Бошқарма низоми

Чоп қилиш ҳолати

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (бундан буён матнда вазирлик деб аталади) Қашқадарё вилояти бошқармасининг (бундан буён матнда Бошқарма деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартиби, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.

2. Бошқарма Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона сиёсатни амалга оширувчи ҳудудий давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида вазирлик ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигига (бундан буён матнда вилоят хокимлиги деб аталади) бўйсунади.

3. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари
ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

4. Бошқарманинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

5. Бошқарма, унинг ҳудудий тузилмалари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига,
шу жумладан хорижий валютадаги банк ҳисобрақамларига эгадир.

6. Бошқарманинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси, қисқартирилган номи – Қашқадарё вилояти ҚХБ;

б) рус тилида:

тўлиқ номи – Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан Кашкадарьинское областное управление сельского хозяйства, қисқартирилган – Кашкадарья облсельхоз;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи – Administration of agriculture of Kashkadarya region of Ministry
of Agriculture of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган – AАR Kashkadarya.

7. Бошқарманинг жойлашган жойи (почта манзили): 180104, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси 81а-уй.

2-боб. Бошқарма тузилмаси

8. Бошқарма тизимига қуйидагилар киради:

Бошқарма аппарати;

туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари.

3-боб. Бошқарманинг вазифалари ва функциялари

9. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

вилоятда биринчи навбатда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда бозор тамойилларини жорий этиш, илғор тажриба ва фан ютуқларини, замонавий ресурс тежовчи ва интенсив агротехнологияларни жорий этишни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

вилоятда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишда замонавий кооперация муносабатларини кенгайтириш орқали қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қўшилган қиймати занжири яратилишини рағбатлантириш;

вилоятда агробизнеснинг кластер моделини кенг жорий этиш
чора-тадбирларини амалга ошириш, кластерлаш жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий
ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида кластерларни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

вилоятда агротехник тадбирларни ўз вақтида молиялаштиришга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг молиявий барқарорлигига, ҳосилдорлиги паст ерлар унумдорлигини оширишга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширишга кўмаклашадиган қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш;

вилоятда кенг кўламли замонавий молиявий хизматларни ривожлантириш
ва сифатли қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш имкониятини ошириш орқали қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш;

вилоятда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини тайёрлаш, фойдаланиш
ва экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириш, маҳаллий ва хорижий селекция навлари, шу жумладан биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва ривожлантириш;

вилоятда ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши курашиш, агрокимёвий хизмат кўрсатиш ва тупроқни муҳофаза қилиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

вилоятда таълим, фан ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тизимли асосда узвий интеграциялашни, қишлоқ хўжалиги тармоқларининг юқори малакали соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш.

10. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) вилоятда биринчи навбатда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда бозор тамойилларини жорий этиш, илғор тажриба ва фан ютуқларини, замонавий ресурс тежовчи
ва интенсив агротехнологияларни жорий этишни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

“Ақлли қишлоқ хўжалиги” технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришга йўналтирилган инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш мақсадида хорижий давлатлар, халқаро ва чет эл ташкилотлари ҳамда жамғармаларини жалб этади;

қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасидаги шартномавий муносабатларни халқаро андозалар асосида мослаштириш ва жорий этиш бўйича услубий-амалий кўмаклашади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш бўйича субсидия
ва субвенцияларни ажратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва ваколатли органга киритади;

фан ва илмий-тадқиқот фаолиятини технологик ва илмий сиғими юқори бўлган соҳаларни молиялаштириш, ушбу соҳага хусусий секторнинг имкониятларини мақсадли жалб қилишни рағбатлантиришга йўналтирилган тизимни шакллантиради;

илғор тажриба ва фан ютуқлари натижаларини амалиётга жорий этишни мувофиқлаштириш, оммалаштириш ва мониторинг юритишни таъминлайди;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида замонавий ресурс тежовчи технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг устувор йўналишларини белгилайди;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг инновацион ресурс тежамкор технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни мувофиқлаштиради;

б) вилоятда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишда замонавий кооперация муносабатларини кенгайтириш орқали қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қўшилган қиймати занжири яратилишини рағбатлантириш соҳасида:

