Фойдали маслаҳатлар

Чоп қилиш ҳолати

05.10.2015 Хандон писта етиштириш юзасидан маслаҳатлар

Пистанинг ватани Марказий Осиё ҳисобланади. Ўзбекистонда табиий ҳолатда деяр­ли барча тоғ тизмаларида учрайди. Сурхондарё вилоятининг Боботоғ тизмасида эса асосий ўрмон ташкил этувчи ўсимлик ҳисобланади. Атмосфера ёғинлари 300 мм бўлган (ёки ёз ойлари жазирамасида умуман бўлмаган), шунингдек, ёз ва қиш ойларида ҳаво +46 даражадан –40 даражагача ўзгарган экстремал шароитда ўсиш-ривожланиш ва мева беришда унинг бодомдан бошқа рақиби йўқ ҳисоб. 1000 ёшгача мева беради. Хандон писта юқори диетик маҳсулот бўлиб, мағизида 49% дан 60% гача мой, 15-20% оқсил, 3-8% қанд ва бошқа микроэлементлар мавжуд. Меваси нафақат ички, балки жаҳон бозорида ҳам юқори баҳоланади.

    Е.Ботман 

 

05.02.2015 Гидрогелдан фойдаланиш бўйича маслаҳатлар

Сайёрамизда глобал иқлим ўзгариши, экологик ҳолатнинг кескинлашиши каби бир қанча салбий омиллар сабабли сўнгги йилларда дунёда ёғингарчилик миқдори камайиб, сув тақчиллиги сезилмоқда. Мазкур жараёнлар минтақамизда, шунингдек, мамлакатимизда ҳам кузатилаётир. Маълумотларга қараганда, қурғоқчил йиллар 2000 йилгача ҳар 6–8 йилда кузатилган бўлса, кейинги даврда бу ҳолат ҳар 2–3 йилда такрорланаяпти. Бу эса қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди, албатта. 
    Б.Бурхонжонов 

 

05.02.2015 Калина-доривор ўсимлик

Калина (Viburnum L.) – шилвидошлар (Сарrifoliaceae) оиласига мансуб мўътадил ва субтропик минтақаларда тарқалган, бўйи 4 метрга етадиган доривор ва манзарали бутадир. 
     Э.Бердиев, С.Турдиев 

 

05.02.2015 Бозулбанг-доривор ўсимлик

Ҳозирги кунда дунёда беморларни даволашда қўлланилаётган дори воситаларининг 70 фоизини синтетик дори воситалари ташкил қилади. Таҳлилларга қараганда, синтетик усул билан олинган дори воситалари беморларда турли нохуш асоратларга сабаб бўлмоқда. 
    Ж.Мирсоатов, Е.Бердибоев 

 

05.09.2014 Жозибали Амарант гули

Табиатда жуда кўп ноёб шифобахш ўсимликлар бўлиб, шулардан бири бу амарант ўсимлигидир. Республикамизда гултожихўроз амарант ўсимлигини билмаган одам йўқ бўлса керак. Бироқ, унинг инсон организмини соғламлаштирувчи, ҳимояловчи ноёб шифобахш хусусиятларини кўпчилик билмаслиги аниқ. 
    М.Аманова, У.Хуррамов, Б.Рустамов 

 

10.04.2014 Асалариларни боғлар, сабзавот, полиз ва бошқа ўсимликлар ҳосилдорлигига таъсири

Асаларичилик қишлоқ хўжалигининг сердаромад соҳаларидан биридир. Республикамизнинг табиий шароити ҳам асалари оилаларни тезкор техналогия асосида боқиш учун жуда қулайдир. Шунинг учун асал етиштириш Республикада салмоқли ўринда туриш мумкин. Асаларичилик маҳсулотларни кўпайтиришга қаратилган тадбирнинг ишлаб чиқиш, асаларичилик фермер хўжаликларида амалга оширилаётган жараёнларга маҳаллий популяциядаги асаларилар алоҳида ахамиятга эга. 
     Ё.Шукуров, О.Тўраев 

 

02.12.2013 Чилонжийда-кони фойда

Чилонжийда – Унаби (Ziziphus jujuba Mill) чилонжийдадошлар (жумрутдошлар, Rhamnaceal) оиласига мансуб, шифобахш, бўйи 5–10 метргача етадиган дарахтдир. Ер юзининг тропик ва субтропик минтақаларида чилонжийданинг элликка яқин тури учрайди. У айниқса, Хитой, Корея ярим ороли, Ҳиндистон, Fарбий Осиё ва Ўрта ер денгизи атрофидаги мамлакатларда кенг тарқалган. Шунингдек, Кавказорти ҳамда Ўрта Осиёнинг тоғли туманларида ҳам учратиш мумкин. 
     А.Маматкаримов, Ч.Холмуродов 

 

