарма автосаройидаги мавсумий ишларни ташкил килади, хизматдаги автомашиналарни таъмирлаш, ёкилги мойлаш ва эхтиёт кисмларни етказиб бериш, техника ва ёнгин хафсизлигини таъминлаш ишлари амалга оширади.

Галла ва пахта масумида «Кашкдарётранс» бирлашмаси ва вилоят ИИБ ЙПХ ходимлари билан хамкорликда тадбирлар ишлаб чикади унинг бажарилишини назорат килиб мониторинг утказади.

 

 

Ғаллачилик, дуккакли дон ва мойли экинлар бўлими бошлиғининг асосий вазифалари ва функциялари.

Бўлим бошлиғи:

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг қарори асосида вилоят туманларининг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар кесимида бошоқли дон, дуккакли дон ва мойли экинларни навлар бўйича жойлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва раҳбариятга киритади;

бошоқли дон, дуккакли дон ва мойли экинларнинг ташқи ва ички бозорларда талаб юқори бўлган турлари ва навларини вилоятда мавжуд уруғлик материалларини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили фермер хўжаликлари кесимида уруғлик талабни аниқлайди;

давлат реестрига киритилган бошоқли дон, дуккакли дон ва мойли экинларнинг экилиши устидан мониторинг ўрнатган ҳолда уруғлик дон етиштириш учун белгиланган тартибда фермер хўжаликларини танлаб олиш, уруғлик етиштиришни унумдор ерларга жойлаштириш, апробация ўтказиш ҳамда ўз муддатида ўриб-йиғиб олиш ишларини тегишли корхоналар билан биргаликда ташкиллаштиради;

Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунлари, Президент қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш, йиғилиш баёнлари, вазирлик буйруқлари, вилоят ҳокимлигининг қарор, фармойиш, йиғилиш баёнлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатлар асосида бошқармага қарашли барча ҳудудий ташкилотларда бошоқли дон, дуккакли дон ва мойли экинлар парвариши бўйича агротехнология ишларини олиб бориш ва ривожлантириш ишларини таъминлайди;

бошоқли дон, дуккакли дон ва мойли экинлар етиштиришдаги хорижий ва маҳаллий илғор тажрибалар, илм-фан ютуқлари, инновацион ғоялар ва юксак самара берадиган агротехнологияларни ўрганади ва жорий этади;

бошоқли дон, дуккакли дон ва мойли экинлар парваришида замонавий янги агротехнологиялардан кенг фойдаланиш борасида жойларда кўргазмали амалий семинарлар ташкил қилади;

бошоқли дон, дуккакли дон ва мойли экинлар селекцияси, уруғчилиги ва уларни етиштириш агротехнологиялари бўйича дунё деҳқончилигида эришилган илғор тажриба ва ютуқларни ўрганади ва вилоят деҳқончилигига жорий этиш бўйича тавсия ва таклифлар тайёрлайди;

тупроқнинг унумдорлигини тиклаш ва ошириш бўйича илмий асосланган алмашлаб экиш тизимини ва такрорий майдонларга экинлар экиш, замонавий тежамкор технологиялар ва янги услубларни кенг жорий этади;

бошоқли дон, дуккакли дон ва мойли экинларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш учун биологик маҳсулотлар ва кимёвий препаратлар захирасини яратиш ва қарши кураш ишларини тизимли олиб борилишини таъминлайди;

ваколатли органларга киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларининг ҳисоб-китобларини асосланганлиги ва эришиладиган прогноз натижаларининг аниқлигини назарда тутган ҳолда пухта ишлаб чиқади;

соҳага ахборот – коммуникация технологиялари ва дастурларини жорий қилинишини таъминлайди;

йил якуни бўйича тизимдаги ташкилотлардан бажарилган ишлар, мониторинг натижалари бўйича йиллик агроҳисоботларни қабул қилади, ҳисоботларни якуни бўйича раҳбариятга ахборот киритиб боради ҳамда агроҳисоботларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига топширади;

бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқарманинг бошқа бўлимлари билан зарурий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда, уларнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилишда иштирок этади;

бўлим иш режаси асосида унинг иш тарзи ва услубларини такомиллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини белгилайди ва амалга оширади;

бошқармада меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа битими ва бошқаларни) ишлаб чиқишда иштирок этади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати билан ишлаш, ижро интизомини таҳлил қилиб, ижроси назоратга олинган ҳужжатлар бажарилиши ва мурожаатларнинг кўриб чиқилишини ўрнатилган муддатларда таъминлаш юзасидан зарурий, амалий чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширади;

бўлим фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади.

Бош мутахассис:

ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олиб, туманга ихтисослашган янги навларни оқилона жойлаштириш ва парваришлаш бўйича агротехнологик таклифлар ишлаб чиқади;

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарида бошоқли дон, дуккакли дон ва мойли экинлардан юқори ҳосил олишда илғор янги агротехнология ва техникалардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганади;

ҳар бир экин турининг минерал ўғитга, сувга талаби, ҳашорат ва касалликларга чидамлилиги, экиш муддатлари ҳамда агротехнологик жараёнларни инобатга олган ҳолда ҳосилдорликни оширилишини ҳар бир туман ва хўжаликлар мисолида таҳлил этади;

бошоқли дон, дуккакли дон ва мойли экинларда зараркунанда ҳамда касалликларининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида вилоят “Агрокимёҳимоя” ХАЖ мутахассислари билан биргаликда прогнозлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиб боради;

бошоқли дон, дуккакли дон ва мойли экинлари ўрим-йиғимида иштирок этадиган техникаларнинг тайёргарлиги бўйича туманлардан ҳудудлар кесимида маълумотларни олади ва умумлаштиради;

бошоқли дон, дуккакли дон ва мойли экинларни оптимал муддатларда экиш ҳамда нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш бўйича кунлик мониторинг юритади ва натижаларини таҳлил қилади ҳамда таҳлилий маълумотларни бартараф этиш бўйича жойларга тегишли маълумотлар тайёрлайди;

интернет тармоғига жойлаштирилган илм-фанга доир муассасаларнинг пахта ва техник экинларни етиштиришдаги илғор ғоялари, тажрибалари, фан-техника тараққиёти ютуқларини ўрганиб чиқади ва раҳбариятга таклифлар тайёрлайди;

бўлимга ташкилотлардан келиб тушган хатларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўзига тегишли қисмига жавоб хати тайёрлайди;

бошқарма бошлиғи, унинг ўринбосарлари ва бўлим бошлиғи томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажарилишини таъминлайди.

 

 

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Пахтачилик ва техник экинлар бўлимининг асосий вазифалари ва функциялари.

Бўлим бошлиғи:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорларига асосланиб, пахта ва техник экинларни ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос, ҳосилдор, эртапишар, касаллик ва зараркунундаларга чидамли, толаси дунё бозори талабларига жавоб берадиган, районлаштирилган ва истиқболли янги навларини оқилона жойлаштириш ҳамда вилоятда тўртта нав, туманда иккита нав, фермер хўжаликларида эса битта нав жойлашувини таъминлайди;

ғўза ва техник экинларнинг ташқи ва ички бозорларда талаб юқори бўлган турлари ва навларини вилоятда мавжуд уруғлик материалларини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили фермер хўжаликлари кесимида уруғлик талабни аниқлайди;

уруғлик пахта етиштириш учун белгиланган тартибда фермер хўжаликларини танлаб олиш, уруғлик учун экиладиган пахта ва техник экинларни балл бонитети юқори бўлган ерларга жойлаштириш, экиш, парваришлаш, апробация ўтказиш ҳамда белгиланган тартибда йиғиб-териб олиш ишларини тегишли ташкилотлар ва фермер хўжаликлар билан биргаликда ташкил этади;

Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунлари, Президент қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш, йиғилиш баёнлари, вазирлик буйруқлари, вилоят ҳокимлигининг қарор, фармойиш, йиғилиш баёнлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатлар асосида бошқармага қарашли барча ҳудудий ташкилотларда ғўза ва техник экинлар парвариши бўйича агротехнология ишларини олиб борилишини таъминлайди;

пахта ва техник экинларни етиштиришдаги хорижий ва маҳаллий илғор тажрибалар, илм-фан ютуқлари, инновацион ғоялар ва юксак самара берадиган агротехнологияларни ўрганади ва жорий этади;

ғўза парваришида ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароити, туманларнинг минтақаларда жойлашувидан келиб чиқиб, иқтисодий самара берувчи технологияларни жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкиллаштиради;

чигит экиш, ғўзани парваришлаш ва йиғим-терим ишлари бўйича дастурлар ишлаб чиқиб, ушбу дастурларнинг бажарилишини назорат қилади ва ғўзанинг вегетация даврида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар ҳамда йиғим-терим мавсумида туман хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатади;

ғўза ва техник экинлар касаллик ва зараркунандаларига қарши биологик ва кимёвий кураш ишларини тизимли ташкил этиш, касаллик ва зараркунандалари тарқалиш хавфи бўлган майдонларни аниқлаш ҳамда қарши кураш ишларини амалга оширишни ташкиллаштиради;

