Аграр соҳа масалалари

Чоп қилиш ҳолати

12.05.2012 

Тоғнинг тотли "Марвариди"

Мамлакатимизда боғдорчиликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор серқуёш заминимизнинг ҳар қарич еридан оқилона фойдаланиш, халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Президентимизнинг 2006 йил 9 январда қабул қилинган “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириш, соҳага илм-фан янгиликларини изчил татбиқ этишда муҳим омил бўлаётир.  
     С.Шоева, М.Ғаниев

07.05.2012 

Қовуннинг ун шудринг касаллигига чидамли навлари

Мамлакатимиз полизчилиги кўп асрлик тарихга эга. Айниқса, хал¬қимиз қовунни севиб истеъмол қилади. Юртимизда ҳозирда қовуннинг 130 дан ортиқ маданий навлари тарқалган бўлиб, улар пишиб етилиш муддати, ҳосилдорлиги, таъми, мева вазни, сақланиш муддати бўйича ўзаро фарқланади. Ота-боболаримиз томонидан яратилган қовунларнинг кўпчилиги жаҳонда шуҳрат қозонган.  
    Р.Ҳакимов, М.Халимова

07.05.2012 

Тоғ ва тоғолди минтақаларида узумчилик

Республикамизда узум етиштиришни кўпайтиришда тоғ ва тоғолди ҳудудлар катта аҳамият касб этади. Бундай ҳудудларнинг табиий шароитлари узумчиликни ривожлантириш учун жуда қулай. Жумладан, Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, Ургут, Нурота, Хатирчи, ўаллаорол, Фориш, Зомин, Китоб, Яккабоғ, Чироқчи, Шаҳрисабз, Деҳқонобод, Денов, Олтинсой, Сариосиё каби туманларда токзорларни ривожлантириш учун қулай шароит мавжуд.  
     М.Мирзаев, Р.Ризаев, М.Одинаев

07.05.2012 

Махсарнинг зараркунанда ва касалликлари

Мой инсон учун энг зарур бўлган, бошқа ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари сирасига киради. Шу боис мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, халқимизни ёғ-мой маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашга устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, республикамизнинг лалмикор ва суғориладиган ерларида кунгабоқар, махсар, кунжут ва бошқа мойли экинлар кенг майдонларга экилмоқда.  
    С.Дусманов, Т.Исомиддинов, М.Сагдатова

04.05.2012 

2012 йилнинг биринчи чорагида мева-сабзавот, узум, полиз ва картошка маҳсулотларини етиштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси бўйича 2012 йилда мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотларини етиштириш прогноз кўрсаткичлари қилиб, сабзавот – 7 млн. 732 минг тонна, полиз – 1 млн. 365 минг тонна картошка – 2,0 млн. тонна, мева – 2 млн. 25 минг тонна, узум – 1 млн 152 минг тонна етиштириш белгилаб олинган.  
    Ф.Қирғизбоев

03.05.2012 

Ғўза ниҳолларини ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар

Бу йилги об-ҳаво шароитида ғўза майдонларида зараркунанда ва касалликларга қарши курашишга ҳар қачонгидан ҳам жиддий эътибор бериш зарур. Илмий асосланган башорат маълумотларига кўра, 2012 йилда сўрувчи зараркунандалардан шира ва трипслар деярли барча ғўза майдонларида ривожланиши кутилмоқда. Fўза ниҳоллари барг орқали минерал ўғитли суспензия билан қўшимча озиқлантирилcа жадал ривожланиб, зараркунандаларга чидамлилиги ошади.  
    Ш.Хўжаев, А.Сагдуллаев, Ж.Пўлатов

03.05.2012 

Май ойида ғўза парвариши бўйича тавсиялар

Жорий йилги мураккаб об-ҳаво шароитида мўл ва сифатли пахта ҳосили етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида маромига етказиб бажариш, ресурслардан, жумладан, минерал ва маҳаллий ўғитлар, суғориш сувларидан унумли фойдаланиш, илғор агротехнологияларни қўллаш талаб этилади.  
    Пахтачилик ва техника экинларини ривожлантириш бошқармаси

04.04.2012 

Ғўза ниҳолларини сифатли парваришлаш мўл ҳосил олишга замин ҳозирлайди

Нисбатан серёғин келаётган бу йилги об-ҳаво шароитида чигит экиш, ниҳолларни ундириб олиш ва уларни парваришлаш ҳар йилгидан фарқ қилиб, агротехник тадбирларни ўтказишда қуйидагиларга эътибор қаратишни тавсия қиламиз.  
   Ёмғирдан олдин экилиб, қатқалоқ туфайли кўчати сийрак униб чиққан далаларни бузиб қайта экиш зарурати туғилганда, албатта, аввалги ғўза нави чигитини экиш керак. Акс ҳолда навлар аралашиб, экилаётган навнинг навдорлиги ва ҳосилдорлиги пасайиб кетади. Супер элита, элита ва бирламчи уруғлик чигитлари кўпайтирилаётган далалар бузиб экилганда ўша навнинг белгиланган авлодли уруғлик чигитлари экилиши шарт.  
    Ш.Тешаев, Б.Ҳолиқов, Ф.Хасанова, Б.Ниёзалиев

