Бошқарма низоми

Чоп қилиш ҳолати

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг (кейинги ўринларда - Бошқарма деб юритилади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.

2. Бошқарма вилоятда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона сиёсатни амалга оширувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда - Вазирлик деб юритилади)бўйсунади.

3. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъат қарорлари Вазирлик буйруқларига, вилоят ҳокимлиги қарорларига шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

4. Бошқарманинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган буйруқлари туман Қишлоқ хўжалиги бўлимлари ҳамда ўзига қарашли ташкилот, корхона ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

5. Бошқарма, унинг ташкилий тузилмасига кирадиган ҳудудий ва таркибий тузилмалар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамларига эгадирлар.

6. Бошқарманинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи —Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, қисқартирилган ҚХВ;

б) инглизтилида:

тўлиқ номи– Agriculture Departament of Kashkadaya region,              қисқартирилган– AD;

в) рус тилида:

тўлиқ номиУправление сельского хозяйства Кашкадаринский область, қисқартирилганУпсельхоз.

7. Бошқарманинг жойлашган жойи (почта манзили): 180104, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 81а-уй.

 

2-боб. Бошқарма тузилмаси

 

8. Бошқарма тизимига  қуйидагилар киради:

Бошқарма марказий аппарати;

туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимлари (кейинги ўринларда – ҳудудий бўлинмалар деб юритилади);

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази;

Мониторинг хизмати.

 

3-боб. Бошқарманинг вазифалари ва функциялари

§ 1. Бошқарманинг вазифалари ва функциялари

 

9. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида тармоқни комплекс модернизация қилишга, қишлоқ хўжалигида фан ва техника ютуқларини, ресурсларни тежайдиган замонавий ва интенсив агротехнологияларни, илғор тажрибаларни жорий қилишга йўналтирилган ягона сиёсатни амалга ошириш;

 вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали иқтисодиёт тармоқлари экспорт салоҳиятини ошириш, бозор конъюнктураси юзасидан чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, хорижий инвестициялар ва беғараз техник кўмак маблағларини (грантлар) жалб қилиш;

аҳолини йил давомида ва узлуксиз равишда барқарор нархларда таъминлаш учун зарур бўлган ҳажмда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини шакллантиришни ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, давлат-хусусий шериклиги механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда тадбиркорлик субъектлари иштирокини рағбатлантиришни таъминлаш;

қишлоқ хўжалигини изчил ва барқарор ривожлантириш, мамлакатнинг        озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ аҳолисининг бандлик даражасини ва даромадларини ошириш, ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарор даражасини сақлаб қолишга йўналтирилган комплекс мақсадли, тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш;

таълим, фан ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тизимли асосда узвий интеграциялашни, қишлоқ хўжалиги тармоқларининг юқори малакали соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш.

10. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида тармоқни комплекс модернизация қилишга, қишлоқ хўжалигида фан ва техника ютуқларини, ресурсларни тежайдиган замонавий ва интенсив агротехнологияларни, илғор тажрибаларни жорий қилишга йўналтирилган ягона сиёсатни амалга ошириш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифларни Вазирликга киритади;

қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида илмий-тадқиқот, лойиҳа-қидирув ва конструкторлик ишларининг асосий йўналишларини белгилашда иштирок этади;

боғдорчилик, сабзавотчилик, полизчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, пиллачилик ва наслчилик ишларини ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг замонавий ресурстежовчи агротехнологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишда иштирок этади;

қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича ихтисослашган хўжаликлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини ошириш, техника ва технологияларнинг замонавий турларини фаол жорий қилиш соҳасидаги вазифаларнинг инновацион илмий-техник ечимларини ишлаб чиқишга қаратилган давлат илмий-техник дастурларини шакллантиришда иштирок этади; 

қишлоқ хўжалини ва озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг илмий, ахборот ва консультатив таъминотини, фан-техник ютуқларини тарғиб ва жорий қилинишини ташкил этади;

қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ишлаб чиқариш ва молиявий-иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқади; 

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига иқлим ўзгариши оқибатларининг таъсирини ижтимоий-иқтисодий баҳолаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасига глобал иқлим ўзгариши ва Орол денгизи қуришининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича тизимли чоралар ишлаб чиқиш ва қўллашда иштирок этади;