ваколатли органларга киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларининг ҳисоб-китобларини асосланганлиги ва эришиладиган прогноз натижаларининг аниқлигини назарда тутган ҳолда пухта ишлаб чиқишни таъминлайди;

соҳага ахборот – коммуникация технологиялари ва дастурларини жорий қилинишини таъминлайди;

йил якуни бўйича тизимдаги ташкилотлардан бажарилган ишлар, мониторинг натижалари бўйича йиллик агроҳисоботларни қабул қилади, ҳисоботларни якуни бўйича раҳбариятга ахборот киритиб боради ҳамда агроҳисоботларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига топширилишини таъминлайди;

қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги ҳамда бошқарма раҳбарияти ҳузуридаги йиғилишлар ҳамда кенгашларда, шунингдек, бошқа ташкилот ва идоралар томонидан ўтказиладиган мажлисларда бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича маълумотларни тайёрлашда ва муҳокама қилишда қатнашади;

бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқарманинг бошқа бўлимлари билан зарурий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда, уларнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилишда иштирок этади;

бўлим иш режаси асосида унинг иш тарзи ва услубларини такомиллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини белгилайди ва амалга оширади;

бошқармада меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа битими ва бошқаларни) ишлаб чиқишда иштирок этади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати билан ишлаш, ижро интизомини таҳлил қилиб, ижроси назоратга олинган ҳужжатлар бажарилиши ва мурожаатларнинг кўриб чиқилишини ўрнатилган муддатларда таъминлаш юзасидан зарурий, амалий чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширади;

бўлим фаолиятига раҳбарлик қилади ва бўлимга юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

Бош мутахассис:

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарида пахта ва техник экинлардан юқори ҳосил олишда илғор янги агротехнология ва техникалардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганади;

ҳар бир ғўза навининг минерал ўғитга, сувга талаби, ҳашорат ва касалликларга чидамлилиги, экиш муддатлари ҳамда агротехнологик жараёнларни инобатга олган ҳолда ҳосилдорликни оширилишини ҳар бир туман ва хўжаликлар мисолида таҳлил этади;

пахта ва техник экинларни экиш учун ер тайёрлаш, экинларни парваришлаш ва етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олишда иштирок этадиган техникаларнинг тайёргарлиги бўйича туманлардан ҳудудлар кесимида маълумотларни олади ва умумлаштиради;

интернет тармоғига жойлаштирилган пахтачиликдаги хорижий тажриба, илм-фан ютуқлари ҳамда илмий муассасаларнинг пахта ва техник экинларни етиштиришдаги илғор ғоялари, тавсияларини ўрганиб чиқади ва раҳбариятга таклифлар тайёрлайди;

бошқарма бошлиғи, унинг ўринбосарлари ва бўлим бошлиғи томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;

вилоят туманларида пахта ва техник экинларнинг навлар бўйича жойлаштирилиши бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда экишга ер тайёрлаш, экиш ва бошқа агротехник тадбирларни амалга оширилишини ўрганади, уларни таҳлил қилади ва бу борада раҳбариятга ахборот киритиб боради;

ҳар йилги чигит экиш, парвариши ва етиштирилган ҳосил йиғим-терими бўйича дастурлар ишлаб чиқиб, ушбу дастурларнинг бажарилишини назорат қилади;

давлатга пахта сотиш шартномавий режаларини бажармаган фермер хўжаликларининг пахтачилик йўналишида амалга оширган ишларини ва йўл қўйган хато-камчиликларини таҳлил қилади;

туман бўлимлари томонидан етиштирилган пахта ҳосили бўйича агроҳисоботларни вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасига топширилишини ташкил этади ҳамда умумлаштиради.

Етакчи мутахассис:

бошқарма бошлиғи, шунингдек, бошқарманинг бошқа мансабдор шахсларидан бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун ташкилотлардан зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни олади;

пахта етиштириш буйича амалга оширилаётган агротехник тадбирларни юзасидан кунлик тезкор маълумотларни туманлар кесимида жамлайди ва тегишли мутасадди ташкилотларга ўз вақтида етказади;

юқори ташкилотлардан келган қарорлар, бўйруқлар, баёнлар, аризалар ва бошқа ҳужжатларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;

ўзига мазкур вазифалар тақсимоти ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан юкланган функцияларни зарур даражада ва самарали бажаради;

ғўзанинг зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш мақсадида “Агрокимёҳимоя” мутахассислари билан биргаликда башорат қилиш бўйича амалга оширилган ишларни таҳлил қилади;

пахта етиштирувчи фермер хужаликлари билан хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва корхоналар ўртасида шартнома шартларини бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради;

раҳбарият томонидан чақириладиган бўлим фаолиятига тегишли йиғилишлар, кенгашлар ва мажлисларда иштирок этади;

бошқарма тизимидаги ташкилотларни бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича фаолиятини таҳлил қилади ва ўрганади;

бошқарманинг ички тартиб қоидаларига амал қилади.

 

Вилоятлар Қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг Шартнома муносабатлари мониторинги ва қишлоқ хўжалигида давлат харидларини шакллантириш бўлимининг асосий вазифалари ва функциялари.

 

Бўлим бошлиғи:

1. Шартнома муносабатлари мониторинги ва қишлоқ хўжалигида давлат харидларини шакллантириш бўлими бошлиғининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, таъминот, қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш юзасидан шартномаларнинг тузилишини тўғрилиги, уларнинг белгиланган тартибда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимидан ўз вақтида рўйхатдан ўтказилишини ташкил этади;

контрактация шартномалари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга хизмат кўрсатиш юзасидан тузилган шартномалар бўйича томонларнинг шартнома мажбуриятларининг бажарилиши устидан тизимли мониторинг олиб боради;

бўлим фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлар, Ҳукумат қарорлари, фармойишлари, кўрсатмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари ва фармойишлари,  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруқлари ва Ҳайъати қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ва вилоятлар Қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари ва фармойишлари ўз вақтида ва натижали бажарилиши, шунингдек ваколатли органларга киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини, ҳисоб-китобларнинг асосланганлиги, эришиладиган прогноз натижаларининг аниқлигини назарда тутган ҳолда пухта ишлаб чиқишни таъминлайди;

бўлим фаолиятига раҳбарлик қилади ва унга юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилиши учун шахсан жавоб беради, бўлимнинг масъул ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

бўлим Низоми ва Иш режаси асосида унинг иш тарзи ва услубларини такомиллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини белгилайди ва амалга оширади;

тизимда амалда бўлган тартиб ва йўриқномаларга мувофиқ бўлимда иш юритишни тезкор, аниқ ва тўғри олиб борилишини таъминлайди;

бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқарманинг бошқа бўлималари билан зарурий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда, уларнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилишда иштирок этади;

бошқарманинг марказий аппарати, раҳбарият ҳузуридаги йиғилишлар ҳамда кенгашларда, шунингдек, агросаноат мажмуасига тегишли бошқа идоралар томонидан ўтказиладиган мажлисларда бошқарма ваколатига кирадиган масалаларни тайёрлашда ва муҳокама қилишда қатнашади;

бўлимдаги бўш лавозимларга номзодлар юзасидан ҳамда фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш, шунингдек, меҳнат ва ижро интизоми қоидаларини бузилишига йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари бўйича бошқарма раҳбариятига белгиланган тартибда таклифлар киритади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек бошқарма раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар
ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, имзо қўяди.

бошқарма ва агросаноат тизимига кирувчи ташкилотларида ҳамда тайёрлов, хизмат кўрсатиш ва моддий техника ресурслари етказиб берувчи идоралар билан ҳамкорликда шартномавий муносабатларнинг амалда қўлланилишини  ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва раҳбариятга киритади;

бошқрманинг тегишли бўлимлари билан биргаликда тизим ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликнинг бузилиши кўрсатилган аризалар, таклифлар ва шикоятларни кўриб чиқишда иштирок этади;

қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича Олий Мажлис сессиялари ва доимий қўмита йиғилишларида билдирилган фикрлар ҳамда депутатларнинг таклиф ва мулоҳазалари асосида янги ҳужжатлар ишлаб чиқишда қатнашади  ва уларни амалиётга жорий этиш юзасидан ишларни ташкил этади;   

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқарма раҳбариятига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари шу жумладан фермер хўжаликлари билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ва моддий техника ресурслари етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида шартномалар тузилиши ва бажарилиши юзасидан тахлилий маълумотлар тақдим этади;

Бош мутаҳассис:

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ижро интизоми мониторинги ҳолати юзасидан берилган ахборот асосида ижроси назоратга олинган ҳужжатлар бажарилишини ва мурожаатларнинг кўриб чиқилишини ўрнатилган муддатларда таъминлаш бўйича мутассадди ходимлар билан биргаликда зарурий амалий чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириди;

Ривожланган давлатлар тажрибаларини инобатга олган ҳолда, шартнома муносабатларини такомиллаштириш оид ишларини олиб боради;

бўлим бошлиғи хизмат сафарида, бетоб ёки меҳнат таътилида бўлганида бўлим фаолиятига раҳбарлик қилади;

ҳар иш куни Назорат инспекцияси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳолати бўйича берилган ахборотлар асосида ижроси назоратга олинган ҳужжатларнинг бажарилишини таъминлайди;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ижро интизоми мониторинги ва мурожаатларнинг кўриб чиқилишини ўрнатилган муддатларда таъминлаш юзасидан бошқарманинг мутассадди ходимлари билан биргаликда зарурий амалий чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширади;

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва шартномавий муносабатлар бўйича ўтказиладиган тадбирларда иштирок этади;

аграр соҳага оид контрактация шартномалари, хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни кўриб чиқишда қатнашиш ҳамда улар бўйича хулосалар тайёрлайди.  