жаҳон бозорида талаб юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ва турларини кўпайтиришга доир таклифлар тайёрлайди;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш бўйича жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларнинг бартараф этиш юзасидан таклифларни вазирликка киритади;

озиқ-овқат маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, хом ашё базасини кенгайтириш, замонавий қайта ишлаш, сақлаш қувватларини яратиш ва қайта ишлаш жараёнига илғор технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этади;

 

қайта ишлаш ва сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштиришга доир ҳамда қайта ишланган мева-сабзавот, узум, гўшт, сут,
ёғ ва дон маҳсулотларига бўлган ташқи бозор талабини ўрганиб, таҳлил қилиш
ва қайта ишланган маҳсулотлар брендларини шакллантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

тиббий меъёрларига кўра қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ва таъминланиш даражасини ўрганиб боради ва таклифлар тайёрлайди;

мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш ва тизимли равишда сотиш, айланма маблағларни шакллантириш мақсадида кооперацияларни ташкил этиш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатиб боради;

боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, полизчилик, картошкачилик, пиллачилик, озуқа экинлари, доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқади ва амалга оширади;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида фан ва техника ютуқларини, ресурсларни тежайдиган замонавий ва интенсив агротехнологияларни, илғор тажрибаларни жорий қилади;

ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, юқори ҳосил берадиган қишлоқ хўжалиги экинларини турлари бўйича ҳамда мевали, ток ва тут кўчатларини маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда жойлаштиради;

аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларга бўлган талабини ўрганиш ва ҳудудларда маҳсулотларини сақлаш омборхоналари ва қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш бўйича таклифлар, манзилли дастурини тайёрлайди ва ушбу йўналишларга хорижий инвестициялар жалб қилиш бўйича таклифларни вазирликка киритади;

ички ва ташқи бозорларда пилла маҳсулотларининг рақобатбардошлигини, қайта ишлаш корхоналарини барқарор ва самарали ишлашини таъминлаш борасида амалий-услубий ёрдам кўрсатади;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш тизимида замонавий кооперация муносабатларини кенгайтириш
ва йўлга қўйиш орқали қўшимча қиймат яратишни янада кўпайтиришни рағбатлантириш бўйича тавсиялар тайёрлайди;

в) вилоятда агробизнеснинг кластер моделини кенг жорий этиш
чора-тадбирларини амалга ошириш, кластерлаш жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий
ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида кластерларни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш соҳасида:

кластерларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиб боради, мавжуд муаммо ва тизимли камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

кластерлаш жараёнининг ташкилий-иқтисодий асослари ва кластерлар фаолиятини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни доимий ўрганиб боради ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

турли ихтисослашувдаги кластерлар фаолиятининг доимий мониторингини юритади, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

кластерларни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиб боради ва улардан республикамиз шароитида фойдаланиш имкониятлари ва йўналишлари борасида хулосалар тайёрлайди;

кластерларни табиий, моддий-техник ва бошқа турдаги ресурслар билан таъминлаш тизимининг доимий мониторингини юритган ҳолда уни янада яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

қишлоқ хўжалиги тармоқларида кластерларни ташкил этиш ва ривожлантириш, инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларига ваколати доирасида ҳар томонлама кўмаклашади;

г) вилоятда агротехник тадбирларни ўз вақтида молиялаштиришга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг молиявий барқарорлигига, ҳосилдорлиги паст ерлар унумдорлигини оширишга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширишга кўмаклашадиган қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирларини мувофиқлаштириш соҳасида:

пахта ва бошоқли дон экинлари майдонларини қисқартириш натижасида бўшаган майдонларга картошка, сабзавот, полиз, озуқа, дуккакли ва мойли экинларни жойлаштириш ҳамда интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини етиштириш ҳажмларининг мақсадли прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади;

давлат ҳариди кўрсаткичларининг бажарилишини ҳисобга олган ҳолда
мева-сабзавот экинларини оқилона жойлаштириш, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ички истеъмол бозорини барқарор тўлдириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида қиш-баҳор мавсумига заҳира қилиш учун фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалардан янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узумни ҳарид қилиш бўйича талабни чуқур ўрганади;