05.03.2012 

Чигит экиш мавсумини сифатли ўтказиш эртаги ва мўл ҳосил гаровидир

Жорий йил қиш ойларида об-ҳаво кўп йиллик ўртача ҳароратга нисбатан совуқ, серёғин келганлиги боис экин майдонлари тупроғининг намланиш даражаси ҳам нисбатан юқори бўлиши кузатилмоқда. Бундай шароитда чигит экиш мавсумини қисқа муддатда уюшқоқлик билан ўтказишда қуйидагиларга амал қилишни тавсия этамиз.  
    Ш.Тешаев, Б.Ҳолиқов, А.Шамсиев

25.01.2012 

Лалмикор майдонларда махсар етиштириш бўйича тавсиялар

 Махсар уруғларида 25-35 фоиз мой бўлиб, у озиқ-овқат ва енгил саноатлари учун қимматбаҳо хом-ашё ҳисобланади. Махсарнинг мойи кунгабоқар мойидан мутлақо фарқ қилмайди. Ташқи кўриниши жиҳатидан оч-сариқ бўлиб, таъми кунгабоқар таъмига жуда ўхшайди. Махсарнинг мойи чала қурийдиган мой бўлиб, олиф, лак бўёқ ишлаб чиқаришда кўплаб ишлатилади. Махсарнинг гултож баргларидан медицинада эфир мойлари олиш учун, кондитерлик саноатида бебахо ранг берувчи модда сифатида фойдаланилади. Махсарнинг кунжараси чорва моллари учун тўйимли озуқа ҳисобланади, аммо пўчоғи ва мағзининг пўсти ажратиб ташланиши керак, акс ҳолда кунжараси аччиқ бўлади. Шу сабабли пўчоғи ёқилғи сифатида ишлатилади.  
     Ш.Нурматов, А.Қурбонбоев, Р.Сиддиқов

25.01.2012 

Ғўза парваришида ресурстежамкор (сув ва манба тежовчи) агротехнологияларни қўллаш бўйича тавсиялар

Республикамизнинг табиий тупроқ-иқлим шароитларида қишлоқ хўжалиги экинларини сунъий равишда суғормасдан туриб кўзланган ҳосилни олиб бўлмайди. Чунки мамлакатимизда табиий ёғингарчилик миқдори жуда кам (чўл-саҳро минтақаларида 90-120 мм атрофида холос, фақатгина тоғ ва тоғ олди минтақаларида унинг йиллик миқдори 400 мм гача етади) бўлганлиги учун тупрокда тўпланган табиий намлик қишлоқ хўжалиги экинларини уруғини экиб ундириб олишга ҳам етмайди. Бундан ташқари республикамизда сув манбалари ҳам жуда чегараланган. Шунинг учун тупрокда нам тўплаш, сақлаш ва чигитни ернинг табиий намига ундириб олиш, ғўза парваришлашда барча агротехника тадбирларини сувдан тежамкорлик билан фойдаланишга қаратиш муҳим аҳамият касб этади.  
   Ш.Нурматов, А.Мубораков, Р.Саидов, Ш.Тешаев

12.01.2012 

Ўзбекистон ва жаҳон пахтачилиги: кеча ва бугун

      Пахтачилик-кўпгина мамлакатлар қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи ҳисобланади. Дунёнинг 84 мамлакатида ғўза ўстирилади, жумладан, Шимолий ва Жанубий Америкада 20, Осиё ва Океанияда 28, Африкада 31, Европада 3 (бундан 20 йил олдин 9 та эди) мамлакат ҳамда Австралия пахта етиштириш билан шуғулланади.

03.01.2012 

Ўзбекистон пахтакорлари ва барча меҳнаткашларига

Азиз дўстлар! Энг аввало, сиз қадрдонларимни – заҳматкаш бободеҳқон ва фермерларни, сувчи ва механизаторларни, агроном ва селекционерларни, барча мутахассис ва мутасаддиларни ўз зиммангизга олган шартнома мажбуриятларини шараф билан адо этиб, юртимиз хирмонига 3 миллион 500 минг тоннадан ортиқ юқори сифатли пахта ҳосили етказиб берганингиз билан самимий табриклайман.

 

Комбайнларни сифатли таъмирлаш

Ҳосилни нест-нобутсиз қисқа муддатда йиғиштириб олиш кўп жиҳатдан ғалла комбайнларининг сифатли таъмирланишига боғлиқ. Маълумки, «Кейс» комбайнлари «ЎзКейссервис» қўшма корхонасининг жойлардаги сервис марказларида, «Нива», «Дон» ва «Енисей» каби русумдаги комбайнлар эса туман машина-трактор парклари устахоналарида капитал ва жорий таъмирдан чиқарилмоқда.

 

Мева мўл бўлсин десангиз...

Кунлар исиши билан боғ-роғларда иш авжига олади. Боғбонларимиз кўмилган токларни очиш, дарахтларга шакл бериш, дарахтлар танасини оқлаш каби юмушларни бажаришга киришади. Агротехника тадбирларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш мевалар сероб бўлишининг муҳим шартидир.