агросаноат мажмуасига кирувчи бошқа бошқармалар, идоралар, бирлашмалар билан биргаликда контрактация шартномалари, хизмат кўрсатиш ва моддий техника ресурслари етказиб бериш бўйича шартномаларни тайёрлаш ва тузиш ишларида иштирок этади.   

шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан мониторинг олиб боради;

        қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берувчилар билан тайёрлов, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш бўйича шартномаларни белгиланган тартибда туман қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилиши ва уларни бажарилишини таҳлил қилишда доимий мониторинг юритади.

Тарафлар ўртасида шартнома мажбуриятларини бажариш чоғида харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини ва миқдорини баҳолашда, уларга ўз вақтида ва тўғри ҳақ тўланиши юзасидан пайдо бўладиган низоли масалаларни судгача ҳал этилишида қатнашади;

тайёрловчи ва товар етказиб берувчи корхоналар томонидан қабул қилиб олинган ва етказиб берилган маҳсулотларга транспорт хизматлари учун тўловларни амалга оширилиши бўйича тизимли назорат қилади ва мониторинг юритади;

контрактация шартномалари ва хизмат кўрсатиш ҳамда моддий ресурслар етказиб бериш бўйича тузилган шартномаларда мажбуриятларини бажармаган тарафлар тайёрлов, қайта ишлаш, таъминот ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар шунингдек, фермер хўжаликларига қонун доирасида чоралар кўришда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари томонидан судларга киритилган даъво аризаларини юритиш бўйича мониторингини олиб боради;

бўлимда ижрочи сифатида белгиланган ҳужжатларнинг ижро этилиши ҳолати бўйича кунлик мониторинг юритади.

 

Вилоятлар Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Озиқ-овқат хавфсизлиги бўлимининг асосий вазифалари ва функциялари.

I. Умумий қоидалар

1.1. Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг Озиқ-овқат хавфсизлиги бўлим бошлиғи, бош мутахассиси ва етакчи мутахассисидан (кейинги ўринларда “бўлим ходимлари” деб юритилади) иборат бўлиб, бўлим ходимлари ўз хизмат фаолияти давомида Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг озиқ-овқат масалалари бўйича ўринбосарига бўйсунадилар.

1.2. Бўлим ходимлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Қишлоқ хўжалиги вазирининг буюруқ ва Ҳайъат қарорлари, вилоят ҳокимлигининг қарорлари, фармойишлари ва буйруқлари, бошқарманинг буйруқлари ва Ҳайъати қарорлари ҳамда бошқарма фаолиятига оид бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни пухта ўзлаштириб боришади, уларга амал қилишади ва ўз фаолиятларини уларга асосан ташкил этишади.

Бўлим бошлиғи:

Бўлим фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш;

бошқарма томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) меъёрий ва тавсиявий ҳужжатлар лойиҳаларининг соҳада мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш.

бўлим ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш;

вазирлик ҳайъати қарорлари, вазир ҳамда вазир ўринбосарлари, Вилоят Бошқармаларининг буйруқлари  ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

бўлим иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

бўлимга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

бўлим фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вилоя бошқармаси бошлиғига киритиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2014 йил 5 мартдаги ПҚ–2142-сон ва “Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

бўлим ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида вазир томонидан тасдиқланадиган вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, бўлим ходимлари томонидан ушбу Қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлар ва муассасаларда коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳамда қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида тармоқни коплекс модернизация қилишга, қишлоқ хўжалигида фан ва техника ютуқларини, ресурсларни тежайдиган замонавий ва интенсив технологияларни, илғор тажрибаларни жорий қилиш бўйича ишларни ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги бозорлари конъюктурасини ўрганиш бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни ўрганиш, тегишли идоралар билан биргаликда аграр соҳа экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

вилоятнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарор даражасини сақлаб қолишга йўналтирилган комплекс мақсадли, тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

бозор конъюктураси ва аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжини ўрганиш, аграр соҳасининг экспорт салоҳиятини янада ошириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини жўғрофий ва турлари бўйича диверсификация қилишда иштирок этиш;

озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш;

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасидаги ташкилотларнинг ташқи иқтисодий фаолиятига кўмаклашиш ҳамда мазкур йўналишда ахборот таъминотини амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш;

ОАВ орқали вилоятда озиқ-овқат хавфсизлиги ва соҳанинг истиқболи тўғрисида чиқишлар ташкил этиш;

Туман бўлимларида соҳани ривожлантиришда йўл қўйилаётган хато-камчиликлар, юзага келаётган муаммолар бўйича ўрганиш ва таҳлил натижалари юзасидан ҳайъат кенгаши муҳокамасига маълумот ва таклифлар, қарор лойиҳаларини тайёрлаб боради;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Вилоят ҳокимлиги, вилоят Прокуратураси ва бошқа бошқармалар ҳамда вилоят идоралари кўрсатма ва мурожаатлари асосида бўлим, унинг бўлимлари фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан умумлаштирилган маълумотларни тайёрлаб, натижаси бўйича бошқарма раҳбариятига белгиланган тартибда таклиф ва хулосалар киритади;

бўлимга тегишли ҳужжатлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши, ижроси таъминланишини шахсан ташкил этиш.

2.2. Бўлим бош мутахассисининг асосий функционал вазифалари қуйидагилардан иборат:

бозор конъюктураси ва аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжини ўрганиш, ушбу соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тегишли идоралар билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини прогнозлаштириш;

озиқ-овқат саноати тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси йил ва узоқ муддатга мўлжалланган прогноз лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

вилоят озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширилишини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотларининг талаб ва таклиф балансларининг прогнозларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, аҳолини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш чора-тадбирларни амалга оширишда таклифлар тайёрлаш;

озиқ-овқат маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини сақлаб туриш бўйича таклифлар тайёрлаш;

экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ишлаб чиқарувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ўз брендини шакллантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

тегишли илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда соҳани ривожлантиришга оид таклифлар тайёрлаш;

озиқ-овқат бошқарма томонидан режалаштирилган семинарларни ташкиллаштириш.

вилоятдаги барча йўналишдаги қайта ишлаш корхоналари томонидан маҳсулотларни қайта ишлаш хажмларини аниқлаш ва тасдиқланган шаклларда даврий маълумотлар олиб бориш, таҳлил қилиш;

туманлар кесимида қайта ишланган маҳсулотларни тоифалар бўйича хажмларини аниқлаш;

вилоятдаги қайта ишлаш корхоналарининг жиҳозланиш даражаси, янги технологиялар жорий этилиши масалаларини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш ва янги технологиялар бўйича таклифлар тайёрлаш;

ички истеъмол бозорини барқарор тўлдириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида қиш-баҳор мавсумига заҳира қилиш учун фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалардан янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узумни ҳарид қилиш бўйича талабни чуқур ўрганиш;

қиш-баҳор мавсуми учун заҳира қилинган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узумнинг талаб даражасида сақланиши, сақлаш даврида йўқотилишини камайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳарид қилиш ва етказиб беришда замонавий логистика тизими кенг жорий қилинишини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

агрологистика хизматларини кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги истеъмол маҳсулотларини сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш.

Бўлим ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

бўлимга келиб тушаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш, хизматда фойдаланиш ва уларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш учун олиш;

бошқарма, шунингдек тизим ташкилотларининг мансабдор шахсларидан бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;

раҳбарият томонидан чиқариладиган ҳуқуқий масалаларга тегишли йиғилишлар, кенгашлар ва мажлисларда иштирок этиш;

раҳбарият топшириғига кўра ёки ташкилот раҳбарининг розилиги билан уларнинг ходимларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш билан боғлиқ тадбирларга жалб қилиш;

тизим ташкилотларининг бошқарма томонидан белгилаб берилган топшириқларини ўз муддатида бажарилишини таъминламаётган ёхуд уларни бузаётган раҳбарлари ва ходимларини тегишли жавобгарликка тортиш юзасидан раҳбариятга таклифлар киритиш.