қиш-баҳор мавсуми учун заҳира қилинган мева-сабзавот, картошка, полиз
ва узумнинг талаб даражасида сақланиши, сақлаш даврида йўқотилишини қисқартириш чораларини амалга оширишда, маҳсулотлар ҳарид қилиш ва етказиб беришда замонавий логистика тизими кенг жорий қилинишини ташкил этади;

мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узумни сотиш бўйича республика шаҳарларида доимий асосда ихтисослаштирилган савдо ярмаркалари ўтказилишини ташкил этади;

мева-сабавот маҳсулотларини сақлаш учун корхоналар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, махсус сақлаш омборлари ва совутиш камераларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ишларини ташкил этишга амалий ёрдам кўрсатади;

озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги хом ашё ресурсларини кўпайтириш, республика аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш учун шароитлар яратишда иштирок этади;

д) вилоятда кенг кўламли замонавий молиявий хизматларни ривожлантириш ва сифатли қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш имкониятини ошириш орқали қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш соҳасида:

қишлоқ хўжалигида молиявий муносабатлар (кредитлаш, лизинг, субсидиялаш ва дотация бериш) тизимини соҳанинг ўзига хос ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

илғор хорижий тажрибаларга асосланган ҳолда қишлоқ хўжалигига замонавий техника ва технологияларини жорий этишни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш йўналишлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

Республикамизда ишлаб чиқарилган ва хориждан импорт қилинаётган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовлардан ўтказишни ташкил этади;

қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини ошириш, техника
ва технологияларнинг замонавий турларини фаол жорий қилиш бўйича инновацион илмий-техник ечимларини ишлаб чиқишга қаратилган давлат илмий-техник дастурларни шакллантиришда иштирок этади;

қишлоқ хўжалиги механизация даражасини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатларидан фойдаланиш самарадорлиги ва сифатини ошириш бўйича услубий тавсиялар тайёрлайди ва жойларга етказади;

машина-трактор паркларининг фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини яхшилашда кўмаклашади;

қишлоқ хўжалигини янги замонавий техникалар билан таъминлаш орқали механизациялаш даражасини оширишни рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқади ва жорий этади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш орқали қўшилган қиймат яратишни янада кўпайтиришни рағбатлантириш бўйича тавсиялар тайёрлайди;

е) вилоятда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини тайёрлаш, фойдаланиш
ва экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириш, маҳаллий ва хорижий селекция навлари, шу жумладан биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва ривожлантириш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш ва қайта ишлаш соҳасига ривожланган давлатлар тажрибаларини татбиқ қилади;

ғўза, бошоқли дон, сабзавот, полиз, мойли, озуқа ва бошқа экинларининг уруғларини, узум ва мева кўчатларини тайёрлаш, фойдаланиш ва экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантиради;

маҳаллий ва хорижий селекция навлари, шу жумладан, биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этади ва ривожлантиради;

тармоқ корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларининг экиладиган уруғларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича норматив талабларни халқаро стандартлар ва техник регламентларга мувофиқ ишлаб чиқади;

уруғчилик соҳасида илмий ва тажриба-экспериментал тадқиқотларни олиб боришга, тармоқ корхоналарининг илмий салоҳияти ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашади;

уруғчилик бўйича халқаро ва миллий органлар билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш, уруғларни экишдан олдин ишлов бериш ва қайта ишлашга оид инновацион технологияларни, ушбу соҳадаги ноу-хауларни жорий этади;

 

давлат-хусусий шерикчилик асосида замонавий уруғчилик кластерларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш, сақлаш
ва тайёрлашнинг янги тизимини шакллантириш орқали ички истеъмолчиларни сифатли ва арзон уруғликлар билан таъминлайди ва экспорт қилади;

қишлоқ хўжалик экинларининг республикада ва чет элда яратилган селекцион янги навлари, дурагайларини ҳамда ипак-қуртининг дурагайларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш (патент учун) ва хўжаликда фойдалилигини (ҳосилдорлик, ўсув даври, касаллик, зараркунанда, ноқулай шароитларга чидамлилик ва сифат таркиби) аниқлаш бўйича синов ишларини амалга оширади;