б)Вилоят озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради; 

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; 

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилади;

давлат эхтиёжлари учун маҳсулотларни ҳарид қилишда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан тайёрлов тузилмаларининг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштиради;

в) рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали иқтисодиёт тармоқлари экспорт салоҳиятини ошириш, бозор конъюнктураси юзасидан чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, хорижий инвестициялар ва беғараз техник кўмак маблағларини (грантлар) жалб қилиш соҳасида:

бозор конъюктураси ва аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига эхтиёжини ўрганиш, аграр соҳа экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини диверсификация қилишда иштирок этади;

ички ва ташқи бозорлар конъюнктурасини ўрганиш бўйича чуқур маркетинг тадқиқотлар олиб борилишини таъминлайди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маркетинги тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; 

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари рақобатбардошлигини оширишни рағбатлантириш бўйича чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

тарифлар бўйича келишувлар, тармоқ ва жамоавий шартномаларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш бўйича ихтисослаштирилган миллий ва халқаро кўргазмаларни ташкил қилиш ва ўтказишда иштирок этади;

инвестицион лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиниши, имтиёзли кредитлар ва техник кўмак маблағлари (грантлар) ажратилишини таъминлайди;

қишлоқ хўжалиги ҳамда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасига инвестициялар жалб қилишда иштирок этади; 

ваколатлари доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасидаги ташкилотларнинг ташқи иқтисодий фаолиятига кўмаклашади ҳамда унинг ахборот таъминотини амалга оширади;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни Вазирликга киритади; 

г) аҳолини йил давомида ва узлуксиз равишда барқарор нархларда таъминлаш учун зарур бўлган ҳажмда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини шакллантиришни ташкил этиш соҳасида:

экин майдонларини мақбуллаштириш, шу жумладан пахта ва бошоқли дон экинлари майдонларини қисқартириш, улардан бўшаган майдонларга картошка, сабзавот, полиз, озуқа, дуккакли ва мойли экинларни жойлаштириш ҳамда интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ишлаб чиқариш ҳажмларининг мақсадли прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади;  

давлат ҳариди кўрсаткичларини бажарилишини ҳисобга олган ҳолда мева-сабзавот экинларини оқилона жойлаштириш, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ички истеъмол бозорини барқарор тўлдириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида қиш-баҳор мавсумига заҳира қилиш учун фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалардан янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узумни ҳарид қилишда талабни чуқур ўрганиш ишларини олиб боради; 

қиш-баҳор мавсуми учун заҳира қилинган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узумни талаб даражасида сақланиши, сақлаш даврида уларни йўқотилишини қисқартириш бўйича чораларни амалга оширилиши, маҳсулотлари ҳарид қилиш ва етказиб беришда замонавий логистика тизимини кенг жорий қилинишини ташкил этади;

мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узумни сотиш бўйича вилоят шаҳарларида доимий асосда ихтисослаштирилган савдо ярмаркалари ўтказилишини ташкил этади;

мева-сабавот маҳсулотларини сақлаш учун корхоналар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, махсус сақлаш омборлари ва совутиш камераларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш, уларни замонавий ускуналар билан жихозлаш ишларини ташкил этишга тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб қилинишини таъминлайди;  

озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги хом ашё ресурсларини кўпайтириш, республика аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминотини яхшилаш учун шароитлар яратишда иштирок этади;

олис ва бориш қийин районларда истиқомат қилувчи аҳолини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш бўйича чораларни амалга оширади;

д) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, давлат-хусусий шериклиги механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда тадбиркорлик субъектлари иштирокини рағбатлантиришни таъминлаш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, хом ашё базасини кенгайтириш, замонавий қайта ишлаш қувватларини яратиш ва қайта ишлаш жараёнига илғор технологияларни жорий қилиш бўйича чоралар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди;

моддий-техник таъминот, сервис хизматлари кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; 

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда тадбиркорлик субъектларининг иштирокини рағбатлантириш бўйича чоралар ишлаб чиқади;

фермер хўжаликлари, биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва уларни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси йил ва узоқ муддатга мўлжалланган прогнозлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;

ваколатли идоралар билан ҳамкорликда аграр тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича чораларни амалга оширади ва ажратилаётган ресурслардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади;