Бўлим ходимлари:

ўзларига мазкур вазифалар тақсимоти ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан юклатилган функцияларни зарур даражада ва самарали бажарилиши;

бошқармада, шунингдек тизим ташкилотларда қонун бузилиш ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида зудлик билан тўғридан-тўғри юқори турувчи органларга  ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш;

белгиланган тартибда ва муддатларда малака ошириши ва аттестациядан ўтиши шарт;

бўлим ходими ўз мажбуриятлари ва функциялари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

 

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Молия-хўжалик бўлимининг асосий вазифалари ва функциялари.

 

Бўлим бошлиғи:

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси) учун ажратилган маблағларининг қонунчиликка мувофиқ режалаштирилиши ва ишлатилиши ҳамда бухгалтерия ҳисоботларида тўғри акс эттирилганлиги устидан назоратни олиб боради ҳамда бўлим фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг (вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг) вақтинчалик ва йиллик харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатга олиш учун рахбариятга имзога киритади хамда рўйхатдан ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси  Молия вазирлигига (вилоят Молия бошқармасига)  тақдим этади ҳамда йил давомида смета харажатларига киритиладиган ўзгартиришлар бўйича ишларни олиб боради;

Келгуси йил учун бюджет сўровномаларини шакллантиради ва тегишли тегишли республика ва вилоят ташкилотларига тақдим этади.

Бош мутахассис:

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг (вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг)  ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ҳисоблаш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида амалга оширишни ташкил этади;

вазирликни (бошқармани) сақлаш билан боғлиқ харажатлар бўйича имзоланган шартномаларни белгиланган тартибда Ғазначилик бошқармасидан  Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими ғазна ижроси қоидалари талаблари бўйича рўйхатдан ўтказади ва тўловларни амалга оширади;

Барча амалиётлар  “UzASBO” дастурий мажмуаси орқали бухгалтерия хисоботларини шакллантириш ишларини амалга оширади;

тегишли республика ва вилоят ташкилотларига чораклик, йиллик йиғма бухгалтерия ҳисоботларини бошқа молиявий хисоботларни ўз муддатида тақдим этиб боради.

Вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг Аграр тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш  бўлимининг асосий вазифалари ва функциялари.

Бўлими бошлиғи:

Ҳудудларда амалда бўлган тартиб ва йўриқномаларга мувофиқ бўлимда идоравий иш юритишни ташкил этиш, иш тарзи ва усулларини такомиллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, ходимларнинг касб даражасини ошириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

аграр соҳада ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) аграр тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир норматив-ҳуқуқий ва бошқа  ҳужжатлар лойиҳаларини тегишли бўлимлар билан биргаликда ишлаб чиқиш;

аграр тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) аграр тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг, маҳаллий давлат ҳокимият оргнлари қарорлари, фармойишлари, баёнлари, вазирлик хайъат қарорлари, буйруқлари ижросини бошқарма ваколати доирасида ташкил ва назорат қилади;

2) бўлим фаолиятига раҳбарлик қилади ва бўлимга юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилиши учун шахсан жавоб беради, бўлим масъул ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

3) бошқарма Низоми ва Иш режаси асосида унинг иш тарзи ва услубларини такомиллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини белгилайди ва амалга оширади;

4) бошқармада амалда бўлган тартиб ва йўриқномаларга мувофиқ бошқармада иш юритишни тезкор, аниқ ва тўғри олиб борилишини таъминлайди;

5) тегишли ташкилот ва идоралар ҳамда бошқарманинг бошқа бўлимлари билан биргаликда бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, мавжудларини такомиллаштириш ҳамда уларнинг ижросини жойларда бажарилишини ташкил этишда иштирок этади;

6) вазирлик Ҳайъати ва марказий аппарати, вазирлик раҳбарияти ҳузуридаги йиғилишлар ҳамда кенгашларда, шунингдек, бошқа вазирлик ва идоралар томонидан ўтказиладиган мажлисларда бошқарма ваколатига кирадиган масалаларни тайёрлашда ва муҳокама қилишда қатнашади;

7) аграр тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришнинг мақсадли, қисқа ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган прогноз дастурлари ишлаб чиқишда бевосита қатнашади;

8) тегишли ташкилот ва идоралар билан биргаликда аграр тадбиркорлик субъектлари фаолиятини чуқур таҳлил этган ҳолда ҳолда ўзаро субъектлараро иқтисодий мунобатларни такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишда  ва уларни амалиётга жорий этилишида иштирок этади;

9) хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда аграр тадбиркорлик субъектларининг моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади ва уларни амалиётга жорий этилишини таъминлайди;

10) аграр тадбиркорлик субъектлари  фаолиятини такомиллаштириш йўналишида тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари ва олий ўқув юртларида олиб борилган илмий изланишлар натижаларини таҳлил қилади, амалиётга жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;

11) мустақил равишда ёки бошқа бўлимлар билан биргаликда бошқарманинг буйруқлари, фармойишлари ва бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;

12) бўлимдаги бўш лавозимларга номзодлар юзасидан ҳамда бўлимда фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш, шунингдек, меҳнат ва ижро интизоми қоидаларини бузилишига йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари бўйича вазирлик раҳбариятига белгиланган тартибда таклифлар киритади;

13) бўлим ходимларининг масъулият даражасини ҳамда вазифаларини белгилайди, аграр тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга доир  билимларини ошириб боришларини таъминлайди, яъни ҳар бир ходимнинг
ўз устида ишлашини талаб қилади;

14) худудларда фаолият юритаётган аграр тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тавсифловчи маълумотларни таҳлил қилади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича раҳбариятга таклифлар киритади;

15) аграр тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, Қарор, Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Фармойишлари ва баённомалари, ҳамда вазирлик Ҳайъати мажлисининг қарорлари, баённомалари ва буйруқларида белгиланган вазифалар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимяти органлари раҳбарияти топшириқлари ижросини ташкил этиш ва таъминлаш юзасидан жойларда хизмат сафарларида бўлади ва амалий - услубий ёрдамлар кўрсатади;

16) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда шахсан жавобгар хисобланади.

 

Бош мутахассис:

ижро интизоми мониторинги, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан берилган ахборот асосида ижроси назоратга олинган ҳужжатлар бажарилишини ва мурожаатларнинг кўриб чиқилишини ўрнатилган муддатларда таъминлаш бўйича бўлим ходимлари билан биргаликда зарурий амалий чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш;

аграр тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш билан боғлиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини янгидан ишлаб чиқишда, амалдагиларини янада такомиллаштиришда тегишли идоралар ҳамда бошқарманинг бошқа бўлимлари билан биргаликда амалга ошириш ҳамда жойларда ижросини ташкил этишда қатнашиш;

бўлим бошлиғи хизмат сафарида, бетоб ёки меҳнат таътилида бўлганида бўлим фаолиятига раҳбарлик қилиш.

Аграр тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) ҳар куни Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлими тақдим этган ҳужжатлар ҳолати юзасидан берилган ахборот асосида ижроси назоратга олинган ҳужжатлар бажарилишини таъминлайди;

2) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ижро интизоми мониторинги ва мурожаатларнинг кўриб чиқилишини ўрнатилган муддатларда таъминлаш юзасидан мутассадди ходимлар билан биргаликда зарурий амалий чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширади;

3) бўлимга алоқадор бўлган буйруқлар лойиҳаларини, бўлим иш режасини тайёрлайди, бўлим ичида ҳужжатлар айланишини назоратга олади ҳамда раҳбарият томонидан бериладиган вазифаларни муддатида ва сифатли ижро этилишини таъминлайди;

4) тегишли идоралар ҳамда бошқарманинг бошқа бўлимлари билан биргаликда аграр тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва  ривожлантириш юзасидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижроси бўйича жойларда амалга оширилаётган ишларни таҳлил этади;

5) аграр тадбиркорлик субъектлари фаолиятини чуқур таҳлил этган ҳолда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва улар фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан таҳлилий маълумотлар асосида оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этади;

6) аграр тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан боғлиқ бўлган маълумотларни таҳлил қилиш, аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича раҳбариятга маълумот тайёрлайди;

7) бўлим бошлиғи хизмат сафарида, бетоб ёки меҳнат таътилида бўлганида бошқарма ишини ташкил этади ва бошқарма бошлиғига юклатилган вазифаларни бажаради ва унга Низом билан берилган ҳуқуқлардан фойдаланади.

 

Вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг Қишлоқ хўжалиги

ва озиқ-овқат соҳасида ишлаб чиқаришнинг иқтисодий таҳлили

бўлимининг асосий вазифалари ва функциялари.