ж) вилоятда ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши курашиш, агрокимёвий хизмат кўрсатиш ва тупроқни муҳофаза қилиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини ўсимликларни ҳимоя қилиш, кимёвий ва биологик воситалар билан таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича профилактик ва интеграциялаштирилган чора-тадбирларни ўз вақтида ташкил этади;

мулкчилик шаклидан қатъий назар экин майдонларида, томорқа ерларда, иссиқхона хўжаликларида фитосанитария ҳолати устидан доимий кузатув ва назорат олиб бориш, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтлар ривожланиши ва тарқалишини прогноз қилади;

ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларини ташиш, сақлаш, сотиш
ва қўллаш, қишлоқ хўжалиги учун минерал ўғитларни агрокимё хаританомалари асосида тупроқни озуқа моддалари билан таъминланганлигини ҳисобга олиб, табақалаштирилган ҳолда етказиб бериш бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши устидан назорат қилади;

ўсимликлар касалликлари ва зараркунандаларининг карантин объектларига қарши кураш чораларини ва ички карантин назоратини тубдан такомиллаштиради;

биолабораториялар ва ўсимликлар клиникалари тармоғини кенгайтириш,
бу борада давлат хусусий шериклик тизимини ўзаро манфаатли ҳамкорлигини ривожлантиради;

з) вилоятда таълим, фан ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тизимли асосда узвий интеграциялашни, қишлоқ хўжалиги тармоқларининг юқори малакали соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш соҳасида:

фан ва таълимни ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқади ва жорий этади;

хорижий мамлакатларнинг инновацион технологиялари ва илғор тажрибаларини ўрганишини, қишлоқ хўжалиги мутахассисларини ҳамда таълим
ва илмий-тадқиқот муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларини халқаро ярмаркалар, конференциялар ва илмий-амалий семинарларда иштирокини таъминлайди;

самарадорлиги юқори бўлган инновацион тадқиқотлар, ғоялар, ишланмалар
ва технологияларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, соҳада илмий ютуқлар
ва илғор тажрибаларни тарғиб ва жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича илмий-тадқиқот ҳамда таълим муассасалари, илмий-тажриба хўжаликлари, лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, инновацион компаниялар, технопарклар, ахборот-маслаҳат (extension) марказлари ва бошқа инновацияга йўналтирилган тузилмаларини жалб этади;

ҳудудлар ва қишлоқ хўжалиги тармоқларини комплекс ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда таълим муассасаларида таълим йўналишлари
ва мутахассисликларини мақбуллаштириш, кадрларга бўлган реал эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда қабул квоталари юзасидан таклифлар тайёрлаш, таълим йўналишлари бўйича ўқув дастурлари ва режаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, талабаларнинг ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини самарали ташкил этади, олий таълим муассасалари битирувчиларни ишга жойлаштиради;

соҳа тармоқларини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда эҳтиёж катта бўлган ихтисосликлар бўйича мутахассисларни нуфузли хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўқув дастурларини йўлга қўяди.

Бошқарма қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

11. Бошқарманинг аппарати таркибий бўлинмаларининг функциялари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида ёхуд вазирлик буйруқларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи (бундан буён матнда бошлиқ деб аталади) томонидан тасдиқланадиган низомлар билан белгиланади.

12. Туман қишлоқ хўжалиги бўлимларининг функциялари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири томонидан тасдиқланадиган намунавий низом асосида бошлиқ томонидан қабул қилинадиган низом билан белгиланади.