12.11.2013 Ўсимликларнинг биологик хилма - хиллиги

Олимларнинг таҳминларига кўра Ерда ҳаёт бошланганига 3 млрд. йил бўлган. Ўша даврда ер юзида ўсимликларнинг 4 млрд. тури бўлган. Ердаги экологик ўзгаришларга ўсимликлар мослаша олмаганлиги сабабли уларнинг 99 % нобуд бўлган ва ҳозирги кунга келиб фақат 4 млн. ўсимликлар тури қолган. 
    Б.Азимов 

 

12.11.2013 Ғаройиб ўсимликлар

Энди бизларга маълум бўлмаган, лекин қизиқарли бўлган дунёдаги ўсимликлар тўғрисида тўхталиб ўтмоқчиман. Уларга қуйидагилар киради. Бразилия ва Венесуэланинг ўрмонларида коллофорд дарахти ўсади. Буни сигир дарахти дейдилар. Сабаби, унинг пўстлоғи кесилса, ундан кўриниши ва мазаси сигир сутига ўхшаш сут оқиб чиқади. Ҳар бир кесилганда 2-4 литр сут олиш мумкин. Амазонка пасттекислигида бундай "сигирлар" миллионларни ташкил қилади. 
     Б.Азимов 

 

07.11.2013 Мойли қовоқ - қимматбаҳо мой ва оқсил манбаи

Қовоқнинг ватани Мексиканинг шимоли ва АҚШнинг шарқий ҳудудлари ҳисобланади. Америка қитъаси кашф қилингандан сўнг бу ўсимлик аввал Испания, кейинчалик Италияга келтирилган. Орадан йиллар ўтиб Европада қовоқнинг бир қанча тур ва навлари етиштирила бошланган. Лекин узоқ давр мобайнида қовоқ Европада озиқ-овқат ўсимлиги сифатида асосий роль ўйнамаган. ХХ асрнинг 60-йилларига келибгина қовоқ дунёда кенг тарқала бошлади. 
    Ш.Ҳазратқулов, Т.Ортиқов 

 

05.10.2013 Доривор бегона ўтлар

Наботот оламида бегона ўтлар каби кенг тарқалган ўсимликларни учратиш қийин. Айрим бегона ўтлар курраи заминимизнинг барча минтақаларида учрайди, шунинг учун ҳам улар космополит ўсимликлар деб аталади. Масалан, оддий қамиш шундай ўсимликлар сирасига киради. 
    М.Аллаяров 

 

05.08.2013 Чаканда-истиқболли поливитамин ўсимлик

Ҳозирги даврнинг энг муҳим масалаларидан бири – аҳолини экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотлари ва доривор воситалар билан таъминлаш ҳисобланади. Республикамизда доривор ўсимликшуносликни ривожлантириш, Ўзбекистон флорасидаги истиқболли доривор ўсимликларни маданийлаштириш, уларни саноат плантацияларида ўстиришни йўлга қўйиш фармацевтика саноати хомашё базасини яратади. Ана шундай истиқболли доривор ўсимликлардан бири – жумрутсимон чаканда (облепиха крушиновидная) – Hippophae rhamnoidesh ҳисобланади. 
    Э.Бердиев 

 

20.06.2012 Кийик ўти фойдаси ҳақида

Республикамиз табобат оламида шифобахшлиги жиҳатидан олдинги ўринларда турадиган ўсимлик – бу кийик ўтдир. Кийик ўти (Zizifora) тукуми лабгулдошлар (Labiatae) оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик бўлиб, республикамизда бу туркумнинг 7 тури учрайди. Табобатда ва озиқ-овқат саноатида эса, асосан табиатда кенг тарқалган учта тури “кийик ўти” номи билан ишлатилади. Маҳаллий аҳоли кийик ўтини “кўк ўти”, “бўйи нон” каби турли номлар билан ҳам аташади. Кийик ўти баландлиги 40cм гача етадиган ўсимлик бўлиб, пояси кўп, асоси ёғочланган, бироз эгилган, ингичка, серновдали, майин тукчалар билан қопланган. 
    М.Аллаёров, Э.Ахмедов 

 

12.05.2012 Дўлана фойдаси

Халқимизда “ жондан кечмасанг жонона қайда, тоққа чиқмасанг дўлона қайда” деган мақол бор. Бу мақолнинг замирида кўпгина ҳикматли ўғитлар мужассам. Ошиқ ўз маъшуқасига етиши учун ҳатто жонидан кечишига тайёр доно халқимиз, ёр васлига етишишни қийналиб бўлсада тоққа чиқиб, азият чекиб дўланага етишиш билан тенглаштирмоқда. Бу ўхшатиш албатта, мажозий бўлсада, аммо дўлананинг бебаҳо неъмат эканлигидан далолат беради. 
    Дарҳақиқат дўлана мевалар ичида нафақат хушхўрлиги, балки шифобахшлиги билан ҳам ажралиб туради. Улуғ бобокалонимиз, табобат илмининг султони Абу Али Ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” китобининг содда дорилар хусусиятига бағишланган бобида дўланага баҳо бериб, “унинг мевалари сариқ ва қизил рангли бўлиб, буруштурувчандир, буруштириш таъсири жийданикидан кучлидир, сафрони сўндиради ва ични тўхтатади” деб ёзади. Ҳозирги замон табобатида ҳам дўлананинг меваси ва гули юрак-қонтомир касалликларини олдини олиш ва даволашда ҳамда асабни тинчлантирувчи ва қон босимини пасайтирувчи дори сифатида ишлатилади. 
    М.Аллаёров, Э.Ахмедов 