 

Бўлими бошлиғи:

Бўлим фаолиятини ташкил этиб, уни бошқаради, иқтисодий масалалар бўйича бошқарма бошлиғининг ўринбосари хизмат сафарида бўлганида, бетоблигида ёки бошқа кутилмаган ҳолатлар сабабли ишда бўлмаганида раҳбарият топшириғига кўра иқтисодий мажмуа таркибига кирувчи барча бўлимлар фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва улар зиммасига юклатилган вазифаларнинг муддатларида бажарилишини таъминлайди;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларини бўлимнинг ваколатлари доирасида худудда ва туманларда ижросини таъминлайди; 

бўлим ходимларининг касбий иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий ва сиёсий билимларини ошириб боришларини ташкил этади ва талаб қилади;

бошқарманинг агротехнология мажмуасига тегишли бўлимлар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмлари бўйича озиқ-овқат хавсизлиги таъминлаш мақсадида дастур қабул қилади;

худудда таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар билан биргаликда фермер хўжаликларига етказиб берилаётган моддий-ресурслар ва кўрсатилаётган хизматлар баҳолари калькуляциясини ишлаб чиқишда иштирок этади, уларни сунъий равишда ошиб кетишини олдини олиш чораларини кўради ва шу бўйича таклифларни тайёрлайди;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини турлари бўйича етиштиришга сарфланадиган харажатлар ва маҳсулот таннархини агротехнологик карталар асосида ишлаб чиқади, уларнинг харид нархлари бўйича таклифлар тайёрлайди;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан Агробанк томонидан фермер хўжаликлари кесимида ажратилаётган имтиёзли кредитларни ўзлаштирилиши бўйича доимий мониторинг юритилишини ташкил қилади;

тайёрлов, хизмат кўрсатиш ва таъминот ташкилотлари билан фермер хўжаликлари ўртасидаги дебитор-кредитор қарздорликларни камайтириш бўйича фермерлар кесимида доимий мониторинг юритилишини ташкил этади, бу борада жойларда аниқланган хато-камчиликларни атрофлича таҳлил этган ҳолда уларни бартараф этиш юзасидан раҳбариятга асосли таклиф ва хулосалар киритилишини таъминлайди;

худуддаги тайёрлов, хизмат кўрсатиш ва таъминот ташкилотлари билан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китобларни тартибга солиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

ички озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида нархларнинг шаклланиши устидан доимий мониторинг юритилишини ташкил этади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмларини кўпайтириш  ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлайди ва раҳбариятга тақдим этади;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқариши соҳасида эришилган иқтисодий кўрсаткичлар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди ва вазирликнинг тегишли бошқармасига ўз вақтида тақдим этиб борилишини таъминлайди;

бошқарманинг барча  бўлимлари, тизимдаги идоралари, корхоналар, ташкилотлари томонидан тайёрланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг чораклик, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларини умумлаштиради, уларни атрофлича таҳлил этган ҳолда раҳбариятга киритади.

Бош мутахассис:

Бўлим бошлиғи ишда бўлмаганида, яъни хизмат сафарида бўлганида, бетоблигида ёки кутилмаган бошқа ҳолатларда раҳбарият топшириғига кўра бўлимга тегишли ишлар бўйича унинг вазифасини вақтинча бажаради;

бўлимга алоқадор бўлган буйруқлар лойиҳаларини тайёрлайди, бўлим ичида ҳужжатлар айланишини ижросини таъминлайди;

худуддаги тегишли манфаатдор ташкилотлар ва корхоналар ҳамда бошқарманинг бўлимлари бошлиқлари ва мутахассислари билан биргаликда қишлоқ хўжалигини соҳасини ривожлантириш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар билан биргаликда  фермер хўжаликларига етказиб берилаётган моддий-ресусрлар ва кўрсатилаётган хизматлар баҳолари калькуляциясини ишлаб чиқишда иштирок этади ва уларни сунъий равишда ошиб кетишини олдини олиш чораларини кўради;

етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига сарфланаётган харажатларни қоплайдиган ва фермер хўжаликларини моддий манфаатдорлигини таъминлайдиган даражада тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан харид нархларини белгиланишини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлайди ва раҳбариятга тақдим этади;

давлат эҳтиёжлари учун етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига Жамғарма томонидан ажратиладиган имтиёзли кредитларни фермер хўжаликлари кесимида ўзлаштирилиши бўйича мунтазам мониторинг юритади;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг турлари бўйича сарфланаётган харажатлар, сотиш баҳолари, олинаётган даромад ва эришилаётган иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини таҳлил этади;

маҳсулот турлари бўйича моддий ресурсларни, шу жумладан, минерал ўғит, ёнилғи мойлаш маҳсулотларини меъёрларга мос ҳолда етказиб берилиши ва уларни сарфланишини туманлар ва фермер хўжаликлари кесимида таҳлил этади;

худудда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан боғлиқ масалаларни алоқадор бошқарма бўлимлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таҳлил этади ва маълумотларни умумлаштириб ҳар ой якуни билан раҳбариятга киритиб боради;

қишлоқ хўжалги соҳасини ривожлантириш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича ҳудудий дастурларда белгиланган иқтисодий параметрлар ижроси юзасидан мунтазам мониторинг юритилишини ва натижаси бўйича ойма-ой вазирликка маълумот бериб борилишини таъминлайди;

қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича бошқарманинг бўлимлар ходимлари билан бевосита иш олиб бориб, улар фаолиятига оид маълумотлар умумлаштиради ва бўлим бошлиғига тақдим этади;

раҳбарият томонидан бериладиган бошқа вазифаларни муддатида ва сифатли ижро этилишини таъминлайди.

Етакчи мутахассис:

қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъатининг қарорлари ва буйруқларида ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларида белгиланган вазифаларни бўлимга тегишли бўлган қисмларини ижросини ташкил этади ва ушбу масала юзасидан туманларда бўлиб, амалий ва услубий ёрдамлар кўрсатади;

бўлимга юклатилган вазифаларга оид ҳужжатлар билан ишлайди, ижро интизоми, фуқаролар мурожаатларини кунлик ижросини таъминлайди;

барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш таннархини агротехнологик карталар ва мъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқиш, уларнинг харид нархлари бўйича таклифлар тайёрлайди;

хизмат кўрсатиш ва моддий ресурслар етказиб бериш нархларини белгилаш ишларида иштирок этади ва ушбу масалалар бўйича  таклифлар тайёрлайди;

худуддаги таъминот, хизмат кўрсатувчи (Нефтмаҳсулот, Агрокимёҳимоя, Агросервис, Электр тармоқлари корхоналари ва бошқа алоқадор идоралари) ва тайёрлов ташкилотлари билан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китобларни тартибга солиш ва уларни мувофиқлаштириб бориш ҳамда дебитор-кредитор қарздорликни камайтириш бўйича фермерлар кесимида доимий мониторинг юритилишини ташкил этади;

вилоят статистика бошқармаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини туманлар кесимида таҳлил қилиб боради;

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида худуддаги бошқа ташкилотлар ҳодимлари билан доимий алоқада иш ташкил этади.

 

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалигида инфратузилмани ривожлантириш бўлимининг асосий вазифалари ва функциялари.

Бўлими бошлиғи:

Бўлим фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;

бўлим юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилиши учун шахсан жавоб беради, бошқарма масъул ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

бўлим Низоми ва Иш режаси асосида унинг иш тарзи ва услубларини такомиллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини белгилайди ва амалга оширади;

бошқармада амалда бўлган тартиб ва йўриқномаларга мувофиқ бўлимда иш юритишни тезкор, аниқ ва тўғри олиб борилишини таъминлайди;

инфратузилма объектлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини ва ҳажмлари муттасил ошиб боришини таъминлашда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги ташкил этиладиган ва фаолияти такомиллаштириладиган инфратузилма объектларини аниқлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи қишлоқ хўжалик инфратузилма объектлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ўртасида хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар тузишни назорат қилади;

таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи қишлоқ хўжалик инфратузилма объектлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ўртасида тузилган шартномаларига асосан инфратузилма объектлари томонидан хизматларни сифатли ва тўлиқ бажарилишини мониторинг қилади;

тегишли бошқарма ва идоралар билан биргаликда инфратузилма объектлари томонидан кўрсатилган хизматлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар томонидан амалга оширилган тўловлар ва юзага келган қарздорликларни чуқур таҳлил этган ҳолда, ўзаро иқтисодий мунобатларни такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишда ва уларни амалиётга жорий этилишида иштирок этади;

вилоятдаги қишлоқ хўжалигидаги инфратузилмалар фаолияти билан боғлиқ бўлган маълумотларни таҳлил қилиш, аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича раҳбариятга маълумот тайёрлаш;

қишлоқ хўжалигида инфратузилма объектлари фаолияти билан боғлиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар ижросини бўлим ваколати доирасида ташкил ва назорат қилади;

вазирлик томонидан ишлаб чиқиладиган (қабул қилинадиган) қишлоқ хўжалигида инфратузилмалар фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларига таклифлар беради;

бошқармада амалда бўлган тартиб ва йўриқномаларга мувофиқ бўлимда идоравий иш юритишни ташкил этиш, иш тарзи ва усулларини такомиллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, худудий ходимларнинг касб даражасини ошириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширади;

тегишли бошқарма ва идоралар ҳамда бошқарманинг бошқа бўлимлари билан биргаликда бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, мавжудларини такомиллаштириш ҳамда уларнинг ижросини жойларда бажарилишини ташкил этишда иштирок этади;

хорижий давлатлар ва намунали, илғор инфратузилма объектларининг тажрибасини чуқур таҳлил қилган ҳолда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи субъектларнинг моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш бўйича юқори ташкилотларга таклифлар киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда шахсан жавобгар хисобланади.