4-боб. Бошқарманинг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги

1-§. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

13. Бошқарма ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

бошқармага юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатлар бўйича ўрнатилган тартибда таклифларни вазирлик ва вилоят ҳокимлигига киритиш;

бошқарма ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи хокимият органларидан сўраш ва олиш;

бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул олиш;

бошқарма ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига ўрнатилган тартибда ўз ташкилий тузилмаси доирасида, беғараз фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш;

бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун вазирлик ва вилоят ҳокимлигига киритиш;

бошқарма ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари балансида мавжуд бўлган биноларга хизмат кўрсатиш, биноларни таъмирлаш, жиҳоз ва ускуналар, автотранспорт, алоқа ва ҳисоблаш воситалари, компьютер ва оргтехника воситалари сотиб олиш, сақлаш ва ишлатиш бўйича ишларни бажариш, дастурий таъминотни сотиб олиш бўйича белгиланган тартибда шартномалар тузиш;

бошқарма ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун шартнома асосида маҳаллий ва хорижий илмий муассасалар, олим ва мутахассисларни жалб қилиш;

бошқарма ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимларинининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш;

вазирлик билан келишилган ҳолда амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқарма ижтимоий инфратузилмасини яратиш ва такомиллаштириш, бошқарма ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва мукофотлашнинг ягона тизимини шакллантириш.

Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

14. Бошқарма таркибий бўлинмаларининг ҳуқуқлари агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ёхуд вазирликнинг буйруқларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бошлиқ томонидан тасдиқланадиган низом билан белгиланади.

15. Бошқарма:

ўзига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

ўз фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;

вазирлик, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, бошқарма тизимидаги туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг амалга оширилиши сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;

ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларни ҳудудда самарали амалга ошириш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши ва уларга риоя этилиши учун жавоб беради.

2-§. Бошқарма аппаратининг жавобгарлиги

16. Бошқарманинг аппарати:

туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан биргаликда бошқармага юклатилган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

бошқарма фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича туман қишлоқ хўжалиги бўлимларининг ишини ташкил этиш;

ўз фаолият соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш учун жавоб беради.

3-§. Бошқарма тизимидаги туман қишлоқ хўжалиги бўлимларининг жавобгарлиги

17. Бошқарма тизимидаги туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари:

ўзига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

ўз фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;

бошқарма, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, пировард натижалари ва оқибатлари;

ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларни ҳудудда самарали амалга ошириш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши ва уларга риоя этилиши учун жавоб беради.

5-боб. Бошқарма раҳбарларининг асосий функционал вазифалари

18. Қуйидагилар бошлиқнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

бошқарма фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек вазирлик ҳужжатлари билан бошқарма юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

бошқарма фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

бошқарма ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти
ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси
ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”
2017 йил 11 апрелдаги ПҚ–2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида сифатли бажарилиши учун ҳудудий бўлинма ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

вазирлик буйруқлари, ҳайъат қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари топшириқлари, вилоят ҳокимлиги қарор ва фармойишларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

бошқарма фаолияти соҳаси ва ваколатига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, бошқарманинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, бошқарма фаолиятининг алоҳида тармоқларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

бошқарма фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, бошқарма ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

бошқармада кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, бошқарма кадрлар захирасини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек бошқармага ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

бошқарма ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланадиган бошқарма ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига бошқарма ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ бошқармада коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар
ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

прогноз кўрсаткичлар ижросини тизимли таҳлил қилиш, бошқарма томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлашга қаратилган қўшимча
чора-тадбирларини кўриш бўйича таклифларни бошлиқнинг мутасадди ўринбосарларига (шу жумладан биринчи ўринбосарга) киритиш;

бошқарма ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

бошқарма фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек давлат хизматлари самарадорлиги, сифати
ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун вазирлик раҳбариятига киритиш;

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддат ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабулларини тизимли ўтказиш бўйича самарали иш ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2016 йил
28 декабрдаги ПФ–4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний
ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;

бошқарма ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида вазирликка таклифлар киритиш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.

19. Қуйидагилар бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари
ва ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

бошлиқ вақтинча бўлмаганида тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, тузилмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

туман қишлоқ хўжалиги бўлимларининг чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари
ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўгрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ–2881-сон қарори
ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар
ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий тузилмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

вазирлик хайъати қарорлари, вазирикнинг буйруқ ва топшириқларини ҳамда бошқарма томонидан қабул қилинган буйруқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

туман қишлоқ хўжалиги бўлимларига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича бошлиқга таклифлар киритиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, кадрлар захирасини шакллантириш;