е) қишлоқ хўжалигини изчил ва барқарор ривожлантириш, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ аҳолисининг бандлик даражасини ва даромадларини ошириш, ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарор даражасини сақлаб қолишга йўналтирилган комплекс мақсадли, тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш соҳасида:

таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жадал ривожлантириш, тармоқда ишлаб чиқариш муносабатларини ва меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирликга киритади;

озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш бўйича қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун қулай шароитлар яратишга қаратилган чораларни амалга оширади;

мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чораларни ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди;

аҳоли бандлиги даражасини ошириш ва янги иш жойларини, айниқса қишлоқ жойларида яратиш бўйича чораларни амалга оширилишини назарда тутувчи давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади;

ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари баҳоларининг барқарорлигини сақлаб туриш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хом ашё ва озиқ-овқатнинг айрим турлари бўйича талаб ва таклиф балансларининг прогнозларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича концепция, стратегия ва комплекс чоралар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

қарздорликлар ва ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини чуқур таҳлил қилиш асосида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва инфратузилма объектлари ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича чоралар мажмуининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этади;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига инфратузилма объектлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ж) таълим, фан ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тизимли асосда узвий интеграциялашни, қишлоқ хўжалиги тармоқларининг юқори малакали соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш соҳасида:

ҳудудлар ва қишлоқ хўжалиги тармоқларини комплекс ривожлантириш истиқболлари ҳамда амалга оширилаётган тармоқ ва ҳудудий дастурлар доирасидаги эхтиёжни ҳисобга олган ҳолда ўрта-махсус таълим муассасаларида таълим йўналишлари ва мутахассисликларини мақбуллаштирилишини назарда тутувчи ўрта-махсус маълумотли кадрлар тайёрлашнинг мақсадли параметрларини шакллантиради;

аграр соҳада замонавий ва илғор технологияларни кенг жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича стратегик вазифаларни самарали хал этишга қодир, қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори малакали, талаб юқори бўлган кадрлар тайёрлашни амалга оширилишига кўмаклашади;

педагог кадрлар тайёрлаш, малака ва тажриба оширилишини ташкил этиш мақсадида хорижий етакчи ихтисослашган таълим муассасалари ва илмий марказлар билан шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди; 

қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, шу жумладан фермер хўжаликлари раҳбарларини республика ва хорижий таълим масканлари ва илмий муассасаларда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқувларини доимий асосда ташкил этади;

талабалар амалиётини ташкил этиш ва битирувчиларни ишга жойлаштириш мақсадида тармоқ корхоналари билан ҳамкорликни амалга оширади; 

Бошқарма қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

11. Бошқарманинг марказий аппарати, ҳудудий ва таркибий тузилмалари функциялари, агар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруқларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Вилоят қишлоқ хўжалиги бошлиғи (кейинги ўринларда – бошлиқ деб юритилади) томонидан тасдиқланадиган низомлар ва уставлар билан белгиланади.

 

4-боб. Бошқарма ва унинг тузилмаларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги

 

§ 1. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 

12. Бошқарма ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

ўз ваколати доирасида туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари ҳамда ўзига қарашли ташкилот, корхона ва унинг мансабдор шахслари,  ҳамда фуқаролар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;

Бошқармага юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни ўрнатилган тартибда Вазирликга  киритиш;

Бошқарма ваколатига кирадиган масалаларда туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари ҳамда ўзига қарашли ташкилот, корхонга ва унинг мансабдор шахслари  фаолиятини мувофиқлаштириш;

Бошқарам ваколатига кирадиган масалаларни хал этиш учун зарур ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи хокимият органларидан сўраш ва олиш;

Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул асосда олиш;

Бошқарма ва унинг таркибий тузилмалари давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига ўрнатилган тартибда ўз ташкилий тузилмаси доирасида, беғараз фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш;  

Бошқарма ва унинг таркибидаги ташкилотлар ходимларини қишлоқ хўжалигидаги фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрларни бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шароитларини белгилаш;

Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи хокимият органларига киритиш;

Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тавсифдаги халқаро шартномаларни тузиш;

Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш;