Бош мутахассис:

бўлимнинг ойлик, чораклик ва йиллик иш режаларини ишлаб чиқишда иштирок этади ҳамда уларни бажарилиши юзасидан маълумотлар тайёрлайди;

янги инфратузилма объектларини ташкил этилиши ва улар томонидан кўрсатилган хизматларга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчилар томонидан тўловларни амалга оширилиш даражасини акс эттирувчи маълумотлар бўйича туманлар кесимида ҳар ойда мониторинг юритади;

минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар ҳамда ёқилғи ва мойлаш материаллари етказиб бериш, консалтинг ва маркетинг хизмати шаҳобчалари ва агрофирмалар ва бошқа қишлоқ хўжалик инфратузилма объектлари билан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчилар ўртасида тузиладиган шартномалар, уларни бажарилиши ва кўрсатилган хизматлар учун амалга оширилган тўловлар, инфратузилма объектлари билан маҳсулот етиштирувчилар ўртасида пайдо бўладиган қарздорликларни олиш бўйича мониторинг жадвалларини ишлаб чиқади ҳамда уларга асосан ҳудудлардан, тегишли ташкилот ва идоралардан туманлар кесимида ҳар ойда маълумотларни олиб, уларни таҳлил қилган ҳолда умумлаштиради, маълумотнома тайёрлаб бўлим бошлиғи ҳамда тегишли ташкилотларга тақдим этади;

қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи инфратузилмаларни ривожлантириш бўйича тегишли маълумотларни туманлардан олиб, таҳлил қилади, аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича раҳбариятга маълумот тайёрлаб киритади.

қишлоқ хўжалигида инфратузилма объектлари фаолияти бўйича мониторинг юритади ва маълумотлар вазирликкка тақдим этади;

бўлимга келиб тушган хатлар, юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари бўйича ҳисобот юритади;

бўлимга келган назорат ва бошқа хатларни рўйхатга олиш дафтарида акс эттиради, ўз вақтида масъуллар билан биргаликда кўриб чиқишни ва сифатли ижро этилишини ҳамда назоратдан чиқарилишини ташкил этади;

бўлим фаолиятига оид масалалар юзасидан бошқарма раҳбарияти ва бўлим бошлиғи томонидан бериладиган бошқа вазифаларни ўз муддатида ва сифатли ижро этилишини таъминлайди;

 

Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Инвестицияларни жалб этиш, инновацияларни ва ахборот технологияларини жорий этиш бўлимининг асосий вазифалари ва функциялари.

 

Бўлими бошлиғи:

1) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари, фармойишлари, кўрсатмалари, вазирлик буйруқлари ва қарорлари ўз вақтида ва натижали бажарилиши, шунингдек ваколатли органларга киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини, ҳисоб-китобларнинг асосланганлиги, кафолатланадиган молиялаштириш манбаларини ва эришиладиган прогноз натижаларининг аниқлигини назарда тутган ҳолда пухта ишлаб чиқишни таъминлайди;

2) Бўлим фаолиятига раҳбарлик қилади ва бўлимга юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

3) Бўлим Низоми ва Иш режаси асосида унинг иш тарзи ва услубларини такомиллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини белгилайди ва амалга оширади;

4) Бошқармада амалда бўлган тартиб ва йўриқномаларга мувофиқ бўлимда иш юритишни тезкор, аниқ ва тўғри олиб борилишини таъминлайди;

5) Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа бўлимлар билан зарурий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда, уларнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилишда иштирок этади;

6) Вазирлик Ҳайъати ва марказий аппарати, вазирлик  ва ҳокимлик раҳбарияти ҳузуридаги йиғилишлар ҳамда кенгашларда, шунингдек, бошқа вазирлик ва идоралар томонидан ўтказиладиган мажлисларда бўлим ваколатига кирадиган масалаларни тайёрлашда ва муҳокама қилишда қатнашади;

7) Бўлимдаги бўш лавозимларга номзодлар юзасидан ҳамда фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш, шунингдек, меҳнат ва ижро интизоми қоидаларини бузилишига йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари бўйича бошқарма раҳбариятига белгиланган тартибда таклифлар киритади;

8) инвестицияларни жалб этиш соҳасида:

8.1)  Бошқа бўлимлар ва тизим ташкилотлари таклифларидан келиб чиққан ҳолда пахтачилик, ғаллачилик, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик ва қишлоқ хўжалиги соҳасининг бошқа тармоқларига хорижий инвестицияларни, шу жумладан, тўғридан тўгри инвестициялар ва грант маблағлари асосида чет эл илғор технологияларини жалб қилиш бўйича лойиҳалар юзасидан таклифлар тайёрланишини ташкил этади;

8.2) вилоят доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш мақсадида инвестиция дастурларининг шакллантирилишида иштирок этади;

8.3) инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб этилишига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлайди ҳамда уларни бартараф этиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва ушбу йўналишда иш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

8.4) вилоятда амалга ошириладиган (ёки амалга оширилаётган) инвестиция лойиҳалари бўйича маълумотлар базасини шакллантиради ва доимий мониторинг юритилишини ташкил этади;

9) инновацион технологияларни жорий этиш соҳасида:

9.1) вилоят хусусиятларидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат илмий-техник ва инновацион сиёсатнинг устувор йўналишларини аниқлайди ва белгилайди, инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва уларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш бўйича асосланган таклифларни тайёрлайди;

9.2) қишлоқ хўжалиги корхоналарида жорий этилаётган инновацион технологияларни ва ишланмаларнинг маълумотлар базасини шакллантиради ва уни доимий равишда янгилаб боради;

9.3) ҳудудлар ва қишлоқ хўжалиги тармоқларининг узоқ муддатли ривожланиш дастурларини ҳисобга олган ҳолда инновацион фаолият ва рақобатбардош илмий-техника маҳсулотлари бозорини кенгайтиришга йўналтирилган замонавий технологияларни, аграр соҳа илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида яратилган илғор ва самарали ишланмаларни жорий этилишини ташкиллаштиради;

9.4) инновацион технологияларни жорий этиш бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналари кесимида доимий мониторинг юритилишини ташкил этади ва ҳисоботлар тақдим этилишини таъминлайди, бу борада жойларда аниқланган хато-камчиликларни атрофлича таҳлил этган ҳолда уларни бартараф этиш юзасидан раҳбариятга асосли таклиф ва хулосалар киритилишини таъминлайди;

9.5) инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш бўйича тармоқлараро ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда қатнашади, грант маблағлари асосида илғор хорижий технологияларини жорий этиш лойиҳалари юзасидан таклифлар тайёрланишини ташкил этади;

10) таълим соҳасида:

10.1) вилоятда жойлашган вазирлик тизимидаги касб-ҳунар коллежлар фаолиятларини мувофиқлаштириш,  касб-ҳунар таълимини ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли дастурларни жорий этиш ва касб-ҳунар коллежларида ўқув-тарбия жараёнига соҳавий раҳбарлик қилишда қатнашади;

10.2) вилоятда иш берувчиларнинг эҳтиёжлари ва таклифларидан ҳамда илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, шунингдек аграр соҳадаги таркибий ўзгаришларни ҳисобга олиб касб-ҳунар коллежларида ўрта бўғиннинг меҳнат бозорида талаб этилган мутахассисларни тайёрлаш бўйича раҳбариятга асосли таклиф ва хулосалар киритилишини таъминлайди;

10.3) тегишли таркибий бўлинмалар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий ва ўрта маҳсус таълим муассасаларига соҳа тармоқлари ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурида белгиланган прогноз параметрлар ва мутахассис кадрларига бўлган реал эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда қабул квоталари юзасидан таклифлар тайёрлайди, ўқувчилар ва талабаларнинг амалиётларини ташкил этади;

10.4) касб-ҳунар коллежларида таълим сифатини ошириш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, таълим жараёнига инновацион технологияларни жорий этишда қатнашади;

10.5) вазирлик тасарруфдаги касб-ҳунар коллежларини замонавий техника ва ускуналар, амалий машғулотлар ўтказиш учун ишлаб чиқариш базасини мустаҳкамлашни ташкил этиш юзасидан раҳбариятга асосли таклиф ва хулосалар тайёрланишини таъминлайди;

11) ахборот технологияларини жорий соҳасида:

11.1) бошқарув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш, ички локал тармоқни ишга тушириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

11.2) вазирликнинг корпоратив тармоғини, дастурий-аппарат воситалари, маълумот алмашиш ва маълумотларни сақлаш омборини бошқарама ва туман бўлимларида самарали ва узлуксиз ишлатилишини таъминлайди;

11.3) бошқарама ва туман бўлимларида вазирликнинг ахборот хавфсизлиги сиёсатини амалга ошириш юзасидан зарур чора-тадбирларни бажаради;

11.4) вазирликнинг ахборот тизимларида сақланаётган ёки узатилаётган ахборотларни рухсатсиз йўқ қилиб юбориш, тўсиб қўйиш, модификациялаштириш, ундан нусха кўчириш ёки уни қўлга киритиш имконини берувчи компьютер дастурлари ёки махсус вирус дастурларидан ҳимоя қилиш чораларини кўради;

11.5) интернет тармоғида Бошқарманинг расмий веб-саҳифасини яратиш, уни такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади.