бошқармага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” 2014 йил 5 мартдаги ПҚ–2142-сон ва “Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 3 августдаги ПҚ–3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари бўйича бошқарма фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни бошқарма раҳбариятига киритиш;

бошқарма ходимлари ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари раҳбарлари
ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича бошлиқга таклиф киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ бошқарма тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар
ва шарт- шароитларни аниқлаш, таҳлил килиш ва бартараф этиш;

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддат ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулокотни йўлга қўйиш, шу жумладан жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини сайёр қабулларини ўтказиш бўйича самарали иш ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил
28 декабрдаги ПФ–4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний
ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

20. Қуйидагилар бошқарма тизимидаги туман Қишлоқ хўжалиги бўлимлари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

бўлим фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек вазирлик ва бошқарма ҳужжатлари билан бўлимга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

бўлим фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

бўлим ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти
ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси
ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”
2017 йил 11 апрелдаги ПҚ–2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида сифатли бажарилиши учун бўлим ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

вазирлик буйруқлари, ҳайъат қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари топшириқлари, вилоят ҳокимлиги қарор ва фармойишларини, бошлиқнинг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

бўлим фаолияти соҳаси ва ваколатига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, бўлимнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, бўлим фаолиятининг алоҳида тармоқларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари
ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

бўлим фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, бўлим ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

бўлимда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, бўлимнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, вилоят ҳокимлигига, бошлиқ номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек бўлимга ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

бўлим ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланадиган бошқарма ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига бўлим ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ бўлимда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш
ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар
ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

прогноз кўрсаткичлар ижросини тизимли таҳлил қилиш, бўлим томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлашга қаратилган қўшимча
чора-тадбирларини кўриш бўйича таклифларни бошқарманинг мутасадди ўринбосарларига (шу жумладан биринчи ўринбосарга) киритиш;

бўлим ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

бўлим фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун бошқарма раҳбариятига киритиш;

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддат ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабулларини тизимли ўтказиш бўйича самарали иш ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2016 йил 28 декабрдаги ПФ–4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний
ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;

бўлим ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида бошқармага таклифлар киритиш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.

6-боб. Бошлиқ, бошлиқнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, бошқарманинг таркибий бўлинмалари бошлиқларининг жавобгарлиги

21. Бошлиқ:

Ўзбекистон Республикаси конунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси, вазирликнинг қарорлари
ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;

бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил қилиш, бошқарма фаолиятини режалаштириш, шунингдек, унинг фаолияти билан боғлик прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;

вилоятда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги соҳасига оид муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, чора-табирлар режалари, “йўл ҳариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш;

кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, бошқарма ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шароитларни яратиш, меҳнат интизоми, қонунчилик талабларини қўпол равишда бузган ходимларни интизомий ва бошқа жавобгарликка тортиш;

хорижий мамлакатларнинг қишлоқ хўжалиги органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил этиш, илғор тажрибани тизимли ўрганиш
ва жорий қилиш;

қишлоқ хўжалиги органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқаролар қабулини тизимли ўтказиш;

ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган бошқарманинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ўз функционал бошқарманинг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

22. Бошлиқнинг биринчи ўринбосари:

пахта ва техник экинлар, шунингдек, бошоқли дон, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш бўйича агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш;

сувдан фойдаланиш соҳасида Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошқарма билан  бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

ердан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини самарали жойлаштиришни таъминлаш;

қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини ошириш ҳамда агрокимёвий тадбирларни амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашнинг илғор агротехнологиялари, ресурс тежовчи ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш;

контрактақия шартномаларининг тузилиши ва бажарилиши мониторингини ташкил этиш ва қишлоқ хўжалигида давлат ҳаридларини шакллантириш;

ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган, мутасаддилик қилинадиган қисмида Бошқарманинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

23. Бошлиқ ўринбосарлари:

боғдорчилик, узумчилик, иссиқхона хўжалиги, пиллачилик, доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш;

барқарор баҳоларда аҳолини йўл давомида ва узлуксиз таъминлаш учун зарур ҳажмларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат заҳираларини шакллантирилишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овкат маҳсулотларининг чуқур қайта ишланишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришини стратегик таҳлил қилиш, меъёрлар ва баҳоларни шакллантириш ҳамда прогнозлаш;