юклатилган вазифалар доирасида бевосита ёки бошқарманинг таркибий бўлинмалари орқали хорижий тармоқ идоралари, илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида жорий ва стратегик вазифаларни ёритиш учун ўрнатилган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

биноларга хизмат кўрсатиш, жиҳоз ва ускуналар, автотранспорт, алоқа ва ҳисоблаш воситалари, компьютер ва оргтехника воситалари сақлаш ва ишлатиш бўйича ишларни бажариш, дастурий таъминотни сотиб олиш бўйича ўрнатилган тартибда шартномалар тузиш;   

Бошқарма ваколатига кирадиган масалаларни хал этиш учун шартнома асосида махаллий ва хорижий илмий муассасалар, олим ва мутахассисларни жалб қилиш;

Бошқарма ва тизим ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўриш;

амалдаги қонунчиликка мувофиқ Бошқарма ижтимоий инфратузилмасини яратиш ва такомиллаштириш, Бошқарма тизими ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва мукофотлашнинг ягона тизимини шакллантириш;

ўқув ва илмий-инновацион фаолиятида намуна кўрсатган бакалавр, магистр ва докторантлар учун Бошқарма илим олишда шароит яратиш;

Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

13. Бошқарманинг марказий аппарати, ҳудудий ва таркибий тузилмаларининг ҳуқуқлари, агар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруқларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Бошлиқ томонидан тасдиқланадиган низомлар (уставлар) билан белгиланади.

14. Бошқарма:

ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳадаги (тармоқдаги) давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши;

ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш;

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Бошқарма томонидан қабул қилинадиган буйруқлар амалга оширилишининг сифати ва пировард натижалари;

ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши учун жавобгардир.

 

§ 2. Бошқарма марказий аппаратининг жавобгарлиги

 

15. Бошқарманинг марказий аппарати:

Бошқарманинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Бошқарма юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

Бошқарма фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича Бошқарма марказий аппарати тузилмаларининг ишини ташкил этиш;

Бошқарма томонидан кўриб чиқиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек Бошқарма томонидан қабул қилинадиган буйруқларнинг тайёрланиши ва экспертизадан ўтказилиши сифати;

ўз фаолият соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш учун жавобгардир.

 

§ 3. Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари жавобгарлиги

 

16. Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари:

ўзига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;

Бошқарма, махаллий ижро ҳокимияти органларига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг амалга оширилиши сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;

бошқарма, туманлар  аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида  қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни жойида самарали амалга ошириш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши ва уларга риоя этилиши учун жавоб беради. 

 

 

 

 

5-боб. Бошқарма раҳбарларининг асосий функционал вазифалари

 

17. Қуйидагилар бошлиқнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Бошқарма фаолиятини умумий бошқаришни амалга ошириш, қонун ҳужжатларида Бошқармага юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришни ташкиллаштириш;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруғи билан тасдиқланган Бошқарма фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

Бошқарма, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Бошқарма фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича тегишли маҳаллий органлари ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Қишлоқ хўжалик вазирлиги йиғилишларида тегишли масалаларни кўриб чиқишда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазири, ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;

ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Бошқарманинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Бошқарма фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;

Бошқарма фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Бошқарма
ва ўз ўринбосарларининг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруқлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Бошқарма фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Бошқарма ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

Бошқарма тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Бошқарманинг кадрлар захирасини шакллантириш;

Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, маҳаллий ҳокимият идоралари  номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек Бошқармага ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги ва ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлашга қаратилган чораларни амалга ошириш;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги, Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқилишида иштирок этиш;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги, “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳасини тайёрлаш фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ Вазирликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятида иштирок этиш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйичп буйруқлар қабул қилиш, зарур ҳолларда бошқа  идоралар билан биргаликда тегишли буйруқлар қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги
ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларга мувофиқ Вазирликка тақдим қилинган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилиши, уларнинг пухта ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа турдаги экспертизасини ўтказилишида ҳамда келишилишида (визалаш) ўз хулосасини билдириш;   

Бошқарма раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва “Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил
3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўз ўринбосарлари ва ҳудудий бўлинмалар, шунингдек идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Бошқарма  мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

Бошқарма ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, ўзининг ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланадиган Бошқарма ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига Бошқарма ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Бошқарма тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