 

12.05.2012 Матор ҳақида нималарни биламиз, "Матор"ми ёки "Мадор"ми?

Уй бекалари қишда толиқган организмини дармондориларга бойитиш мақсадида, кўкатлардан кўк сомса, кўк чучвара, кўк мантилар ва ҳар хил таомлар тайёрлаш билан машғул. Бу юртимизда азалий одатий тусга кирган удумларга айланиб бормоқда. Дўсту-ёронлар бир-бирилариникига кўк сомса, кўк чучвара тановул қилиш учун меҳмондорчиликка ташиф буюрадилар. Ана шундай меҳмондорчиликлардан бир бу “матор сомса” ейиш, “гап-гаштаги” ҳисобланади. 
    М.Аллаёров, Э.Ахмедов 

 

07.05.2012 Буйрак хасталиклари давоси

Буйрак хасталикларининг олдини олиш ва даволашда доривор ўсимликлар кенг миқёсда ишлатилади. Бундай ўсимликлар диуретик, яъни пешоб ҳайдовчи доривор ўсимликлар дейилади. Республикамиз табиатида бундай ўсимликлар кўплаб учрайди. Чунончи қуш торон, қирқ бўғим, рўян, иттиканак ва бошқалар шулар жумласидандир. Бундан ташқари пешоб ҳайдовчи дори воситаси сифатида табобатда маккажўхори попуги, бодринг (айниқса сарғая бошлагани), укроп ва петрушкалар ҳам қўлланилади. 
     М.Аллаёров, Э.Ахмедов

 

04.04.2012 Папайянинг фойдаси

Аждодларимиз азал-азалдан инсонни даволашда, саломатлигини сақлашда она табиат қўйнида ўсаётган ўсимликлардан, уларнинг меваларидан унумли фойдаланиб келишган. Бизнинг асримизда ҳам шу анъана давом этмоқда. Негаки, кимёвий дори-дармонларнинг организмда асоратлари қолиши фанда аниқланган. Шу боис доривор ўсимликлар тайёрлаш жабҳаси ҳам тараққий эттирилмоқда. 
     К.Хайитбоев

 

19.03.2012 Доривор ширинмия

Ширинмия доривор ўсимлик сифатида жуда қадим замонлардан маълум. Хитой халқ табобатида бу ўсимлик эрамиздан 3000 йил аввал турли хил ҳасталикларни даволашда қўлланилган. Шунингдек, ширинмия ўсимлигининг шифобахш хусусиятлари борасида ҳинд ва тибет табобатида ҳам маълумутлар учрайди. Ўрта асрларнинг машҳур олим ва табиби буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино ўзининг даволаш амалиётида ширинмия ер остки қисмларидан жуда кенг миқиёсда фойдаланган. Жумладан, ошқозон ичак яраларини, ўпка ва нафас йўллари касалликларини даволашда шунингдек, пешоб ҳайдовчи доривор восита сифатида ишлатилган. 
    Э.Ахмедов

 

20.02.2012 "Пол-пола" буйрак хасталиклари давоси

Табиатда буйрак ҳасталикларини олдини олиш ва даволашда доривор ўсимликлар кенг миқёсда ишлатилади. Бундай доривор ўсимликларни диуретик ўсимликлар, яъни пешоб ҳайдовчи доривор ўсимликлар дейилади. Республикамиз табиатида бундай ўсимликлар кўплаб учрайди, чунончи қуш торон, қирқ бўғим, рўян, иттиканак ва бошқа бир қанча ўсимликлар шулар жумласига киради. Бундан ташқари пешоб ҳайдовчи дори воситаси сифатида табобатда маккажўхори попуги, бодринг (айниқса сарғая бошлагани), кўкатлардан укроп ва петрушкалар ҳам қўлланилади. Аммо, буйрак ҳасталикларини самарали даволайдиган доривор ўтлардан бири бу тукли эрва яъни “пол-пола” бўлиб, бу асосан тропик ва субтропик мамлакатларда, жумладан, Филлипин ва Янги Гвиниеяда ёввойи ҳолда кенг тарқалган. 
     М.Аллаёров, Э.Ахмедов