аграр соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, аграр тадбиркорликни давлат томонидан кўллаб-қувватлаш, агрокластерлар, хўжалик бирлашмалари
ва давлат-хусусий шериклиги механизмларини такомиллаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалиги бозорлари конъюнктурасини ўрганиш бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини ўрганиш, аграр соҳа экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича чора- тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қишлоқ хўжалигига инвестицияларни жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланишни мониторинг қилиш;

қишлоқ хўжалигида инновациялар ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;

қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи инфратузилмани ривожлантириш, тармоқ моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган, мутасаддилик қилинадиган қисмида Бошқарманинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

24. Бошқарма марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари:

тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган бошқарма марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

7-боб. Бошқарма фаолиятиии ташкил этиш

1-§. Бошқарма раҳбарияти

25. Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда, вилоят ҳокимлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

26. Бошлиқнинг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган уч нафар ўринбосари,
шу жумладан биринчи ўринбосари бўлади.

27. Бошлиқ бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига мувофиқ унинг биринчи ўринбосари ёки ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.

28. Бошқарма марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари бошлиқлари
ва ходимлари, бошлиқ томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

29. Туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимлари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда, бошлиқ томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

2-§. Бошқарма ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлимларининг
ўзаро ҳамкорлиги тартиби

30. Бошқарма ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари ўзаро ҳамкорлиги бошлиқ томонидан таъминланади.

31. Бошқарманинг таркибий бўлинмалари туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиб:

топшириқларни туман қишлоқ хўжалиги бўлимларига етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

туман қишлоқ хўжалиги бўлимларига бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар, юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари фаолияти амалиётини текширади
ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари
ва бошқа маълумотларнинг ўрганилишини ташкил этади;

туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;

туман қишлоқ хўжалиги бўлимларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда туман Қишлоқ хўжалиги бўлимлари иштирокини ташкил этади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.

32. Туман қишлоқ хўжалиги бўлимларининг таркибий бўлинмалари Бошқарма марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

бошқарма раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот беради;

қишлоқ хўжалиги соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида бошқармага ахборот тақдим этади;

ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда
ва муддатларда бошқармага тақдим этади;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммолари,
шу жумладан аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал этишга қаратилган таклифларни бошқармага тақдим этади;

комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида ахборот беради;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида маълумот беради.

33. Бошқарманинг туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар бошлиқнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Агар келишмовчиликлар бартараф этилмаса улар юзасидан қарор бевосита бошлиқ томонидан қабул қилинади.

3-§. Бошқарманинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар
билан ўзаро ҳамкорлиги

34. Бошқарма ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

35. Бошқарманинг туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари бўлинмалари
ўз ваколати доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

36. Бошқарманинг туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқишда
ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.

37. Бошқарма фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари, вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, Қашқадарё вилояти ҳокими томонидан мутасаддилик қилинади.

8-боб. Бошқарма фаолиятинииг самарадорлиги ва натижадорлигини
баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари

38. Бошқарма фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.

39. Бошқарма фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири томонидан тасдиқланадиган вазирликнинг ҳудудий ва тизимидаги ташкилотлар, корхоналар фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари асосида амалга оширилади.

40. Бошқарма фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

бошқарма раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

бошқарма фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

9-боб. Бошқармани молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш,
унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш

41. Бошқарма ва унинг туман қишлоқ хўжалиги бўлимларини моддий-техник таъминлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш маҳаллий бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларнинг манбаалари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

42. Бошқарма ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, кўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

43. Бошқарма ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш ҳусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ–4292-сон “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарори билан тасдиқланган вазирлик ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тўланади.

10-боб. Бошлиқнинг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги олдидаги ҳисобдорлиги

44. Бошлиқ ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, Қашқадарё вилояти ҳокимига мунтазам равишда ҳисобот беради.

45. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича бошқарманинг юкланган вазифаларни сидқидилдан ва ўз вақтида бажарган мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.

11-боб. Якуний қоида

46. Бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.