12) туман бўлимига бўлим ваколатига алоқадор бўлган масалалар бўйича йўриқномалар (инструкция), низомлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни етказиб беради, шунингдек туманлар бўлимлари фаолиятни мувофиқлаштриб боради;

13) ўзининг хизмат ваколатлари доирасида давлат ва жамоат ташкилотларида Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси манфаатларини ифода этади;

14) қишлоқ хўжалиги вазирлигининг топшириқлари асосида бошқарманинг барча  бўлимлари, тизимдаги идоралари, корхоналар, ташкилотлари томонидан инвестицияларни жалб этиш, инновацияларни ва ахборот технологияларини жорий этиш бўйича тайёрланган ойлик, чораклик, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларини умумлаштиради, уларни атрофлича таҳлил этган ҳолда раҳбариятга киритади.

Бош мутахассис:

1) Бўлим бошлиғи ишда бўлмаганида, яъни хизмат сафарида бўлганида, бетоблигида ёки кутилмаган бошқа ҳолатларда раҳбарият топшириғига кўра бўлимга тегишли ишлар бўйича унинг вазифасини вақтинча бажаради;

2) бўлимга алоқадор бўлган буйруқлар лойиҳаларини тайёрлайди, бўлим ичида ҳужжатлар айланишини ижросини таъминлайди;

3) инвестицияларни жалб этиш соҳасида:

3.1) бошқа бўлимлар ва тизим ташкилотлари таклифларидан келиб чиққан ҳолда пахтачилик, ғаллачилик, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик ва қишлоқ хўжалиги соҳасининг бошқа тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича лойиҳалар юзасидан таклифлар тайёрлашда иштирок этади;

3.2) вилоят доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш мақсадида инвестиция дастурларининг шакллантирилишида зарурий маълумотларни тўплайди;

3.3) инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда юзага келаётган масалаларни аниқлайди ҳамда уларни бартараф этиш ва лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича бўйича таклифлар тайёрлайди;

3.4) вилоятда амалга ошириладиган (ёки амалга оширилаётган) инвестиция лойиҳалари бўйича маълумотлар базасини шакллантиради ва доимий мониторинг юритилишини ташкил этади;

4) инновацион технологияларни жорий этиш соҳасида

4.1) инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва уларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш бўйича асосланган таклифларни тайёрлайди;

4.2)замонавий технологияларни, аграр соҳа илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида яратилган илғор ва самарали ишланмаларни жорий этилишини ташкиллаштиради;

4.3) қишлоқ хўжалиги корхоналарида жорий этилаётган инновацион технологияларни ва ишланмаларнинг маълумотлар базасини шакллантиради ва уни доимий равишда янгилаб боради;

4.4) инновацион технологияларни жорий этиш бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналари кесимида доимий мониторингини юритади ва ҳисоботларни тайёрлайди, бу борада жойларда аниқланган хато-камчиликларни атрофлича таҳлил этган ҳолда уларни бартараф этиш юзасидан раҳбариятга асосли таклиф ва хулосалар тайёрлаб беради;

4.5) инновацион технологияларга Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағларни фермер хўжаликлари ва бошқа корхоналар кесимида ўзлаштирилиши бўйича мунтазам мониторинг юритади, маълумотларни таҳлил этади ва умумлаштиради;

5) таълим соҳасида:

5.1) вазирлик тасарруфдаги касб-ҳунар коллежларида талаб этилган мутахассисларни тайёрлаш бўйича раҳбариятга асосли таклиф ва хулосалар тайёрлайди;

5.2) бошқарма тегишли таркибий бўлинмалар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий ва ўрта маҳсус таълим муассасаларига қабул квоталари юзасидан таклифлар тайёрлайди, ўқувчилар ва талабаларнинг амалиётларини ташкил этишда қатнашади;

5.3) вазирлик тасарруфдаги касб-ҳунар коллежларини замонавий техника ва ускуналар, амалий машғулотлар ўтказиш учун ишлаб чиқариш базасини мустаҳкамлаш юзасидан монитиригини олиб боради ва раҳбариятга асосли таклиф ва хулосалар тайёрлайди;

4) ахборот технологияларини жорий соҳасида:

4.1) бошқарув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш, ички локал тармоқни ишга тушириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

4.2) вазирликнинг корпоратив тармоғини, дастурий-аппарат воситалари, маълумот алмашиш ва маълумотларни сақлаш омборини бошқарама ва туман бўлимларида самарали ва узлуксиз ишлатилишини таъминлайди;

4.3) бошқарама ва туман бўлимларида вазирликнинг ахборот хавфсизлиги сиёсатини амалга ошириш юзасидан зарур чора-тадбирларни бажаради;

4.4) вазирликнинг ахборот тизимларида сақланаётган ёки узатилаётган ахборотларни рухсатсиз йўқ қилиб юбориш, тўсиб қўйиш, модификациялаштириш, ундан нусха кўчириш ёки уни қўлга киритиш имконини берувчи компьютер дастурлари ёки махсус вирус дастурларидан ҳимоя қилиш чораларини кўради;

4.5) интернет тармоғида Бошқарманинг расмий веб-саҳифасини яратиш, уни такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади.

5) ўзининг хизмат ваколатлари доирасида давлат ва жамоат ташкилотларида Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси манфаатларини ифода этади;

6) қишлоқ хўжалиги вазирлигининг топшириқлари асосида бошқарманинг барча  бўлимлари, тизимдаги идоралари, корхоналар, ташкилотлари томонидан инвестицияларни жалб этиш, инновацияларни ва ахборот технологияларини жорий этиш бўйича тайёрланган ойлик, чораклик, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларини тайёрлаб боради.

7) қишлоқ хўжалиги вазирлигининг топшириқлари асосида бошқарманинг барча  бўлимлари, тизимдаги идоралари, корхоналар, ташкилотлари томонидан инвестицияларни жалб этиш, инновацияларни ва ахборот технологияларини жорий этиш бўйича маълумотлар базасини шакллантиради, тайёрланган ойлик, чораклик, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларини умумлаштиради,

8) бошқарманинг бўлимлари ҳамда тегишли идоралари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни жалб этган ҳолда инвестицияларни жалб этиш, инновацияларни ва ахборот технологияларини жорий этиш бўйича келгуси йиллар прогноз кўрсаткичларини тайёрлайди;

9) қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича бошқармадаги бўлимлар ходимлари билан бевосита иш олиб бориб, улар фаолиятига оид маълумотлар умумлаштиради ва бўлим бошлиғига тақдим этади;

10) раҳбарият томонидан бериладиган бошқа вазифаларни муддатида ва сифатли ижро этилишини таъминлайди.  

Қишлоқ хўжалигида сувга бўлган эхтиёжни аниқлаш ва режалаштириш бўлимининг вазифалари ва функциялари

Қуйидагилар бўлимнинг вазифалари ҳисобланади:

қишлоқ хўжалигида сувга бўлган эхтиёжни аниқлаш ва режалаштириш;

сувдан фойдаланиш тизимида Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги экинларининг илмий асосланган суғориш мейёрларини ишлаб чиқишни таъминлаш;

шўр ювиш, экинларни суғоришнинг боришини таҳлил қилиш ва мониторинг ўтказиш;.  