Бошқарма, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари иш фаолиятининг замонавий шаклларини жорий этишни таъминлаш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда “ягона дарча” тамойилини жорий қилиш йўли билан давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш;

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддат ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шу жумладан жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини сайёр қабулларини ўтказиш бўйича самарали иш ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш, Бошқарманинг раҳбарлари ва ходимларини уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

Бошқараманинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг низомлари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар уставларини ўрнатилган тартибда тасдиқлаш;

Бошқарма марказий аппарати ходимлари, таркибий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

Бошқарма, ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва топшириқлар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини ўрнатилган тартибда назорат қилиш;

Бошқарма марказий аппарати, ҳудудий бўлинмаларнинг тасдиқланган тузилмалари ва штатлар жадвалига ходимларнинг чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш.

18. Қуйидагилар бошлиқнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Бошлиқ вақтинча бўлмаганида тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

Бошлиқнингнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Бошқарма фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруқлари билан тасдиқланган Бошқарма фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, тузилмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларнинг чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруқлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Бошлиқнингнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги
ПҚ-2881-сон
қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий тузилмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Бошқарма буйруқлари, бошлиқнингнинг буйруқ ва топшириқларини ўз вақтида ва сифатли ижро қилинишини таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Бошлиқга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Бошқарманинг мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Бошлиқ томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирликга ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Бошлиқнинг топшириғига биноан иштирок этиш;

Бошқармага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва “Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Бошқарма мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари бўйича Бошқарма фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Бошлиқга киритиш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича Бошлиқга таклиф киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида вазир томонидан тасдиқланадиган Бошқарма ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан қайд қилинган Қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир
чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш;

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддат ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шу жумладан жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини сайёр қабулларини ўтказиш бўйича самарали иш ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2016 йил 28 декабрдаги  ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

19. Қуйидагилар Бошқарма марказий аппарати таркибий тузилмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

таркибий тузилмалар фаолиятига бевосита умумий раҳбарлик қилиш, ушбу тузилмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

тегишли таркибий тузилмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

прогноз кўрсаткичлар ижросини тизимли таҳлил қилиш, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларини кўриш бўйича таклифларни бошлиқнинг мутасадди ўринбосарларига (шу жумладан биринчи ўринбосарга) киритиш;

Бошқарма марказий аппарати таркибий тузилмаси ходимлари томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хамда бошқарма буйруқлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги 2017 йил
11 апрелдаги ПҚ-2881-сон
қарори  ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий тузилмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Бошқарма буйруқлари, Бошлиқ, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий тузилмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий тузилмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Бошқарма ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;

Бошқарма таркибий тузилмалар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Бошлиқга киритиш;

таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Бошлиқнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий тузилмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Бошқарманинг таркибий тузилмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Бошқарма раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Қишлоқ хўжалик вазирлигига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек Вазирлик апаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Бошқарма раҳбарияти  топшириғига биноан иштирок этиш;

Бошқармага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2014 йил 5 мартдаги
ПҚ-2142-сон ва “
Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

таркибий тузилмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланадиган Бошқарма ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан қайд қилинган Қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий тузилмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир
чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни бошқарма раҳбариятига киритиш;

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддат ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабулларини тизимли ўтказиш бўйича самарали иш ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

20. Қуйидагилар Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

ҳудудий бўлинма фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Вазирлик ҳужжатлари билан ушбу тузилмага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

ҳудудий бўлинма фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

ҳудудий бўлинма ходимлари томонидан Қишлоқ хўжали вазирлиги ва вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг буйруқлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига
мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида сифатли бажарилиши учун ҳудудий бўлинма ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Бошқарма кенгаши қарори ва бошқарма буйруқлари, Бошлиқ, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарор ва фармойишларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ҳудудий бўлинма фаолияти соҳаси ва ваколатига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бўлинманинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ҳудудий бўлинма фаолиятининг алоҳида тармоқларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

ҳудудий бўлинма фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳудудий бўлинма ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

ҳудудий бўлинмада кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинма кадрлар захирасини шакллантириш;

Бошлиқ, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек ҳудудий бўлинмага ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

