Аграр соҳа масалалари

Чоп қилиш ҳолати

 

ТУТЗОР ТАДБИРЛАРИ

Ипак қуртидан мўл ва сифатли пилла етиштириш кўп жиҳатдан озуқа базаси — тут дарахтлари ва тутзорлардан олинадиган барг ҳосилига боғлиқдир. Шу боис айни кунларда якка тартибда қаторлаб экилган тут дарахтларига, мавжуд баланд танали ва бута шаклидаги тутзорларга ишлов бериш муҳим аҳамиятга эга.

 

БОЗОРЛАРИМИЗ ТЎКИНЧИЛИГИ ЙЎЛИДА

Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлиги-ю озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида соҳибкорларимиз айни кунларда эртаги сабзавот экинларини экмоқда.

 

Иссиқхоналарда касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш

Иссиқхоналар сабзавот ва кўкат экинларини етиштириш учун қулай бўлибгина қолмасдан, балки турли касаллик ва зараркунандаларнинг қишлаб қолиши ва кўпайиш манбаи ҳамдир. Бундай шароитда қишлаб қоладиган зараркунандалардан оққанот, ўргимчак ва занг кана, ширалар, ҳар хил турдаги тунламлар, касалликлардан ун шудринг, сохта ун шудринг, қўнғир доғланиш ва фомоз каби замбуруғли ҳамда вирусли касалликларни келтириш мумкин.

 

ПАХТА ЕТИШТИРИШДАГИ МУҲИМ ТАДБИРЛАР

Бу йилги об-ҳаво ғўза ниҳолларининг ривожланишига бирмунча қулай шароит яратмоқда. Чигит бир текис униб чиққан майдонларда агротехника тадбирларини ўтказишда қуйидаги бир қатор тавсияларга амал қилишни тавсия қиламиз.

 

Сабзавот, полиз, картошка, мева ва узум маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, ички истеъмол бозорини тўлдириш ва экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш бўйича 2010 йил якунлари тўғрисида М А Ъ Л У М О Т

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 декабрдаги “2010 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш прогноз параметрлари тўғрисида”ги 306-сонли қарори билан 2010 йилда: сабзавот 5865,3 минг тонна, полиз 1122,6 минг тонна, картошка 1566,6 минг тонна, мева 1575,3 минг тонна, узум 937,0 минг тонна маҳсулотлар етиштириш белгиланган эди.

 

Агрофирмалар бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2011 йилда 267 та агрофирмалар фаолият юритмоқда.  
Республикада агрофирмалар томонидан маҳсулот етиштирувчи фермер хўжаликлар билан жами 1607,8 минг тонна мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотлари сотиб олиш бўйича шартномалар тузилган.

 

Ғўза ниҳоллари ҳимояси ва мўл ва сифатли ҳосил етиштириш гарови

Бу йилги об-ҳаво шароитида зараркунанда ва касалликларга қарши курашишга ҳар қачонгидан ҳам жиддий эътибор бериш зарур. Таъкидлаш жоизки, бу йил сўрувчи зараркунандалардан — шира ва трипс деярли барча ғўза майдонларида ривожланиб, тарқалиши кутиляпти. Бу зараркунандалар, айниқса, ёш ғўза ниҳолларини кучли зарарлайди.

 

Сабзавот, полиз, картошка, мева ва узум маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, ички истеъмол бозорини тўлдириш ва экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш бўйича 2011 йилнинг биринчи чораги якунлари тўғрисида М А Ъ Л У М О Т

Мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотларини етиштириш прогноз кўрсаткичлари:  

 

Fўзани озиқлантириш (Нарпайлик фермерлар тажрибаси)

Жорий йилги мураккаб об-ҳаво шароитида пахтадан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида маромига етказиб бажариш, ресурслардан, жумладан, минерал ва маҳаллий ўғитлар, мавжуд сувдан унумли фойдаланиш, ноанъанавий агротехнологияларни қўллаш талаб этилади.

 

Терак қаламчалари ва кўчатлари парвариши

Мамлакатимиз мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан жойларда ҳар бир фуқаро 20 тупдан кўчат экиш тадбири ўтказилди. Эндиликда кўчатларни парваришлашда нималарга эътибор бериш зарур?

 

Cабзавоткорларнинг юмуши бисёр

Қуёш тиғи тобора забтига олаётган айни кунларда сабзавоткорларимиз учун масъулиятли мавсум бошланмоқда: эртаги муддатда экилган сабзавотлар, картошка ҳамда бошоқли дон экинлари ҳосилини нест-нобуд қилмай йиғиштириш, ўрнига такрорий экинларни мақбул муддатларда экиб олиш каби долзарб юмушларни бажаришлари талаб этилади.

 

Мева-узум ҳосилини сақлаш ва қайта ишлаш

Ёз ойларида юртимиз боғ-роғларида мевалар ғарқ пишади. Ушбу ноз-неъматларни халқимиз дастурхонига сарҳиллигича етказиб бериш баробарида, уларни қайта ишлаб, қуритиб қишга сақлаб қўйиш ҳам долзарб вазифалардан биридир.

 

Боғларни зараркунандалардан ҳимоялаш

Мевали боғларнинг ҳосилдорлигини оширишнинг асосий омилларидан бири – уларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишдир. Юртимиз боғларида уруғ мевали дарахт­лардан олма, нок ва беҳига ўсимлик битлари (ширалар), қон бити, қалқондорлар, мевахўрлар ва ўргимчаккана, данак мевали дарархтларга эса ўсимлик битлари (ширалар), қалқондорлар, мевахўрлар, баргхўрлар жиддий зарар етказади. Бу зараркунандалар биоэкологиясини яхши билиб, кураш тадбирларини уларнинг энг заиф даврида ўтказиш яхши самара беради.

 

Боғ ва токзорлар ҳосилдорлигини ошириш омиллари

Боғбонларимиз бу йил ҳам боғ ва токзорлардан юқори ҳосил олишни кўзлаб астойдил меҳнат қилишмоқда. Мева-узум ҳосилдорлигини ошириш кўп жиҳатдан агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказишга боғлиқ. Бунда айниқса, турли касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш муҳим аҳамиятга эга.

 

Саноатбоп пилла етиштириш

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигининг илк ҳосили – пиллани йиғиб- териб олиш мавсуми бошланди. Шимолий минтақаларда эса ипак қуртларининг катта ёшлари парваришланмоқда. Пиллакорларимиз об-ҳаво нисбатан иссиқ, намгарчилик кам бўлган бу йилги шароитда ипак қурти парваришига ҳар қачонгидан кўпроқ эътибор беришлари керак.