Бўлим ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) қишлоқ хўжалигида сувга бўлган эхтиёжни аниқлаш ва режалаштириш сохасида:

 Вилоят миқёсида худудларнинг экологик шароити ва ўсимликларнинг биологик хусусиятларини инобатга олиб барча экин майдонларининг сувга бўлган эхтиёжини мунтазам аниқлаб боради ва режалаштиради;

Туманларнинг йиллик экин турларини жойлаштириш жадвалига асосан уларнинг сувга бўлган эхтиёжини аниқлайди ва режалаштиради;

Вилоятдаги сув истеъмолчилари уюшмалари худудларида эхтиёжга асосан ажратилган сув ресурсларидан унумли ва тежамкорлик билан фойдаланишни назорат килишни ташкил этади;

худудларда экин турларининг алмашуви натижасида сувга бўлган эхтиёжнинг ўзгаришини  хисобга олиб боради;

сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, сув ресурсларини  муҳофаза қилиш, белгиланган сув олиш лимитларига риоя қилиш, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилар томонидан олинган сувнинг ҳисобини юритилиши устидан назорат қилишни ташкил этади;

асосий сув манбалари бўйича сув ресурсларидан фойдаланишнинг аниқ ҳисоб-китобини олиб боради;

суғорилиши қийин бўлган худудларни аниқлаш уларнинг сувга бўлган эхтиёжидан келиб чиқиб суғориш тизимларини такомиллаштириш ва таклифларини беради;

 сув тақчиллик холатларида сув олишнинг ўрнатилган лимитлари миқдорини ўзгартириш бўйича таклифлар беради ва режалаштиради;

б) сувдан фойдаланиш тизимида Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг  ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш сохасида:

 Вилоят худудларида экин майдонларининг  сувга бўлган йиллик эхтиёжининг аниқланган миқдорларини Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига тақдим этади;

Бўлим  Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг тегишли бўлимлари билан  ўзаро ҳамкорликда ишлашини таъминлайди;

Сувга бўлган эхтиёжларининг прогноз курсаткичларини таҳлил қилади.

в) қишлоқ хўжалиги экинларининг илмий асосланган суғориш мейёрларини ишлаб чиқишни таъминлаш сохасида:

 жойларда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сувга бўлган эхтиёжини ўрганиш ва режалаштириш мақсадида тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида амалий- илмий семенарлар ва йиғилишлар ташкил этади;

 сув ресурсларидан комплекс фойдаланишнинг истиқболли схемаларини ишлаб чиқишда қатнашади;

 сув ресурсларини оқилона бошқариш ва улардан самарали ва тежамли фойдаланишни ташкил этиш ҳамда суғоришда сувни тежайдиган технологиялар ва услубларни жорий қилиш борасида халқаро ҳамкорлик қилишнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда қатнашади;

 ирригация тизимларининг фойдали иш коэффициентини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва шу борадаги илмий-текшириш ишларини ташкил этиш ҳамда уларнинг натижаларини тегишли жойларда жорий қилишда кўмаклашади;

сув хўжалиги инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда қатнашади ва таклифлар киритади;

г) шўр ювиш, экинларни суғоришнинг боришини таҳлил қилиш ва мониторинг ўтказиш сохасида: 

 сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш бўйича таклифлар киритади ва соҳага оид янги қонун ва қонуности ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;

шўр ювиш жараёнида сув сарфининг мейёрларини аниқлаш мақсадида тупроқшунослик институтлари билан ҳамкорлик қилади;

экинлар суғорилишининг боришини таҳлил қилади ва мониторинг ўтказади;

вазирлик томонидан тузилган шартномаларни зарур даражада бажариш бўйича таклифлар киритади, шартномавий муносабатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

Бўлим қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Бўлим ва унинг ходимларига ушбу Низомда ёки бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган функциялар юклатилишига йўл қўйилмайди.

Бўлимнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколати доирасига кирувчи масалалар бўйича раҳбарият билан келишилган ҳолда Қашқадарё вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси номидан иш олиб бориш;

бошқарма, шунингдек тизим ташкилотларининг мансабдор шахсларидан бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;

сув ресурсларига булган эхтиёжни аниқлаш, режалаштириш ва сувдан фойдаланиш борасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, уларни рўёбга чиқариш стратегияси ва механизмлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг тармоқ ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

 қишлок хўжалигига ташқи ва ички инвестицияларни жалб этиш бўйича вазирликнинг бошқармасига таклиф киритиш;

 бошқарма тасарруфидаги ташкилотларга ўз ваколати доирасида раҳбарият билан келишилган ҳолда топшириқлар бериш;

 бўлимга топширилган ишларни бажариш учун зарур бўлган маълумотларни бошқарма тизимидаги ташкилотлар ва бошқа бўлинмаларидан олиш;

 сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш режасини бузган сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ҳуқуқларини чеклаш ҳамда уларга нисбатан иқтисодий ва бошқа жазо чораларини кўриш бўйича таклиф киритиш;

 ўз ваколати доирасига кирувчи масалалар бўйича белгиланган тартибда кенгашлар, семинарлар, йиғилишларни ташкил этиш ва уларда қатнашиш;

раҳбарият томонидан чақириладиган барча масалаларга тегишли йиғилишлар, кенгашлар ва мажлисларда иштирок этиш;

Бўлим:

ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари билан ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

белгиланган тартибда ва муддатларда малака ошириши ва аттестациядан ўтиши шарт;

Бошқарма ходими қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин;

Бўлим:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

ўзи виза қўйган ҳужжатларнинг ва ўзи берган хулосаларнинг қонунчиликка мувофиқлиги;

ўзининг фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг амалга оширилишини ташкил этиш учун жавобгардир;

Бўлим ходими ўз мажбуриятлари ва функциялари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади;

 

Бўлим  раҳбар-ходимларининг асосий функционал вазифалари

Бўлим бошлиғининг асосий функционал вазифалари

Бўлим фаолиятига бевосита умумий раҳбарлик қилиш, бшлимга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Бўлим ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти
ва Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қашқадарё вилоят ҳокимининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, 

         Бошқарманинг буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Бўлимнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар
ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Бўлимга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

Бўлим фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Бошқарма бошлиғига киритиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Бўлим томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, бошқа таркибий тузилмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Бошқарма раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш,

Бўлим ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида вазир томонидан тасдиқланадиган вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, Бўлим ходимлари томонидан ушбу Қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддат
ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахслар
ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабулларини тизимли ўтказиш бўйича самарали иш ташкил этиш;

Давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

Бошқарма ва тизим ташкилотларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва раҳбариятга киритиш;

Бош мутахассиснинг асосий функционал вазифалари

Бўлим ижрочи сифатида белгиланган ва ижроси назоратга олинган ҳужжатлар бажарилишини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ижро интизоми мониторинги ва мурожаатларнинг кўриб чиқилишини ўрнатилган муддатларда таъминлаш юзасидан мутассадди ходимлар билан биргаликда зарурий амалий чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш;

Бошқарма томонидан тузилган шартномаларни зарур даражада бажариш бўйича таклифлар киритиш, шартномавий муносабатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиш;

Бошқарманинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва вазирликга нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда иштирок этиш, вазирликда талабномалар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилиш;

Бўлим бошлиғи хизмат сафарида, бетоб ёки меҳнат таътилида бўлганида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек вазирлик раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларига эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўйиш;

Бўлимнинг норма ижодкорлиги фаолиятининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқиш ёки уларнинг ишлаб чиқилишида, амалга оширилиши
ва бажарилишини назорат қилишда иштирок этиш;

Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ёхуд ишлаб чиқишда иштирок этиш;

Бошқарма фаолияти соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиш;

Бошқарма тизимига кирадиган ташкилотларнинг бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради, келишилган ҳамкорликни таъминлаш;

Бўлимга келиб тушган ва ўзи томонидан чиқарилган ҳужжатлар,
шу жумладан норматив ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат ҳолатида бўлишини таъминлаш;

Бошқарма тизимига кирадиган ташкилотларга бўлим топшириғини етказиш ва топшириқни бажариш мақсадида улардан маълумотлар олиш;

Бўлим фаолиятини ташкил этиш

Бўлимда 2 та штат бирлиги – Бошлиқ, бош мутахассис.

Бўлимга Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Бўлим бошлиғи хизмат сафарида, бетоб ёки меҳнат таътилида бўлганида вазирлик раҳбариятига имзолаш учун тақдим этилаётган қарорлар, буйруқлар, йўриқномалар, кўрсатмалар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни амалдаги қонунчиликка мувофиқлиги бўйича хулосалар ва уларни визалаш бўлимда бош мутахассис томонидан амалга оширилади.

Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар Бўлим ходими сифатида ишлаши мумкин эмас.

 

Бўлимнинг вазирлик ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва муассасалари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби

Бўлимнинг Бошқарма ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари
ва муассасалари билан ўзаро ҳамкорлиги Бўлим бошлиғи томонидан таъминланади.

Бўлим Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари
ва муассасалари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиб:

топшириқларни бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари
ва муассасаларига етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва муассасаларига таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва муассасалари фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради,
уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва муассасаларифаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;

Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва муассасаларииш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;

Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари
ва муассасаларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;

Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари
ва муассасалари Бошқарма билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

Бошқарма раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида хабар беради;

 Вилоятда Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этади;

уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида ишда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида хабар беради;

ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда
ва муддатларда бошқарманинг марказий аппаратига тақдим этади;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммолари,
шу жумладан аҳолининг долзарб муаммоларини хал этишга қаратилган таклифларни вазирлик марказий аппаратига тақдим этади;

комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида хабар беради;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида маълумот беради.

Бошқарма фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини
баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари

Бўлим фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.

Бўлим фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш, Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланадиган бошқарманинг таркибий бўлинмалари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари асосида амалга оширилади.

Бўлим фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Бўлимнинг раҳбар-ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Бўлим фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.