ҳудудий бўлинма ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланадиган туман Қишлоқ хўжалиги бўлимлари ходимларининг
одоб-ахлоқ қоидалари талабларига ҳудудий бўлинма ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бўлинмада коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир
чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

прогноз кўрсаткичлар ижросини тизимли таҳлил қилиш, ҳудудий бўлинма томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларини кўриш бўйича таклифларни бошқарма бошлиғининг мутасадди ўринбосарларига (шу жумладан биринчи ўринбосарга) киритиш;

ҳудудий бўлинма ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур
чора-тадбирлар кўриш;

ҳудудий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Бошқарма раҳбариятига киритиш;

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддат ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабулларини тизимли ўтказиш бўйича самарали иш ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;

ҳудудий бўлинма ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Бошқармага таклифлар киритиш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.

 

6-боб. Бошлиқ, бошлиқнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, Бошқарманинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг жавобгарлиги

 

21. Бошлиқ:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруқларини ўз вақтида ва сифатли ижро қилиш;

Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил қилиш, Бошқарма фаолиятини режалаштириш, шунингдек, унинг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, шунингдек, ҳудудларни
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги соҳасига оид муаммоли масалаларни хал этиш бўйича дастурлар, чора-табирлар режалари, “йўл ҳариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш; 

кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, Бошқарма ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шароитларни яратиш, меҳнат интизоми, қонунчилик талабларини қўпол равишда бузган ходимларни интизомий ва бошқа жавобгарликка тортиш;

хорижий мамлакатларнинг қишлоқ хўжалиги органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил этиш, илғор тажрибани тизимли ўрганиш ва жорий қилиш;

қишлоқ хўжалиги органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали иш ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш; фуқаролар қабулини тизимли ўтказиш;

ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган Бошқарманинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

 

22. Бошлиқнинг биринчи ўринбосари:

пахта ва техник экинлар, шунингдек, бошоқли дон, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш бўйича агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш;

сувдан фойдаланиш соҳасида Сув хўжалиги бошқармаси билан бошқарма ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини ошириш ҳамда агрокимёвий тадбирларни амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашнинг илғор агротехнологиялари, ресурстежовчи ва сувтежовчи технологияларни жорий қилиш;

контрактация шартномаларининг тузилиши ва бажарилиши мониторингини ташкил этиш ва қишлоқ хўжалигида давлат ҳаридларини шакллантириш;

ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган, мутасаддилик қилинадиган қисмида бошқарманинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

23. Бошлиқнинг ўринбосарлари:

боғдорчилик, узумчилик, чорвачилик, паррандачилик, наслчилик иши, асаларичилик, балиқчилик ва пиллачиликни ривожлантириш;

барқарор баҳоларда аҳолини йўл давомида ва узлуксиз таъминлаш учун зарур ҳажмларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат заҳираларини шакллантирилишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини чуқур қайта ишланишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришини иқтисодий таҳлил қилиш, меъёрлар ва баҳоларни шакллантириш;

аграр соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, аграр тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, давлат-хусусий шериклиги механизмларини такомиллаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалиги бозорлари конъюнктурасини ўрганиш бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини ўрганиш, аграр соҳа экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 

қишлоқ хўжалигига инвестицияларни жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланишни мониторинг қилиш;

қишлоқ хўжалигида инновациялар ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;

қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи инфратузилмани ривожлантириш, тармоқ моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган, мутасаддилик қилинадиган қисмида Бошқарманинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

24. Марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари:

тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган Бошқарма марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

25. Бошқарма ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари:

ҳудудий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган Бошқарма ҳудудий бўлинмаларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

 

7-боб.Бошқарма фаолиятини ташкил этиш

 

1-§. Бошқарма раҳбарияти

 

26. Бошқармага вилоят ҳокимининг тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазири томонидан лавозимга тайинланадиган  ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.

27. Бошлиқ вилолят ҳокимининг тақдимномасига  биноан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган уч нафар ўринбосар, шу жумладан биринчи ўринбосарга эга. 

29. Бошлиқ бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига мувофиқ унинг биринчи ўринбосари ёки ўринбосарлари томонидан амалга оширади.

30. Марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари ходимлари, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари мутасаддилик қиладиган бошлиқ ўринбосари
(шу жумладан биринчи ўринбосар) тақдимномаси бўйича Бошлиқ томонидан лавозимга тайинланади ва озод қилинади.

31. Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вилоят ҳокими билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

32. Туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимлари бошлиқлари  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва озод қилинади.

34. Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар тўғрисидаги низомлар Бошлиқ томонидан тасдиқланади, агар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса.

 

§ 2. Бошқарма марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби

 

35. Бошқарма марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.

36. Бошқарма марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиб:

топшириқларни ҳудудий бўлинмаларга ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Бошқарманинг ҳудудий бўлинмаларига ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;

Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;

Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.

37. Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Бошқарма марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

Бошқарма раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида хабар беради;

қишлоқ хўжалиги соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;

уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида ишда аниқланган камчиликлар ва қоида бузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида хабар беради;

ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда
ва муддатларда Бошқарманинг марказий аппаратига тақдим этади;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммолари, шу жумладан аҳолининг долзарб муаммоларини хал этишга қаратилган таклифларни Бошқарма марказий аппаратига тақдим этади;

комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида хабар беради;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида маълумот беради.

38. Бошқарма марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар бошқарма бошлиғининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар бошқарма ўринбосари томонидан келишмовчиликларни тартибга солишнинг имконияти бўлмаса, сўнгги қарор бевосита бошлиқ томонидан қабул қилинади.

 

§ 3Бошқарманинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги

39. Бошқарма ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

40. Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколати доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Бошқарманинг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.

41. Бошқарнинг фаолиятига Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари Комплекси раҳбари, Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги  тегишли хизматлари томонидан мутасаддилик қилинади. 

 

§ 4. Бошқарманинг,  кенгаш, маслаҳат, эксперт органлари

 

42. Бошқармада раҳбар, (кенгаш раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек унинг фаолияти асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда кенгаш тузилади.

Кенгаш таркибининг сони ва шахсий таркиби бошлиқнинг тақдимномасига биноан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.

43. Кенгашга қуйидаги вазифалар юкланади:

Бошқарма фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президентиниг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъат қарорлари ҳамда буйруқларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Бошқарма тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чораларини кўрган ҳолда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботларини мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;

Бошқарма фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;

жойларда Бошқарма фаолияти соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинишини таъминлаган ҳолда кенгашнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли буйруқларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Бошқарма марказий аппарати ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Бошқарма номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруқлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Бошқарма раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.

Кенгаш Бошқарма ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.

44. Кенгаш мажлисига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.

45. Кенгаш, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

46. Кенгаш қарорлари вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.

47. Бошлиқ ва кенгаш аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, бошлиқ юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига  ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Кенгаш аъзолари ҳам Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўз фикрини хабар қилиши мумкин.

48. Кенгаш фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.

49. Бошқармада кенгаш, маслаҳат ва экспертлик органлари тузилиши мумкин.

50. Бошқарма ҳузурида тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва экспертлик органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар бошлиқ томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруқлари билан тасдиқланадиган ҳоллар бундан мустасно.

 

8-боб. Бошқарма фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари

 

51. Бошқарма фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.

52. Бошқарма фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасаддилик қиладиган комплекси раҳбари томонидан тасдиқланадиган Бошқарма фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари асосида амалга оширилади.

53. Бошқарма фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Бошқарма раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Бошқарма фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

 

9-боб. Бошқармани молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш

 

54. Бошқарма ва унинг туманлардаги ҳудудий бўлинмаларини моддий-техник таъминлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармаларнинг манбалари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

55. Бошқарма ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

Бошқарма ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ тўланади.

 

10-боб.Бошқарманинг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, вилоят ҳокимлигига  тегишли хизматлари
олдидаги ҳисобдорлиги

 

56. Бошлиқ ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирига, Вилоят Ҳокимига мунтазам равишда ҳисобот беради.

57. Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари Комплекси раҳбари Вазирлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича улар фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Вазирлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.

58. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича юклатилган вазифаларни сидқидилдан ва ўз вақтида бажарган мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.

 

11-боб. Якунловчи қоида

59. Вазирликни ҳамда бошқармани  қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.